Каримов Улмасбек Умаралиевич
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти эволюциясининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”  
09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal.853
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ганиев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлар доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Қўқон университрти профессори в.б., фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент Холмирзаев Нодиржон Низомжонович; Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори Азамат Мухторов. 
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг эволюцион ривожланишини, унинг жамият тараққиётидаги ролини ҳамда мазкур жараённинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи омилларни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан комплекс таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий-фалсафий моҳиятига доир мавжуд назарий ёндашувлар Ўзбекистоннинг миллий тараққиёт шароитлари контекстида тизимли тарзда қайта таҳлил қилинди. Тадбиркорлик фаолиятининг жамият ривожланиши билан узвий боғлиқлигини ифодаловчи консептуал асосларни янги илмий ёндашув орқали асослаб берилди;
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг тарихий шаклланиши ва эволюцион ривожланиш босқичлари фалсафий реконструксия асосида ўрганилиб, посцовет давридан то ҳозирги модернизация жараёнларигача бўлган ўзгаришлар ижтимоий-фалсафий категория сифатида асосланди;
тадбиркор шахсининг ижтимоий идентификацияси ҳамда унинг фаолиятини рағбатлантирувчи мотивацион омиллар миллий ижтимоий-маданий муҳит нуқтайи назаридан фалсафий жиҳатдан консептуал тарзда асосланди. Тадбиркорликни шахсий ташаббус, жамият қадриятлари ва ижтимоий онг билан боғлайдиган янги илмий талқинда очиб берилди;
Янги Ўзбекистон шароитида шаклланиб бораётган тадбиркорликнинг миллий модели ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиниб, унинг модернизация жараёнлари, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда иқтисодий ривожланишдаги функсионал аҳамияти назарий жиҳатдан далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда ишлаб чиқилган тадбиркорликнинг ижтимоий-фалсафий мазмунига оид консептуал ёндашувлар маҳалла ва оила тизимида амалга оширилаётган ижтимоий-маънавий дастурларнинг мазмунини такомиллаштиришда қўлланилди: 
тадбиркорликнинг жамият тараққиётидаги ижтимоий ва маънавий ўрни фалсафий асосда изоҳланганлиги боис, ушбу хулосалар маҳаллаларда соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар ва оилаларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка ижобий ижтимоий муносабатни шакллантиришга оид тарғибот материалларидан ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2023-йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ижроси бўйича иш режасини тузишда самарали фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитасининг 2025-йил 29-июлдаги 01-27/323-сон Далолатномаси) Натижада, маҳалла ва оила институтлари фаолиятида тадбиркорликни жамият қадриятлари билан уйғун талқин этиш кучайди, иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ортди;т
тадбиркорларнинг ижтимоий идентитети, фаолият мотивлари ва қадриятга асосланган иқтисодий модели бўйича тадқиқот хулосалари асосида фаолият эркинлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари мазмунига фалсафий тушунчалар интеграция қилинди. Хусусан, “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-йил март-октябр ойларида эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Виртуал дунё” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда илмий натижалардан амалий фойдаланилди (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 19-ноябрдаги 05-09-1853-сон Далолатномаси). Натижада, тадбиркорлик фақат иқтисодий фаолият эмас, балки либераллашув, ижтимоий фаоллик, ижтимоий қадриятлар ташувчиси сифатида талқин қилиниши натижасида тадбиркорлар онгида ҳуқуқий ҳимоя ва ижтимоий масъулият кучайди;
тадқиқотда ишлаб чиқилган тадбиркорликнинг тарихий-эволюцион босқичлари бўйича хулосалар маҳалла ва маҳаллий иқтисодий субектлар фаолиятини режалаштиришда, айниқса ёш тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2023-йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ижроси бўйича иш режасини тузишда фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитасининг 2025-йил 29-июлдаги 01-27/323-сон Далолатномаси). Натижада, ушбу ёндашув тадбиркорликнинг миллий тарихий илдизларини ва уларнинг замонавий босқичга таъсирини тушунтиришга ёрдам берди;
тадқиқотда таклиф қилинган ижтимоий-фалсафий модел маҳалла, ёшлар сиёсати ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилаётган иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган лойиҳаларга татбиқ этилди. Хусусан, “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-йил март-октябр ойларида эфирга узатилган  “Ўзбекистон ёшлари” номли эшиттириш сценарийини тайёрлашда фойдаланилди (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 19-ноябрдаги 05-09-1853-сон Далолатномаси). Натижада, маҳалла ва ёшлар орасида иқтисодий саводхонлик ошди; жамиятда тадбиркорликнинг маънавий-маърифий аҳамияти мустаҳкамланди; гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликни кучайтириш бўйича амалий механизмлар шаклланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish