Иргашева Гулбаҳор Содиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришда ислом иқтисодиёти тамойиллари асосида инвестициялар жалб қилиш имкониятлари», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5738.
Илмий раҳбар: Валиев Бобур Ботирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришда ислом иқтисодиёти тамойиллари асосида инвестициялар жалб қилишни ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “ислом иқтисодиёти”, “исломий инвестициялар” ва “исломий инвестицион лойиҳалар” тушунчаларининг иқтисодий мазмуни, фойда ва зарарнинг тақсимланиши, фоизли амалиёт (рибо)нинг рад этилиши, ғарар, ғабн, майсир ва тақиқланган фаолият турларидан ҳоли бўлиш тамойилларини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
ҳудудларда ислом иқтисодиёти тамойиллари асосида инвестицияларни жалб этишнинг кенгайишига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида исломий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2029 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ҳудудлар иқтисодиётига исломий инвестицияларни жалб этишни ривожлантиришда институционал инвесторлар томонидан Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси билан ҳамкорликда 25,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳаларни насия савдога асосланган муробаҳа шартномаси асосида молиялаштириш таклиф этилган;
исломий инвестицияларни жалб этиш фаолиятини ривожлантиришда институционал инвесторлар индексини юритиш услубини ҳудудларда тадбиркорларнинг исломий инвестициялар бўйича хабардорлик ва билим даражаларини ошириш асосида улардан фойдаланиш ҳолатларини яхшилаш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришда ислом иқтисодиёти тамойиллари асосида инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари юзасидан ишлаб ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ислом иқтисодиёти”, “исломий инвестициялар” ва “исломий инвестицион лойиҳалар” тушунчаларининг иқтисодий мазмунини фойда ва зарарнинг тақсимланиши, фоизли амалиёт (рибо)нинг рад этилиши, ғарар, ғабн, майсир ва тақиқланган фаолият турларидан ҳоли бўлиш тамойилларини ўзаро мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва бошқариш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 йил 16 июндаги 239-сонли буйруғи). Мазкур тушунчаларнинг олий таълим муассасалари талабалари ўртасида янгича мазмунда ўргатилиши, бўлажак мутахассисларнинг ислом иқтисодиёти, исломий инвестициялар ҳамда исломий инвестицион лойиҳаларни англаш ва уларни миллий иқтисодиётимизга татбиқ этиш борасидаги назарий ва амалий билим ҳамда малакаларини ривожлантиришга кенг йўл очган;
ҳудудларда ислом иқтисодиёти тамойиллари асосида инвестицияларни жалб этишнинг кенгайишига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида исломий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2029 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 9 сентябрдаги 15/03-141-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда исломий инвестицияларни жалб қилишнинг кенгайишига таъсир қилувчи омилларни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 2029 йилга бориб ҳудудларда исломий инвестицияларни жалб қилиш 4 баробаргача ошириш имконини бериши таклифи илмий асосланган;
ҳудудлар иқтисодиётига исломий инвестицияларни жалб этишни ривожлантиришда институционал инвесторлар томонидан Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси билан ҳамкорликда 25,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳаларни насия савдога асосланган муробаҳа шартномаси асосида молиялаштириш таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 9 сентябрдаги 15/03-141-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси билан 25,0 млн. АҚШ доллари миқдорида лойиҳаларни молиялаштириш бўйича келишув имзоланиб, ушбу маблағлар насия савдога асосланган муробаҳа шартномаси асосида техника, ускуна ва биноларни молиялаштиришга йўналтирилган;
исломий инвестицияларни жалб этиш фаолиятини ривожлантиришда институционал инвесторлар индексини юритиш услубини ҳудудларда тадбиркорларнинг исломий инвестициялар бўйича хабардорлик ва билим даражаларини ошириш асосида улардан фойдаланиш ҳолатларини яхшилаш орқали такомиллаштириш таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2023-2027 йиллар учун ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025 йил 9 сентябрдаги 15/03-141-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда тадбиркорларнинг исломий инвестициялар ҳақида хабардорлик ва билим даражаларини бир бирликка ошириш бўйича амалий ишлардаги яхшиланиш уларнинг исломий инвестициялардан фойдаланиш ҳолатларини қўшимча равишда 20 фоизга оширишга олиб келиши, исломий инвестицияларнинг бизнесни ривожлантириш хусусиятларини ошириш бўйича амалий ишларни бир бирликка яхшилаш ҳудудларда тадбиркорларнинг исломий инвестициялардан фойдаланиш ҳолатларини қўшимча равишда 20 фоизга оширишга олиб келиши мумкинлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish