Муқимов Ботир Мирабзаловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда солиқ маъмурчилиги методологиясини такомиллаштириш масалалари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2025.1.DSc/Iqt 857
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Холмурзаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01. 
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Аманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўлаков Улуғбек Тошмаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади – иқтисодий муносабатларни солиққа тортишга таъсирининг тадқиқи асосида Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторининг тегишли ҳудуддаги ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан иш фаолиятини манзилли ташкил қилиш орқали тадбиркорларнинг мазкур йўналишдаги муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва паст қувватда ишлаётган корхоналарга тўлиқ ишлаши учун солиқ маъмурчилиги юзасидан кўмаклашиш асосида тадбиркорларнинг солиқлар ҳисобини юритиш ва солиқ базасини шаклланишидаги иштирокини фаоллаштириш таклифи асосланган; 
тадбиркорлик субъектлари автоматлаштирилган ҳисобга олиш ускуналари ёки ахборот тизимларига интеграция бўйича талабларни бузиш ҳамда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларида молиявий жарима қўллаш ҳамда ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – охирги ҳисобот чорагидаги соф тушумнинг 2 фоизи, бир йил ичида такрорланганда – соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима қўллаш таклифи ишлаб чиқилган;
тадбиркорлик субъектларини таъсисчилари (иштирокчилари) таркиби ҳамда йиллик жами даромади ҳажми мезонларига кўра кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектлари тоифаларига ажратиш асосида енгилликлар бериш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ базасини кенгайишига имкон яратиш таклифи асосланган; 
юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик рейтинглари доирасида тоифаларга ажратилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тоифаларга тегишли равишда солиқ текширувлари ўтказмаслик, солиқлар бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтаришнинг қисқартирилган муддатини қўллаш, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш каби рағбатлантириш чоралари таклиф этилган;
барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш ҳамда электрон юк хатларини марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ваколатли тузилмани белгилаб қўйиш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий муносабатларни солиққа тортишга таъсирининг тадқиқи асосида Ўзбекистонда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
маҳаллага бириктирилган солиқ инспекторининг тегишли ҳудуддаги ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан иш фаолиятини манзилли ташкил қилиш орқали тадбиркорларнинг мазкур йўналишдаги муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва паст қувватда ишлаётган корхоналарга тўлиқ ишлаши учун солиқ маъмурчилиги юзасидан кўмаклашиш асосида тадбиркорларнинг солиқлар ҳисобини юритиш ва солиқ базасини шаклланишидаги иштирокини фаоллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги 
ПФ-37-сонли Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 
23-февралдаги 26/2-25067-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон солиқ тизимида юридик ва жисмоний шахслар учун адолатли солиққа тортиш имкони яратилган;
тадбиркорлик субъектлари автоматлаштирилган ҳисобга олиш ускуналари ёки ахборот тизимларига интеграция бўйича талабларни бузиш ҳамда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларида молиявий жарима қўллаш ҳамда ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – охирги ҳисобот чорагидаги соф тушумнинг 2 фоизи, бир йил ичида такрорланганда – соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 26-февралдаги ПФ-39-сонли Фармонида ўз аксини топиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 23-февралдаги 26/2-25067-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқларни ўз вақтида тўлашга, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар бўйича имтиёзларни тўғри қўлланилишига, тадбиркорлик субъектларининг даромадларининг ошишига олиб келган;
тадбиркорлик субъектларини таъсисчилари (иштирокчилари) таркиби ҳамда йиллик жами даромади ҳажми мезонларига кўра кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектлари тоифаларига ажратиш асосида енгилликлар бериш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ базасини кенгайишига имкон яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-февралдаги ПФ-21-сонли Фармонида тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 
23-февралдаги 26/2-25067-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ маъмурчилигининг такомиллашиши ҳамда солиқ базасини кенгайишига имкон яратилган;
юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик рейтинглари доирасида тоифаларга ажратилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тоифаларга тегишли равишда солиқ текширувлари ўтказмаслик, солиқлар бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтаришнинг қисқартирилган муддатини қўллаш, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш каби рағбатлантириш чоралари бўйича таклиф инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-январдаги ПҚ-39-сонли қарорида ўз аксини топиб, амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 23-февралдаги 26/2-25067-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчилар томонидан тўланиши зарур бўлган солиқларни ундиришнинг қулай механизми яратилган ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ошишига ижобий таъсир қилган; 
барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш ҳамда электрон юк хатларини марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ваколатли тузилмани белгилаб қўйиш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 21-декабрдаги 673-сонли қарорида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2026-йил 23-февралдаги 26/2-25067-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ хизмати органлари томонидан бу жараён натижаси юзасидан солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда қулай имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish