Тураева Мохинур Жамшид қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): «Атроф-муҳит обектларидан қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларини азот тутган органик реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё, 11.00.05 - Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/К977.
Илмий раҳбарлар: Рахимов Самариддин Баходирович кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Мухамедов Кабилджон Гафурович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё+технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Атроф-муҳит обектларидан қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларини азот тутган органик реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда атроф-муҳит обектлари мониторингида қўллашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сорбент сифатида фойдаланилган ипак фиброин таркибидаги амин (-НҲ) гуруҳига аналитик реагент сифатида танлаб олинган метил тимол кўки ва кадион ИРЕА таркибидаги карбоксил (-CООҲ) ҳамда сулфо (-СО₃Ҳ) аналитик фаол гуруҳлари асосида иммобилланиши исботланган;
қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларининг метил тимол кўки ҳамда кадион ИРЕА билан барқарор комплекс ҳосил қилиши учун оптимал муҳит пҲ=5,5 ва пҲ=9,5; максимал аналитик сигнал λ₍Пб+Р₎=610 нм, λ₍Cд+Р₎=490 нм тўлқин узунликларида; Бугер-Ламберт-Бер қонунига бўйсуниш соҳаси Пб(ИИ) учун 2,5–35 мкг/50 мл, Cд(ИИ) учун эса 1,5–35 мкг/50 мл қийматларда эканлиги аниқланган;
иммобилланаган реагент ва металл ионларининг стехиометрик нисбати иккала комплекс учун ҳам Ме:ИмР=1:1 эканлиги, комплексларнинг барқарорлик константалари Пб+МТК=2,5×108, Cд+кадион=3,83×108 га тенглиги исботланган;
таклиф этилган сорбсион-спектроскопик усулнинг қуйи аниқланиш чегараси қўрғошин(ИИ) учун 2,7 мкг/50 мл ва кадмий(ИИ) учун 1,6 мкг/50 мл эканлиги ҳамда ушбу усулни сунъий аралашмалар ва табиий обектлар таҳлилига қўлланилганда нисбий стандарт четланиш қийматлари 0,062 дан ошмаганлиги аниқланган;
Қашқадарё вилоятининг ҳудудларидан қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларининг мониторинг маълумотлари олинган, натижалар АЕС-ИCП ва ИВ усуллари билан солиштирилган ҳамда усулнинг ишончлилиги кореляция коиффицентининг бирга яқинлиги билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат оқава ва табиий сувлар таркибидаги қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларини аниқлаш ва тозалашга қаратилган янги сорбсион-спектроскопик усулни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларини иммобилланган органик реагентлар ёрдамида сорбсион-спектроскопик усули Шуртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси амалиётига жорий қилинган. (Шуртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 11 апрелдаги №5-сон маълумотномаси). Натижада техноген сувлар таркибида қўрғошин ва кадмий ионларини аниқлаш имконини берган;
иммобилланаган органик реагентлар ёрдамида қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларини аниқлаш ҳамда ажратиб олиш усули Муборак газни қайта ишлаш заводининг лабораториясида амалиётга жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводи, 2025 йил 30 апрелдаги 20-03/ЭҚ-1695-сон маълумотномаси). Натижада чиқинди сувларини таркибидан қўрғошин ва кадмий ионларини аниқлаш ҳамда самарали тозалаш имконини берган;
турли намуналар таркибидаги қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларини иммобилланган реагентлар билан сорбсион-спектроскопик аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМ Портлаш-техник экспертизалар бўлимида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ эксперт-криминалистика бош маркази 21/2-1447, 2025 йил 23-октябрдаги маълумотномаси). Натижада турли намуналар таркибидаги қўрғошин(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларини тезкор аниқлаш имконини берган.