Туганова Луиза Джураевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрист касб этикасининг аксиологик жиҳатлари”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fal1701 .
Илмий раҳбар: Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07
Расмий оппонентлар: Ҳолбеков Абдуғани Жуманазарович – социология фанлари доктори, фалсафа фанлари номзоди, профессор, Хусейнова Абира Амоновна – фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юрист касб этикасининг аксиологик жиҳатларини фалсафий-ахлоқий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жамиятни модернизациялаш шароитида ҳуқуқ-тартибот трансформациясини акс эттирувчи ижтимоий онг, ахлоқий маданият ва барқарор меъёрий амалиёт шакли сифатида юрист касб этикасининг қадриятли йўналтирувчи, меъёрий тартибга солувчи ва легитимлаштирувчи функсиялари орқали яхлит фалсафий-аксиологик роли очиб берилган;адолат, бурч, масъулият ва ишонч каби универсал тушунчаларнинг  жамиятдаги миллий ментал ва маданий-ҳуқуқий хусусиятлари билан синтезига асосланган юридик этиканинг моделлари (универсал қадриятларга таянган миллий синтез, юридик этиканинг фалсафий-категориал реконструксияси, қонунийлик–масъулият–бирдамлик–чегаралар модели) ишлаб чиқилган;
адолат, бурч, масъулият ва ишонч каби универсал тушунчаларнинг  жамиятдаги миллий ментал ва маданий-ҳуқуқий хусусиятлари билан синтезига асосланган юридик этиканинг моделлари (универсал қадриятларга таянган миллий синтез, юридик этиканинг фалсафий-категориал реконструксияси, қонунийлик–масъулият–бирдамлик–чегаралар модели) ишлаб чиқилган;тадқиқотда юрист касбий этикасининг ҳуқуқий давлат ва ижтимоий масъулиятни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини очиб берувчи, юристнинг шахсий ахлоқий позицияси билан жамиятнинг ҳокимият институтларига бўлган ишончини боғловчи воситачи механизмлар мажмуаси сифатида талқин этилган ҳуқуқий онгнинг (касбий-ахлоқий ва психологик кузатиб бориш) меъёрий-қадриятли ядроси очиб берилган;
ҳуқуқий рационалликни шахснинг ахлоқий автономияси билан уйғунлаштирувчи ноёб ижтимоий-маданий институт сифатида юрист касбининг аксиологик ўзига хослиги касбий онг таркибида қадриятларни интериоризациялаш механизмлари орқали адолат, ишонч, масъулият ва виждон қадриятларини касбий онг ҳамда ҳуқуқий фаолият мазмуни билан интеграциялаш, уларни ҳуқуқий ва ахлоқий регламентларда норматив институционаллаштириш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш ва юридик қарорлар қабул қилиш жараёнларида амалий операционаллаштириш орқали илмий асосланган;
тадқиқотда ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий давлат ва ижтимоий масъулиятни мустаҳкамлашда юрист касб этикасининг аҳамиятини очиб берувчи, унинг шахсий ахлоқий позициясини жамиятнинг ҳокимият институтларига бўлган ишончи билан боғловчи воситачилик механизмлари йиғиндиси сифатида талқин этилувчи қонунийлик, адолат, масъулият, виждонлилик, касбий шаън ва ишончни ўз ичига олувчи норматив-қадриятли ядроси очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юрист касб этикасининг аксиологик жиҳатлари очиб берилган тадқиқот натижалари асосида:
жамиятининг модернизациялашуви шароитида ҳуқуқий тартибнинг трансформациясини акс эттирувчи ижтимоий онг, ахлоқий маданият ва барқарор меъёрий амалиёт шакли сифатида юрист касбий этикасининг яхлит фалсафий-аксиологик таҳлилига оид хулосалардан Божхона қўмитаси томонидан божхона ходимлари ўртасида хизмат этикасини мустаҳкамлашга доир ички йўриқномалар ва тавсиялар ишлаб чиқишда, ўқув дастурларига касбий ахлоқий қадриятлар бўйича модуллар киритишда, халқаро божхона ҳамкорлигида ахлоқий ва ҳуқуқий стандартларни уйғунлаштириш ташаббусларини эксперт баҳолашда қўлланилди (Божхона қўмитасининг 2025-йил 
22-августдаги 1/04-25-0084-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Божхона қўмитасининг хизмат интизоми, коррупсияга қарши сиёсати ва ходимлар маданияти ривожини такомиллаштиришга хизмат қилди;
адолат, бурч, масъулият ва ишонч каби универсал тушунчаларнинг ўзбек жамиятидаги миллий ментал ва маданий-ҳуқуқий хусусиятлари билан синтезига асосланган юридик этиканинг оригинал муаллифлик моделига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2025−2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг «Адолатли фуқаролик жамияти ва демократик институтларни ривожлантириш» бўлимида консептуал асос сифатида қўлланилган («Адолат» социал-демократик партиясининг 2025-йил 15-августдаги 01-03/212-сон маълумотномаси). Натижалар партиянинг ННТлар ва фуқаролик жамияти органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган механизмларини янада кучайтириш, хусусан, партиянинг сайловчилар билан тезкор боғланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи рақамли платформа тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
юрист касбининг ҳуқуқий рационалликни шахснинг ахлоқий автономияси билан уйғунлаштирувчи ноёб ижтимоий-маданий институт сифатидаги аксиологик ўзига хослиги биринчи марта адолат, ишонч, масъулият ва виждон каби қадриятларнинг касбий онг ва ҳуқуқий фаолият мазмуни билан интеграцияси орқали асосланган илмий хулосалар асосида 2024–2025-йиллар давомида «Ўзбекистон» телерадиоканалида эфирга узатилган «Мен – Юристман», «Адолат мезони»  дастурлари, шунингдек, «Фидокор юрист» ҳужжатли-кўрсатувлар туркуми ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-июлдаги 26-36-1025-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари телетомошабинлар ва тингловчиларда юристнинг қонунни татбиқ қилувчи техник мутахассис эмас, балки ижтимоий адолат ва ахлоқий қонунийликни ифодаловчи вакил сифатида қайта консептуал тушунишга хизмат қилган;
юрист касбий этикасининг ҳуқуқий давлат ва ижтимоий масъулиятни мустаҳкамлаш шароитида юристнинг шахсий ахлоқий позицияси билан жамиятнинг ҳокимият институтларига бўлган ишончи ўртасидаги воситачи ролини бажарувчи ҳуқуқий онгнинг меъёрий-қадриятли ядроси сифатидаги янги категориясига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси фаолиятида қўлланилган. Хусусан, 2025-йил феврал ойида «Юрист шахси ва давлат ишончи: аксиологик ёндашув» номли ўқув-модул тадқиқотдан олинган асосий принциплар асосида тузилган (Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасисининг 2025-йил 14-ноябр 1-01/3501-сон маълумотномаси). Натижалар адвокатларнинг касбий фаолиятида ахлоқий тамойилларнинг янги илмий фактлар билан бойишига ҳамда илмий савиясининг ошишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish