Толипов Бахтиёр Хамитовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигини соғлом рақобат маданияти асосида ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари”, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Fal323
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Намозов Бобир Баҳриевич, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигини соғлом рақобат маданияти асосида ривожлантириш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“соғлом иқтисодий маданият” ва “соғлом рақобат муҳити” тушунчаларининг қадриятларга таяниш, тартибга солиниш, манфаат ва масʼулият уйғунлиги каби фалсафий-ахлоқий, тенг имкониятни таъминлаш, иқтисодий фаолликни рағбатлантириш каби ижтимоий-иқтисодий моҳиятига доир қарашлар асосида соғлом рақобат маданиятини мустаҳкамловчи ҳалоллик, меҳнацеварлик, масʼулиятлилик, жавобгарлик, ахлоқийлик фазилатлари ҳамда уни емирувчи криминаллик, яширин иқтисодий муносабатлар, иқтисодий чорасизлик каби иллатларнинг фалсафий хусусиятлари очиб берилган;
ёшлар иқтисодий фаоллигининг норматив-ҳуқуқий механизмлар билан қўллаб-қувватланиш, таълим ва меҳнат бозори интеграцияси асосида шаклланиши каби институционал, стартап ва тадбиркорлик ташаббусларига ёʻналтирилиш, креатив ёндашув асосида ривожланиш каби инновацион хусусиятлари ҳамда иқтисодий носоғлом муҳитда утилитаризмнинг кучайиши, ҳалол меҳнат қадриятининг сусайиши каби деформацион ўзгариши, жамият ҳаётида ишсизлик ва норасмий бандликнинг ортиши янги сифат ўзгаришларига олиб келиши асослаб берилган;
Янги Ўзбекистонда иқтисодий рақобатни соғломлаштирувчи рақобат маданиятининг ўзаро ёрдам, ўзаро ҳамкорлик, ҳалоллик, инсофлилик, тежамкорлик каби ахлоқий мезонлари, мулкдорлар қатламининг ташаббускорлик, манфаатдорлик, инвестицион фаоллик каби иқтисодий, фуқаролик позициясининг мустаҳкамлиги, қонунийликка содиқлиги, ижтимоий масʼулиятга ёʻналтирилганлиги каби сиёсий ва маънавий баркамоллик, меҳнат этикаси, жамият манфаатига дахлдорлик каби маънавий соҳалардаги характерли белгилари далилланган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигининг ривожланиши ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда миллий характернинг меҳнацеварлик, жамоавийлик, масʼулиятлилик каби хусусиятлари, тадбиркорликка мойиллик, касб-ҳунар анʼаналари каби тарихий-маданий тажрибаси ва маҳалла институти, оилавий тарбия ресурслари, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватловчи ижтимоий муҳит сингари потенсиал имкониятлари аниқланган ҳамда шахс эркинлиги ва ҳуқуқларини кенгайтириш механизмларини такомиллаштириш зарурати асосланган;
Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигини соғлом рақобат маданияти асосида ривожлантиришга оид масʼулиятни шакллантириш, ҳалол рақобат тамойилларини қарор топтириш каби ижтимоий-фалсафий, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш каби институционал ва стартап экотизимини ривожлантириш, инновацион иқтисодий кўникмаларни шакллантиришга ёʻналтирилган таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигини соғлом рақобат маданияти асосида ривожлантиришнинг фалсафий асосларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“соғлом иқтисодий маданият” ва “соғлом рақобат муҳити” тушунчаларининг қадриятларга таяниш, тартибга солиниш, манфаат ва масʼулият уйғунлиги каби фалсафий-ахлоқий, тенг имкониятни таъминлаш, иқтисодий фаолликни рағбатлантириш каби ижтимоий-иқтисодий моҳиятига доир қарашлар асосида соғлом рақобат маданиятини мустаҳкамловчи ҳалоллик, меҳнацеварлик, масʼулиятлилик, жавобгарлик, ахлоқийлик фазилатлари ҳамда уни емирувчи криминаллик, яширин иқтисодий муносабатлар, иқтисодий чорасизлик каби иллатларнинг фалсафий хусусиятларига доир хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон фармонида белгиланган вазифалар, тадбиркорлик фаолиятида ўзини-ўзи банд қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни, “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш” дастурларини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2025-йил 