Тошбоев Шерзод Турдалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг хорижий кредит линияларини жалб қилиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1230.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Алмардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларининг хорижий кредит линияларини жалб қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитларга нисбатан сузиб-юрувчи фоиз ставкаларини белгилаш асосида хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган ресурслар билан боғлиқ фоиз рискини камайтириш таклифи асосланган;
биллатерал ва контенциз хорижий кредит линиялари ёрдамида ресурслар жалб қилиш амалиётини жорий этиш орқали тижорат банкларининг ликвидлилик муаммосини ҳал қилиш ҳамда ресурс базасини мустаҳкамлаш таклифи ишлаб чиқилган;
тижорат банклари томонидан хорижий кредит линиялари маблағларини жалб этишда кредит рискини бошқариш, кредитлаш лимитлари ўрнатиш ва кредит риски бўйича эҳтимолий йўқотишлар захирасини ташкил этиш орқали ҳар бир потенсиал мижозга нисбатан кредитга лаёқатлилигини баҳолашда молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар асосида табақалашган ёндашувни қўллаш таклиф этилган;
тижорат банкларининг хорижий кредит линияларини жалб қилиш механизми таъсирини баҳолашнинг эмпирик модели асосида чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ажратиладиган кредитлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон тижорат банкларининг хорижий кредит линияларини жалб қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитларга нисбатан сузиб-юрувчи фоиз ставкаларини белгилаш асосида хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган ресурслар билан боғлиқ фоиз рискини камайтириш таклифи «Ҳамкорбанк» АТБ амалиётида жорий этилган (Чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 24-мартдаги 568/13-01-443-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг фоиз ставкаси оʻзгаришига та'сирчан активлар ва мажбуриятларнинг миқдор ва муддат жиҳатидан мутаносиблиги та'минланиб, банкнинг 2025-йил 1-январ ҳолатига банк жами активларини олдинги йилга нисбатан камида 26 фоизга ошириш имкониятига эришилган;
биллатерал ва контенциз хорижий кредит линиялари ёрдамида ресурслар жалб қилиш амалиётини жорий этиш орқали тижорат банкларининг ликвидлилик муаммосини ҳал қилиш ҳамда ресурс базасини мустаҳкамлаш таклифи «Ҳамкорбанк» АТБ амалиётида жорий этилган (Чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 24-мартдаги 568/13-01-443-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ҳамкорбанк» Акциядорлик тижорат банкининг ресурс базасининг ошиши, ликвидлилиги мустаҳкамланишига ҳамда банкнинг мижозлари олдидаги имкониятлари янада кенгайтирилишига эришиб, банкнинг  кредит портфели олдинги йилга нисбатан 16,3 фоизга ошиб 18 448,5 млрд. соʻмни ташкил этиш имконини берган;
тижорат банклари томонидан хорижий кредит линиялари маблағларини жалб этишда кредит рискини бошқариш, кредитлаш лимитлари ўрнатиш ва кредит риски бўйича эҳтимолий йўқотишлар захирасини ташкил этиш орқали ҳар бир потенсиал мижозга нисбатан кредитга лаёқатлилигини баҳолашда молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар асосида табақалашган ёндашувни қўллаш таклифи «Ҳамкорбанк» АТБ амалиётида жорий этилган (Чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 24-мартдаги 568/13-01-443-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хорижий кредитларнинг рискка тортилганлик даражаси пасайтирилиб, корхона томонидан эҳтимолий ёʻқотишларга қарши захира шакллантириш орқали унинг кредит юки ва бошқа молиявий мажбуриятлари назорат қилинган ҳамда бир гуруҳ корхоналар кредитлари боʻйича муаммоли активлар юзага келишининг олди олинган;
тижорат банкларининг хорижий кредит линияларини жалб қилиш механизми таъсирини баҳолашнинг эмпирик модели асосида чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ажратиладиган кредитлар ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи «Ҳамкорбанк» АТБ амалиётида жорий этилган (Чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 24-мартдаги 568/13-01-443-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Чет эл капитали иштирокидаги «Ҳамкорбанк» Акциядорлик тижорат банкининг ривожланиш стратегиясидаги асосий истиқбол параметрларини олдиндан баҳолаш ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish