Холиқова Рухсора Санжаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат кластерлари иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг методологик жиҳатлари (Пахта-тўқимачилик кластерлари мисолида)” 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Iqt741.
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик, Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат кластерлари иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг методологик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат кластерларининг иқтисодий барқарорлигини баҳолаш услуби молиявий, ишлаб чиқариш, меҳнат, ахборот, инновацион ва экологик каби таркибий қисмларни ўзида мужассамлаштирган интеграллашган индикаторлар комплексини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлиги даражасини баҳолаш услубиёти меъёрлаштирилган шкала бўйича “критик” (0,0 < ИБк ≤ 0,12), “паст” (0,13 ≤ ИБп ≤ 0,30), “ўртача” (0,31 ≤ ИБў ≤ 0,65), “барқарор” (0,66 ≤ ИБб ≤ 0,86) ҳамда “юқори” (0,86 ≤ ИБю ≤ 1,0) миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи рискларни комплекс баҳолашда 5×5 рисклар матрицасини қўллашнинг тармоқ хусусиятлари, тармоқлараро ҳамкорлик даражаси, институционал шарт-шароитлар ҳамда минтақавий номутаносибликларни ҳисобга олувчи ҳамда “қабул қилинадиган даража”
(1 – 4), “қониқарли даража” (5 – 9), “йўл қўйиладиган даража” (10 – 16), “қабул қилиб бўлмайдиган даража” (17 – 25) миқдорий қийматлари орқали баҳолашни кўзда тутувчи мослаштирилган ёндашув таклиф этилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлигини баҳолаш алгоритми “саноат тармоғининг бошқа етакчи кластери орасида энг яхши самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш” блокини киритиш орқали кластер иқтисодий барқарорлик кўрсаткичларининг “минимал зарур қийматлари”ни аниқлаш ва “ҳақиқий қиймат” билан ўзаро таққослаш асосида такомиллаштирилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишига таъсир этувчи устувор омилларнинг таъсирининг регрессион таҳлили асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўрта муддатли истиқболдаги ўзгаришларини баҳолаш учун инерсион, оптимистик ва пессимистик ссенарийлар бўйича 2028-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларини жорий этилиши. Пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга доир олинган илмий натижалар асосида:
саноат кластерларининг иқтисодий барқарорлигини баҳолаш услуби молиявий, ишлаб чиқариш, меҳнат, ахборот, инновацион ва экологик каби таркибий қисмларни ўзида мужассамлаштирган интеграллашган индикаторлар комплексини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф “Фергана Глобал Техтиле” МЧЖ, “Оқсарой Кластер” МЧЖ ва “Бухоро Зарҳал Текс” МЧЖ фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги №13/06-08-9862-сонли жорий этиш тўғрисидаги маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида икки пахта-тўқимачилик кластерида 2024-йилда реализация қилинган маҳсулот ҳажми 2022-йилга нисбатан мос равишда 4,9 % ва 2,2 % га ошганлиги аниқланган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлиги даражасини баҳолаш услубиёти меъёрлаштирилган шкала бўйича “критик” (0,0 < ИБк ≤ 0,12), “паст” (0,13 ≤ ИБп ≤ 0,30), “ўртача” (0,31 ≤ ИБў ≤ 0,65), “барқарор” (0,66 ≤ ИБб ≤ 0,86) ҳамда “юқори” (0,86 ≤ ИБю ≤ 1,0) миқдорий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи “Фергана Глобал Техтиле” МЧЖ, “Оқсарой Кластер” МЧЖ ва “Бухоро Зарҳал Текс” МЧЖ фаолиятида иқтисодий барқарорликни баҳолаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги №13/06-08-9862-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикадаги иқтисодий жиҳатдан беқарор кластерлар аниқланиб, уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи рискларни комплекс баҳолашда 5×5 рисклар матрицасини қўллашнинг тармоқ хусусиятлари, тармоқлараро ҳамкорлик даражаси, институционал шарт-шароитлар ҳамда минтақавий номутаносибликларни ҳисобга олувчи ҳамда “қабул қилинадиган даража” (1 – 4), “қониқарли даража” (5 – 9), “йўл қўйиладиган даража” (10 – 16), “қабул қилиб бўлмайдиган даража” (17 – 25) миқдорий қийматлари орқали баҳолашни кўзда тутувчи мослаштирилган ёндашув таклифи “Фергана Глобал Техтиле” МЧЖ, “Оқсарой Кластер” МЧЖ ва “Бухоро Зарҳал Текс” МЧЖ фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги №13/06-08-9862-сонли маълумотномаси ҳамда тегишли жорий этиш далолатномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кластерларда юқори рискли омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича стратегиялар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлигини баҳолаш алгоритми “саноат тармоғининг бошқа етакчи кластери орасида энг яхши самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш” блокини киритиш орқали кластер иқтисодий барқарорлик кўрсаткичларининг “минимал зарур қийматлари”ни аниқлаш ва “ҳақиқий қиймат” билан ўзаро таққослаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида бошқарув қарорларини қабул қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги №13/06-08-9862-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пахта-тўқимачилик кластерларининг иқтисодий барқарорлигини баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш имкони яратилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланишига таъсир этувчи устувор омилларнинг таъсирининг регрессион таҳлили асосида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўрта муддатли истиқболдаги ўзгаришларини баҳолаш учун инерсион, оптимистик ва пессимистик ссенарийлар бўйича 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида бошқарув қарорларини қабул қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 29-августдаги №13/06-08-9862-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида стратегик режалаштиришни илмий асослаш, рискларни камайтириш ҳамда тармоқ фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.