11-ноябрдаги 01-03/24-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда соғлом иқтисодий рақобат маданиятини ривожлантиришнинг инновацион-технологик асослари, истиқболдаги вазифаларига доир хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ёшлар иқтисодий фаоллигининг норматив-ҳуқуқий механизмлар билан қўллаб-қувватланиш, таълим ва меҳнат бозори интеграцияси асосида шаклланиши каби институционал, стартап ва тадбиркорлик ташаббусларига ёʻналтирилиш, креатив ёндашув асосида ривожланиш каби инновацион хусусиятлари ҳамда иқтисодий носоғлом муҳитда утилитаризмнинг кучайиши, ҳалол меҳнат қадриятининг сусайиши каби деформацион ўзгариши, жамият ҳаётида ишсизлик ва норасмий бандликнинг ортиши янги сифат ўзгаришларига олиб келишига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 1-ярим йиллик учун иш режасининг 43-бандида келтирилган “Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда бепул ўқув машғулотлар ўтказиш” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 4-10-21-5727-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигини соғлом рақобат маданияти асосида ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда уни амалиётга татбиқ этишнинг самарадор методологиясини ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялар бугунги кунда таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини асослашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда иқтисодий рақобатни соғломлаштирувчи рақобат маданиятининг ўзаро ёрдам, ўзаро ҳамкорлик, ҳалоллик, инсофлилик, тежамкорлик каби ахлоқий мезонлари, мулкдорлар қатламининг ташаббускорлик, манфаатдорлик, инвестицион фаоллик каби иқтисодий, фуқаролик позициясининг мустаҳкамлиги, қонунийликка содиқлиги, ижтимоий масʼулиятга ёʻналтирилганлиги каби сиёсий ва маънавий баркамоллик, меҳнат этикаси, жамият манфаатига дахлдорлик каби маънавий соҳалардаги характерли белгиларига доир илмий янгиликлар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-январдаги 04/11-1485-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда соғлом иқтисодий рақобат маданиятини ривожлантиришнинг инновацион-технологик асослари, истиқболдаги вазифаларига доир хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигининг ривожланиши ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда миллий характернинг меҳнацеварлик, жамоавийлик, масʼулиятлилик каби хусусиятлари, тадбиркорликка мойиллик, касб-ҳунар анʼаналари каби тарихий-маданий тажрибаси ва маҳалла институти, оилавий тарбия ресурслари, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватловчи ижтимоий муҳит сингари потенсиал имкониятлари аниқланган ҳамда шахс эркинлиги ва ҳуқуқларини кенгайтириш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2023-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 31-октябрдаги 05-09-1714-сон маълумотномаси). Натижада, тайёрланган медиа материаллар ёшлар орасида соғлом иқтисодий рақобат маданиятини тарғиб этиш, уларнинг иқтисодий тафаккури ва ташаббускорлик салоҳиятини кучайтириш, шунингдек, жамиятда ҳалол рақобат ва масʼулиятли иқтисодий хулқ ҳақидаги қарашларни кенг ёйишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигини соғлом рақобат маданияти асосида ривожлантиришга оид масʼулиятни шакллантириш, ҳалол рақобат тамойилларини қарор топтириш каби ижтимоий-фалсафий, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш каби институционал ва стартап экотизимини ривожлантириш, инновацион иқтисодий кўникмаларни шакллантиришга ёʻналтирилган таклифлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-88-сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-январдаги 04/11-1482-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий фаоллигини очиқлик, шаффофлик ва ҳалоллик тамойиллари асосида ривожлантириш имкониятлари, иқтисодий толерантликнинг турли ижтимоий-тарихий жараёнлардаги функсионал аҳамиятини аниқлашга хизмат қилган.