Сафиходжаева Нодира Набиевнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийсидаги Меҳрибонлик уйларининг фаолияти тарихи (1991–2021 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar 1932
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Бабажанова Дилором Бабажановна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Саипова Камола Давляталиевна, тарих фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мустақиллик йилларида Фарғона водийсидаги “Меҳрибонлик” уйларининг фаолияти тарихини, шунингдек, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш ҳамда уларга зарур ва муносиб шарт-шароитлар яратиш масалаларини очиб беришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мустақиллик йилларида Андижон вилоятидаги “Меҳрибонлик” уйларида тарбияланувчилар сони мавжуд ўринлардан ошмаса-да  Наманган ва Фарғона вилоятлари “Меҳрибонлик” уйларидаги болаларни мавжуд сиғимларидан ортиқча қабул қилиниши, ижтимоий таъминот, васийлик ва ҳомийлик масалаларидаги оқсашлар битирувчиларнинг ижтимоий ҳаётга кўникиш борасида муаммоларни юзага келишига олиб келганлиги асосланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида “Меҳрибонлик” уйларининг аҳволи қониқарсиз ҳолатда, кўплари эски биноларда жойлашгани, моддий-техник аҳволининг танглиги ҳамда таълим-тарбия жараёнларидаги муаммолар каби қийинчиликларга қарамасдан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида Фарғона водийсидаги тарбияланувчилар ва педагогик жамоа аъзолари томонидан жиноятчилик, қонун ва тартиббузарлик ҳоллари учрамаганлиги далилланган;
1997-йилдан бошлаб Фарғона водийсида “Меҳрибонлик” уйларининг моддий-техник базасини яхшилаш, муаммоларни бартараф этиш ва зарур бўлган шароитларни яратиш мақсадида давлат ёрдами билан бирга хусусий секторлар, ЮНИСЕФ, Халқаро Қизил Хоч ва маҳаллий ташкилотлар томонидан ускуналар, асбоб-анжомлар, тиббий жиҳозлар ва тиббий дори воситалари ҳамда жиҳозлар сотиб олиш учун маблағларининг ажратилиши мавжуд вазиятнинг ўнгланишига ёрдам берганлиги аниқланган;
“Меҳрибонлик” уйларининг уй-жойга муҳтож бўлган 900 нафар чин етим битирувчиларини мустақил ҳаётга муносиб мослашиб олишлари ҳамда уларнинг уй-жой билан таъминланишидаги муаммаоларга 2017-йилдан бошлаб “Меҳрибонлик” уйларининг уй-жойга муҳтож етим битирувчилари ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга эътибор қаратилиши сабабли Фарғона водийсида “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари орасида ижтимоий етимликни камайтиришга хизмат қилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2021 йилларда Фарғона водийсидаги “Меҳрибонлик” уйларининг фаолияти тарихига оид илмий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистонда “Меҳрибонлик” уйлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг мустақиллик йилларида Андижон вилоятидаги “Меҳрибонлик” уйларида тарбияланувчилар сони мавжуд ўринлардан ошмаса-да Наманган ва Фарғона вилоятлари “Меҳрибонлик” уйларидаги болаларни мавжуд сиғимларидан ортиқча қабул қилиниши, ижтимоий таъминот, васийлик ва ҳомийлик масалаларидаги оқсашлар битирувчиларнинг ижтимоий ҳаётга кўникиш борасида муаммоларни юзага келишига олиб келганлигига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Оʻзбекистон тарихи” телеканалининг 2025-йил 1-апрелдаги 01-33/199-сон маълумотномаси). Натижалар телетомошабинларда “Меҳрибонлик” уйлари фаолияти, шунингдек, тарбияланувчиларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши ва янги тизимнинг жорий этилишига доир қарашларнинг шаклланишига хизмат қилган.
мустақилликнинг дастлабки йилларида “Меҳрибонлик” уйларининг аҳволи қониқарсиз ҳолатда, кўплари эски биноларда жойлашгани, моддий-техник аҳволининг танглиги ҳамда таълим-тарбия жараёнларидаги муаммолар каби қийинчиликларга қарамасдан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида Фарғона водийсидаги тарбияланувчилар ва педагогик жамоа аъзолари томонидан жиноятчилик, қонун ва тартиббузарлик ҳоллари учрамаганлигига оид натижаларидан Ўзбекистон либерал демократик партиясининг ижтимоий ҳимояга доир чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойданилган (ЎзЛиДеПнинг 2025-йил 17-апрелдаги 01-27/192-сон маълумотномаси). Натижаланинг қўлланилиши Ўзбекистон либерал демократик партиясининг ижтимоий ҳимояга доир вазифаларни илмий асосда бажарилишига имкон берган.
1997-йилдан бошлаб Фарғона водийсида “Меҳрибонлик” уйларининг моддий-техник базасини яхшилаш, муаммоларни бартараф этиш ва зарур бўлган шароитларни яратиш мақсадида давлат ёрдами билан бирга хусусий секторлар, ЮНИСЕФ, Халқаро Қизил Хоч ва маҳаллий ташкилотлар томонидан ускуналар, асбоб-анжомлар, тиббий жиҳозлар ва тиббий дори воситалари ҳамда жиҳозлар сотиб олиш учун маблағларининг ажратилиши мавжуд вазиятнинг ўнгланишига ёрдам берганлигига оид натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 17-апрелдаги 01-27/192-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Дастурнинг ВИИ бандида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир” вазифалар доирасида тарғибот ишларини самарали ташкил қилишда ёрдам берган.
“Меҳрибонлик” уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчиларини мустақил ҳаётга мослашиши ва уй-жой билан таъминланишидаги муаммаоларга 2017-йилдан бошлаб “Меҳрибонлик” уйларининг уй-жойга муҳтож етим битирувчилари ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга эътибор қаратилиши Фарғона водийсида “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари орасида ижтимоий етимликни камайтиришга хизмат қилганлиги бўйича натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзЛиДеПнинг 2025-йил 17-апрелдаги 01-27/192-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши  Дастурнинг 52-бандида белгиланган мақсад ва вазифлар доирасида тарғибот ишларини самарали ташкил қилишда ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish