Якубов Фахриддин Журақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги давр инглиз ва ўзбек сиёсий дискурсида метафоранинг аҳамияти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4757
Илмий раҳбар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Шамахмудова Азиза Фуркатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хушмуродова Шахноза Шаймонқуловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз (Британия, Америка) ва ўзбек сиёсий дискурси доирасида метафора қўлланилишини когнитив-дискурсив ва прагматик-коммуникатив ёндашувлар нуқтаий-назаридан очиб бериш, ушбу лингвистик ҳодисаларнинг функсионал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда сиёсий нутқ, унинг дискурсив ўрганилиш омиллари ва босқичлари белгиланди, сиёсий тилшунослик ва сиёсий дискурснинг ривожланиш босқичлари инглиз ва ўзбек тиллари материалида очиб берилди. Тадқиқот натижасида сиёсий тилшуносликнинг фан сифатида шаклланиши, унинг тарихий ривожланиш босқичлари ҳамда сиёсий дискурснинг лингвистик хусусиятлари назарий-методологик жиҳатдан асосланди. Бу борадаги қарашлар бир махражга келтирилди, сиёсий тилшунослик йўналишининг мустақил илмий мақоми аниқланди;
сиёсий дискурснинг инглиз ва оъзбек тилларидаги лингвистик, когнитив ҳамда лингвокогнитив хусусиятлари далилланди ҳамда инглиз (Британия, Америка) ва ўзбек сиёсий дискурсларининг лингвистик, когнитив хусусиятлари қиёсий таҳлил асосида аниқланди. Икки тилдаги сиёсий дискурсларда тил воситаларининг қўлланиш хусусиятларининг умумий ва миллий-дифференциал жиҳатларини аниқлаш асосида сиёсий матнларнинг когнитив тузилмалари ўртасидаги фарқлар ёритилди;
сиёсий дискурсда когнитив метафора қўлланишининг коммуникатив заруратини юзага чиқарувчи омиллар ҳамда уларнинг лингвистик белгилари мисоллар асосида ёритилди. Сиёсий дискурсда кенг қўлланиладиган метафораларнинг когнитив асослари, семантик майдонлари ва лингвистик ифода воситалари аниқланди, метафораларнинг сиёсий нутқдаги коммуникатив вазифалари очиб берилди;
Инглиз (Америка) ва ўзбек сиёсий дискурсларида метафораларнинг когнитив табиати, маданий ва миллий хусусиятлари аниқланди. Турли маданий-миллий контекстларда шаклланган сиёсий метафораларнинг халқ онгидаги когнитив моделларининг идеологик юкламалари ва маданий коннотациялари исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳозирги давр инглиз ва ўзбек сиёсий дискурсида метафоранинг ишлатилиши тадқиқи жараёнида олинган натижалар асосида:
сиёсий дискурсда когнитив метафора қўлланишининг коммуникатив заруратини юзага чиқарувчи омиллар ҳамда уларнинг лингвистик белгилари мисоллар асосида ёритилиши, сиёсий дискурсда кенг қўлланиладиган метафораларнинг когнитив асослари, семантик майдонлари ва лингвистик ифода воситалари аниқланиши, метафораларнинг сиёсий нутқдаги коммуникатив вазифалари очиб берилши хусусидаги хулосалардан натижалардан Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ- 2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 18-августдаги №334-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар илмий савиясини оширишга хизмат қилган.
тилшуносликда сиёсий нутқ, унинг дискурсив ўрганилиш омиллари ва босқичлари белгиланди, сиёсий тилшунослик ва сиёсий дискурснинг ривожланиш босқичлари инглиз ва ўзбек тиллари материалида очиб берилди. Тадқиқот натижасида сиёсий тилшуносликнинг фан сифатида шаклланиши, унинг тарихий ривожланиш босқичлари ҳамда сиёсий дискурснинг лингвистик хусусиятлари назарий-методологик жиҳатдан асосланди. Бу борадаги қарашлар бир махражга келтирилди, сиёсий тилшунослик йўналишининг мустақил илмий мақоми аниқланиши Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил, 14-августдаги 2375/02-сонли маълумотномаси). Тадқиқот ишининг амалий натижалари умумий тилшунослик, чоғиштирма тилшуносликка бағишланган маъруза ва амалий машғулотлар ташкиллаштиришда, дарслик ва қўлланмалар яратишда, курс иши, мақола ва тезислар тайёрлашда, тадқиқот манбаларини оптималлаштириш бўйича тавсиялар беришда қўлланилиши мумкин.
Инглиз (Америка) ва ўзбек сиёсий дискурсларида метафораларнинг когнитив табиати, маданий ва миллий хусусиятлари аниқланганлиги, турли маданий-миллий контекстларда шаклланган сиёсий метафораларнинг халқ онгидаги когнитив моделларининг идеологик юкламалари ва маданий коннотациялари исботланишига доир илмий натижалар, таклиф, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтида 2022-2024-йилларда бажарилган “Ҳарбий авиация терминларининг уч тилли таржима изоҳли луғатининг электрон платформасини яратиш” мавзусидаги (АЛ-21091588) амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармасининг 2025-йил, 4-сентябрдаги 10/1998-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий натижалари лойиҳа доирасида дастур, қўлланма, ишланма ва изоҳли луғат ишлаб чиқишда фойдаланилган. Диссертация натижаларининг самарадорлиги ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар фундаментал лойиҳа доирасида ўз аксини топган.
сиёсий дискурснинг инглиз ва оъзбек тилларидаги лингвистик, когнитив ҳамда лингвокогнитив хусусиятлари далилланиши ҳамда инглиз (Британия, Америка) ва ўзбек сиёсий дискурсларининг лингвистик, когнитив хусусиятлари қиёсий таҳлил асосида аниқланиши, икки тилдаги сиёсий дискурсларда тил воситаларининг қўлланиш хусусиятларининг умумий ва миллий-дифференциал жиҳатларини аниқлаш асосида сиёсий матнларнинг когнитив тузилмалари ўртасидаги фарқлар ёритилиши мазмунида эришилган натижалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил 9-август куни эфирга чиққан “Кун мавзуси” эшиттиришининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Самарқанд вилоят телерадиоканали ДМ нинг 2025-йил, 13-август 01-07/282-сон маълумотномаси). Натижада, томошабинларнинг сиёсий дискурснинг инглиз ва ўзбек тиллари мисолидаги лингвистик, когнитив ҳамда лингвокогнитив хусусиятлари тўғрисидаги билимларини оширишга эришилган.