Бўтаев Ўткир Ширинбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) маъмурчилигини истиқболли ривожлантириш йўллари”, 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: 336.225-048.32(575.1).
Илмий раҳбар: Аллакулиев Акмал Балтаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Тўлқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Хайдаров Низомиддин Хамраевичлар, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
    қўшилган қиймат солиғи механизмини унинг замонавий моделига яқинлаштириш орқали ҚҚС “занжири”даги бўшлиқни тиклаш мақсадида имтиёзларни босқичма-босқич қисқартириш эконометрик таҳлиллар асосида асосланди.
қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚС суммасини белгиланган шартлар асосида қайтариш механизмини амалиётга жорий этилиши орқали ҚҚС занжиридаги узилишлар тикланди;
электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) ва товар транспорт юк хати (ТТЮХ) бирлаштирилган ҳолда қайта шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш босқичларини унификациялаш илмий ва амалий жиҳатдан асосланди;
республикада фаолият юритувчи экспортёр тадбиркорлик субъектлари учун ҚҚС маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида божхона органлари томонидан солиқ идораларига электрон алоқа каналлари орқали маълумотларни реал вақт режимида тақдим этиб бориш тартиби жорий этилган. 
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини истиқболли ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қўшилган қиймат солиғи механизмини унинг замонавий моделига яқинлаштириш орқали ҚҚС “занжири”ни тиклаш мақсадида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахсларни товар айланмасидан қатъий назар ҚҚС тўловчи сифатида эътироф этилиши ҳамда йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматлари учун белгиланган ҚҚС имтиёзларини 2025 йил 1 июлдан бекор қилиш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон Қонуни 3-моддаси 2-қисми билан Солиқ кодексининг 243-моддаси 15-бандига ўзгартириш киритиш орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармони билан амалиётга киритилди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 4 апрелдаги 18/1-39961-сон маълумотномаси). Имтиёзларни босқичма-босқич қисқартириш ҚҚС занжирида имтиёзлар сабабли юзага келаётган ҚҚС сиёсатидаги бўшлиқни камайтириш орқали ҳамда айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган 11 мингдан ортиқ фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг ҚҚС тўловчи сифатида эътироф этилиши ҚҚС занжирининг тўлақонли ишлашини таъминлайди ҳамда бюджетга қўшимча 33,9 млрд сўм ҚҚС ҳисобланиши таҳлил қилинди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҚҚС сиёсати ва интизомидаги бўшлиқни 3–5 фоизгача камайтириш имконини бериши экономотрик таҳлиллар асосида асосланди.
қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан бюджетга тўланган ҚҚС суммасини белгиланган шартлар асосида қайтариш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон “Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субйектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 4 апрелдаги 18/1-39961-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ушбу соҳаларда мавжуд яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали ҚҚС занжиридаги узилишларни тиклаш имконини беради;
электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) ва товар транспорт юк хати (ТТЮХ) бирлаштирилган ҳолда қайта шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш босқичларини унификациялаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 мартдаги 168-сон қарори билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 4 апрелдаги 18/1-39961-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга киритилиши ҚҚС занжири узлуксизлигини таъминлаш орқали “ишлаб чиқариш – сотиш – истеъмол”нинг ҳар қандай босқичида яратиладиган қўшилган қийматдан самарали солиқ ундириш ҳамда хуфиёна операцияларни қисқартириш имкониятини оширди. Натижада, ҚҚС базаси 8 – 15 фоизга ўсиши илмий ва амалий жиҳатдан асосланди;
республикада фаолият юритувчи экспортёр тадбиркорлик субъектлари учун ҚҚС маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида божхона органлари томонидан солиқ идораларига электрон алоқа каналлари орқали божхона органининг “Товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида (CМR)”ги маълумотларни реал вақт режимида тақдим этиб бориш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-модда 1- ва 4-қисмлари билан ҳамда амалдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 133-модда 13-қисми ва 261-модда 1-қисмининг иккинчи ва учинчи бандларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 4 апрелдаги 18/1-39961-сон маълумотномаси). Ушбу, таклифнинг жорий этилиши натижасида экспорт операцияларини сохталаштириш орқали бюджетдан асоссиз 527,2 млрд сўмлик ҚҚСнинг салбий фарқини қоплаб бериш олди олинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish