Шодиев Собир Вахобжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноорганик-органик гибрид ионитларнинг олиниши хоссалари ва технологияси”, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т4387. 
Илмий раҳбар: Ахмедов Воҳид Низомович, техника фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор; Бахронов Ҳаёт Нурович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноорганик-органик бирикмалардан, гибрид ионитларни олишнинг илмий-технологик асосини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
зол-гел усулида олинган коллоид кремнезол иштирокида мочевина формалдегид смоланинг диметилолли ҳосиласига нисбат олиниб жараённинг мақбул шароитида ҳарорат 60-80℃ га, реакция давомийлиги эса 1 соатга тенглиги илмий асосланган;
маҳаллий хомашё бўлган суюқ шишадан, етарли силикат модулига эга 25-350C да айланиш тезлиги 28-35 марта/мин тезликда полисиликат кислота гели олинганлиги исботланган;
синтез жараёнини кинетик тадқиқ қилиш орқали реакция тезлигининг вақтга, ҳароратга ҳамда қовушқоқлигига боғлиқлик параметрлари исботланган;
бошланғич моддалар кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссаларининг импорт ўрнини босувчи, ионитлар асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларига  боғлиқлиги исботланган;
синтезланган ноорганик-органик гибрид ионитининг металл ионларини сорбсиялаш қобилияти асосида тартибга солинганлиги ишлаб чиқилган;
коллоид кремнезол, формалин ҳамда карбамид асосида 1:2:1 нисбатда олинган полифунксионал ионитларнинг олиниш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ноорганик-органик гибрид ионитларнинг олиниши хоссалари ва технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суюқ шиша, карбамид ҳамда формалин асосида синтез қилинган ионит «Бухоро сув таъминот» АЖнинг “2025-2030-йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 9 сентябрдаги 01/29-4989-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган ионитни сув таркибидаги Cа2+, Мг2+, Cу2+, Ал3+, Ни2+, Фе2+ ионлардан тозалашда қўллаш имконини беради;
формалдегид ва мочевина иштирокида олинган сополимер олиниш жараёнида зол-гел усулида олинган янги таркибли органо-ноорганик гибрид ионит Б«Бухоро сув таъминот» АЖнинг “2025-2030-йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 9 сентябрдаги 01/29-4989-сон маълумотномаси). Натижада, органо-ноорганик гибрид ионит механик мустаҳкамлиги 1,25 марта, сорбсион ютиш коеффисиенти 1,295 марта катталиги ҳамда турли хил агрессив муҳитларда инертлиги ва механик мустаҳкамлиги юқори ионит олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish