Ахмедова Ўлмасой Хусан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида муаммоли кредитларни бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2024.4.PhD/Iqt4706.
Илмий раҳбар: Избосаров Бобуржон Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида муаммоли кредитларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида кредит рискларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида кредит маҳсулотлари турлари бўйича лимитларни кредит портфели таркибининг 3 фоизигача, тижорат банклари филиаллари кесимида эса 5 фоизигача белгилаш таклиф этилган;
муаммоли кредитлар улуши 20 фоизга етганда, банк амалиётида қарздорликни ундиришнинг автоматлаштирилган тизимларидан (Ауто Cоллеcтион, Ауто Реcоверй Сйстем) фойдаланишни йўлга қўйиш таклиф этилган;
қарздорликни ундириш жараёнини оптималлаштириш мақсадида, муаммоли кредитлар билан ишлашнинг уч босқичли модели “Софт cоллеcтион”, “Ҳард cоллеcтион”, “Легал cоллеcтион” автоматлаштирилган ундириш компонентларидан фойдаланган ҳолда татбиқ этилиш таклиф этилган;
молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва таққосланишини таъминлаш мақсадида, тижорат банкларида МҲХС 9 стандартидан тўлиқ фойдаланиш ва активлар сифатини йиллик баҳолаш тизими (АҚР – Ассет Қуалитй Ревиеw) ни татбиқ этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида муаммоли кредитларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида кредит рискларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида кредит маҳсулотлари турлари бўйича лимитларни кредит портфели таркибининг 3 фоизигача, тижорат банклари филиаллари кесимида эса 5 фоизигача белгилаш таклифи АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2025-йил 27-октябрдаги 25-04/5300-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йил 30-июн ҳолатига муаммоли кредитлар улуши 2,4 фоизга камайган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоиз пунктга камайган.
муаммоли кредитлар улуши 20 фоизга етганда, банк амалиётида қарздорликни ундиришнинг автоматлаштирилган тизимларидан (Ауто Cоллеcтион, Ауто Реcоверй Сйстем) фойдаланишни йўлга қўйиш таклифи АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2025-йил 27-октябрдаги 25-04/5300-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда 312 млрд сўм, 2025-йилнинг уч чораги давомида эса 331 млрд сўм кечиктирилган қарздорликни ундириш имконини берган.
қарздорликни ундириш жараёнини оптималлаштириш мақсадида, муаммоли кредитлар билан ишлашнинг уч босқичли модели “Софт cоллеcтион”, “Ҳард cоллеcтион”, “Легал cоллеcтион” автоматлаштирилган ундириш компонентларидан фойдаланган ҳолда татбиқ этилиш таклифи АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2025-йил 27-октябрдаги 25-04/5300-сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йилнинг учинчи чораги ҳолатига 5,1 трлн сўм қарздорлик қайтарилган.
молиявий ҳисоботнинг шаффофлиги ва таққосланишини таъминлаш мақсадида, тижорат банкларида МҲХС 9 стандартидан тўлиқ фойдаланиш ва активлар сифатини йиллик баҳолаш тизими (АҚР – Ассет Қуалитй Ревиеw) ни татбиқ этиш таклифи АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2025-йил 27-октябрдаги 25-04/5300-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлигини ошириш, кредит рискларини камайтириш ва банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган.