Ўринов Сардор Сувоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телекоммуникация корхоналарида молиявий муносабатларни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. 
Илмий раҳбар: Жўраев Абдугафар Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: телекоммуникация компанияларида молиявий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
компания томонидан амалга ошириладиган телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари учун технологик жиҳозларни истеъмол кредити воситасида олиш ва лойиҳавий молиялаштиришни диверсификациялаш таклиф этилган; 
фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда дуч келиниши мумкин бўлган киберрисклар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларни 35 фоизгача қоплаш ҳамда компаниянинг ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ рискларини 25 фоизга камайтириш имконияти асослаб берилган;
Ўзбектелеком акциядорлик компаниясининг алоқа ва интернет хизматларидан ташқари тушумларини 1,3 баробарга ошириш ҳамда фаолиятни диверсификациялаш орқали қўшимча даромад манбаларини кенгайтириш таклиф этилган;
50 Гегабайтдан 1024 Гегабайтгача ахборотларни сақлаш билан боғлиқ булутли хизматлар учун тарифларни ҳажм ортишига нисбатан чегирмалар тақдим этиш асосида белгилаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телекоммуникация компанияларида молиявий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
компания томонидан амалга ошириладиган телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари учун технологик жиҳозларни истеъмол кредити воситасида олиш ва лойиҳавий молиялаштиришни диверсификациялаш таклифи “Ўзбектелеком” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги №27-03/5011-сонли маълумотномаси). Натижада, банк кредити жалб қилиш орқали технологик қурилмалар харид қилиш жараёнидаги қўшимча маблағлар ва вақт сарфининг олди олинишига эришилган.
фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда дуч келиниши мумкин бўлган киберрисклар оқибатида юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларни 35 фоизгача қоплаш ҳамда компаниянинг ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ рискларини 25 фоизга камайтириш имконияти асослаб бериш таклифи “Ўзбектелеком” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги №27-03/5011-сонли маълумотномаси). Натижада, компания киберхавфсизлик бўйича потенциал молиявий йўқотишларни камайтириш, операцион барқарорликни таъминлаш ҳамда бизнеснинг узлюксиз фаолиятини кафолатлаш имкониятига эга бўлган.
Ўзбектелеком акциядорлик компаниясининг алоқа ва интернет хизматларидан ташқари тушумларини 1,3 баробарга ошириш ҳамда фаолиятни диверсификациялаш орқали қўшимча даромад манбаларини кенгайтириш таклифи “Ўзбектелеком” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги №27-03/5011-сонли маълумотномаси). Натижада, компания янги даромад манбаларини шакллантириш, мавжуд хизматларга бўлган қарамликни камайтириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш имконига эга бўлган.
50 Гегабайтдан 1024 Гегабайтгача ахборотларни сақлаш билан боғлиқ булутли хизматлар учун тарифларни ҳажм ортишига нисбатан чегирмалар тақдим этиш асосида белгилаш таклифи “Ўзбектелеком” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзбектелеком” АЖнинг 2025 йил 14 ноябрдаги №27-03/5011-сонли маълумотномаси). Натижада, мижозлар учун хизмат нархининг жозибадорлиги ошади ва катта ҳажмдаги булутли хотира хизматларидан фойдаланишга бўлган талаб ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish