Хошимов Санжарбек Султонбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ван Ян Мин фалсафасида инсон табиати масаласи”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal1040
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02
Илмий раҳбар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Жасур Бахтиёрович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Ван Ян Мин фалсафасида инсон табиати аспектлари ва тарихий-фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат. 
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ван Ян Мин таълимотининг инсон табиати, ахлоқий тамойиллар, ижтимоий адолат ва давлат бошқарувига оид ғоялари конфуцийликдаги инсонпарварлик, ахлоқий меʼёр ва ўз-ўзини ривожлантириш, даосизмдаги табиат ва жамият уйғунлиги, ички хотиржамлик, буддизмдаги раҳм-шафқат ҳамда маънавий уйғониш ғоялари билан уйғун эканлиги маданиятлараро мулоқотни ривожлантириши, ўзаро ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаши аниқлаштирилган;
Ван Ян Миннинг “Билим ва ҳаракат бирлиги” ғояси (гносеологик, антропологик, праксеологик асосга эга) инсон тафаккури, ахлоқий камолот ва амалий фаолиятни бир бутун маънавий фаолиятни ифодалаши ҳамда ёшлар тарбиясида назарий билим ҳамда амалий тажрибанинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши, масʼулият, хулқ ва ижтимоий фаолликни ривожлантириши асосланган;
мутафаккирнинг “Эзгу фикр” консепсиясидаги инсоннинг ўзини тарбиялаши, жамият ривожига онгли таъсир кўрсатиши, ахлоқий мукаммалликка интилиши каби ғоялар маънавий баркамол инсон консепсиясидаги ўзини англайдиган шахс сифатида шаклланиш, ахлоқий масʼулиятни қарор топтириш мезони ҳамда фаровон жамият консепсиясида ҳамкорликни ривожлантириш, адолат ва ишончни мустаҳкамлаш, фуқаролик фаоллигини кучайтириш тамойили эканлиги далилланган;
Ван Ян Мин фалсафий таълимотида келтириб ўтилган билим, ахлоқ, одоб, инсоний камолот ва эзгулик ғоялари замонавий глобаллашув (интеграция, унификация, глобал дунёни рақамлаштириш динамикасининг ўсиши) даврида Янги Ўзбекистонда ёшларни радикал-мафкуравий оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда мустаҳкам маънавий-ахлоқий иммунитетни шакллантириш, масʼулиятли фуқаролик позициясини ривожлантириши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ван Ян Мин фалсафасида инсон табиати муаммосининг мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида: 
Ван Ян Мин таълимотининг инсон табиати, ахлоқий тамойиллар, ижтимоий адолат ва давлат бошқарувига оид ғоялари конфуцийликдаги инсонпарварлик, ахлоқий меʼёр ва ўз-ўзини ривожлантириш, даосизмдаги табиат ва жамият уйғунлиги, ички хотиржамлик, буддизмдаги раҳм-шафқат ҳамда маънавий уйғониш ғоялари билан уйғун эканлиги маданиятлараро мулоқотни ривожлантириши, ўзаро ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашига доир илмий янгиликлар ва Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш”га оид тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 20-июндаги 16-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқ фалсафасининг бой маънавий ва маданий меросини халқимиз орасида тарғиб қилишда, фуқаролар тотувлиги, ҳамжиҳатликни таъминлашга, шунингдек, ушбу йўналишда бажарилаётган ишларни ва амалга оширилаётган чора-тадбирларни, тарғибот тадбирларининг сифати, мазмуни ва самарадорлигига ошишига хизмат қилган;  
Ван Ян Миннинг “Билим ва ҳаракат бирлиги” ғояси (гносеологик, антропологик, праксеологик асосга эга) инсон тафаккури, ахлоқий камолот ва амалий фаолиятни бир бутун маънавий фаолиятни ифодалаши ҳамда ёшлар тарбиясида назарий билим ҳамда амалий тажрибанинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши, масʼулият, хулқ ва ижтимоий фаолликни ривожлантиришига оид таҳлиллардан, таклифлар, амалий тавсия ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг Хитой билан дўстона халқаро маданий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, икки халқнинг тарихан фалсафий жиҳатдан муштарак эканлиги мавзусидаги конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги маънавий-маърифий тадбирларини ташкил этиш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 23-июндаги 14/203-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқ фалсафасининг бой маънавий ва маданий меросини халқимиз орасида кенг тарғиб қилишда самарали восита сифатида хизмат қилган;
мутафаккирнинг “Эзгу фикр” консепсиясидаги инсоннинг ўзини тарбиялаши, жамият ривожига онгли таъсир кўрсатиши, ахлоқий мукаммалликка интилиши каби ғоялар маънавий баркамол инсон консепсиясидаги ўзини англайдиган шахс сифатида шаклланиш, ахлоқий масʼулиятни қарор топтириш мезони ҳамда фаровон жамият консепсиясида ҳамкорликни ривожлантириш, адолат ва ишончни мустаҳкамлаш, фуқаролик фаоллигини кучайтириш тамойили эканлигига оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва  тараққиёт”, “Ўзбекистон  ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 3-сентябрдаги 05-09-1386-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг Ван Ян Мин томонидан илгари сурилган билим, ахлоқ, одоб, инсоний камолот ва эзгулик ғояларига доир илмий дунёқарашларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ван Ян Мин фалсафий таълимотида келтириб ўтилган билим, ахлоқ, одоб, инсоний камолот ва эзгулик ғоялари замонавий глобаллашув (интеграция, унификация, глобал дунёни рақамлаштириш динамикасининг ўсиши) даврида Янги Ўзбекистонда ёшларни радикал-мафкуравий оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда мустаҳкам маънавий-ахлоқий иммунитетни шакллантириш, масʼулиятли фуқаролик позициясини ривожлантиришига доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106 – сонли “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 22-октябрдаги 04/11-23738-сон маълумотномаси). Натижада, Ван Ян Мин таълимотининг таҳлили асосида жамият ижтимоий ҳаётида инсонпарварлик мезон ва тамойилларини қўллаш усуллари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish