Арипов Жавохир Абдихакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молия тизимини институционал механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6030
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон молия тизимида ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминлашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш, очиқ маълумотлар ва оммавий ҳисоботлар механизмлари асосида ҳисобдорлик-шаффофлик институтини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда хавфларни камайтириш, фаолиятнинг қонунчиликка мувофиқлиги, тежамкорлиги, самарадорлиги, ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган раҳбарият ва ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиблар, жараёнлар ҳамда механизмларнинг комплекс тизими орқали ички назорат элементларини ягона методик ёндашув асосида ташкил этиш таклифи асосланган;
асосий фаолият билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун масъул ўрта ва қуйи бўғин ходимларидан иборат «операцион функциялар», хавфларни бошқариш, инспекция ва мувофиқликни таъминлашга қаратилган (комплаенс) бошқарув ва назоратни қўллаб-қувватловчи «махсус функциялар» ҳамда назорат ва бошқарув тизимларининг самарадорлигини мустақил баҳолашни таъминлайдиган ички аудитни ўзаро уйғунлаштириш орқали давлат органларида ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминлаш таклифи асосланган; 
ички назорат тизимининг яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий йўриқномалар асосида ташкил этилишида стандартлаштиришни таъминлаш орқали сифатли ахборотлардан фойдаланиш ва коммуникацияни яхшилаш ҳамда ишончли мувофиқлик ва  ҳисобдорлик тизимларини такомиллаштириш таклифи асосланган;
қарор қабул қилиш жараёнида жамоатчилик таклифларининг инобатга олиниши, очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши ҳамда жамоатчилик олдида ҳисобдорликнинг йўлга қўйилиши орқали республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида назорат муҳити асосий элементлари таркибида ҳалоллик тамойили ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши механизмини такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молия тизимини институционал механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда хавфларни камайтириш, фаолиятнинг қонунчиликка мувофиқлиги, тежамкорлиги, самарадорлиги, ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган раҳбарият ва ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиблар, жараёнлар ҳамда механизмларнинг комплекс тизими орқали ички назорат элементларини ягона методик ёндашув асосида ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги «2025-2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 446-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 04/53-2-29190-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида ички назорат элементларини ягона методик ёндашув асосида ташкил этиш орқали молиявий операцияларнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлик даражасини аниқ мезонлар асосида баҳолаш амалиёти шакллантирилган;
асосий фаолият билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун масъул ўрта ва қуйи бўғин ходимларидан иборат «операцион функциялар», хавфларни бошқариш, инспекция ва мувофиқликни таъминлашга қаратилган (комплаенс) бошқарув ва назоратни қўллаб-қувватловчи «махсус функциялар» ҳамда назорат ва бошқарув тизимларининг самарадорлигини мустақил баҳолашни таъминлайдиган ички аудитни ўзаро уйғунлаштириш орқали давлат органларида ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги «2025-2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 446-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 04/53-2-29190-сонли маълумотномаси). Таклиф натижасида давлат органларида хавфларни бошқариш, мувофиқликни таъминлаш ва назоратнинг мустақил баҳоланиши ўртасида функционал уйғунлик таъминланиб, ҳисобдорликнинг институционал барқарорлиги оширилган; 
ички назорат тизимининг яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий йўриқномалар асосида ташкил этилишида стандартлаштиришни таъминлаш орқали сифатли ахборотлардан фойдаланиш ва коммуникацияни яхшилаш ҳамда ишончли мувофиқлик ва ҳисобдорлик тизимларини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги «2025-2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 446-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 04/53-2-29190-сонли маълумотномаси). Натижада ахборот алмашинувининг стандартлашув даражаси оширилиб, ишончли маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятлари кенгайди ҳамда мувофиқлик ва ҳисобдорлик жараёнларида қарор қабул қилиш сифати яхшиланган;
қарор қабул қилиш жараёнида жамоатчилик таклифларининг инобатга олиниши, очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши ҳамда жамоатчилик олдида ҳисобдорликнинг йўлга қўйилиши орқали республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида назорат муҳити асосий элементлари таркибида ҳалоллик тамойили ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги «2025-2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 446-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 04/53-2-29190-сонли маълумотномаси). Натижада республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида очиқлик ва шаффофликнинг амалий механизмлари кучайтирилиб, назорат муҳитида ҳалоллик тамойили ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш даражаси ошишига хизмат қилувчи ташкилий шарт-шароитлар шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish