Мухамедов Жамолиддин Кабилджановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий флокулянтлар ёрдамида терини қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўлган хромли оқава сувларни тозалаш жараёнини ўрганиш», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/К1058.
Илмий раҳбар: Турабжанов Садриддин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи:Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, профессор; Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: терини қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўладиган хромли оқава сувларни маҳаллий флокулянтлар ёрдамида тозалаш жарёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терини қайта ишлаш корхоналарининг таркибида Cр3+ ионлари бўлган оқова сувларини Фе2СО4 ва СаО ни сувли эритмаси ёрдамида зарарсизлантиришнинг мақбул шароитлари аниқланган;
тозалаш самарадорлигига чўктириш, тиндириш ва филтрлаш тезлиги, оқава сувнинг пҲ-муҳити ҳамда Cр3+ ионлари консентрациясининг таъсири аниқланган;
“Унифлок” серияли флокулянт ҳамда Фе2СО4ва CаО сувли эритмаси ёрдамида терини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган оқава сувларини Cр3+ ионлари ва муаллақ заррачалардан самарали тозалаб сувнинг ёпиқ занжирли тизими такомиллаштирилган;
махаллий “Унифлок” серяли полиелектролити терини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган оқава сувлари таркибидаги муаллақ заррачаларининг чўктириш жараёнини 8-10 баробарга тезлаштирилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Терини қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўлган оқава сувларни маҳаллий «Унифлок» серияли полиелектролит-флокулянти ёрдамида тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
терини қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўлган оқава сувларини Cр+3 ионларидан тозалаш технологияси “ГЛОБАЛ АВАНГАРД ТЕЧНОЛОГЙ” ОАЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекситон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 03-03/1-03/3-13721-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги Cр³⁺ ионлари ва муаллақ заррачалар миқдорини камайтириш, тозалаш жараёни самарадорлигини ошириш имконини берган;
маҳаллий “Унифлок” ва “Полиакриламид” серияли флякулянтлардан фойдаланиб оқава сувларини тозалаш технологияси “УЛКАН ЛАЗИЗ” ОАЖ да ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекситон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 03-03/1-03/3-13721-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувларни тозалаш ва тозаланган сувдан айланма техник сув сифатида қайта ишлаштиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish