Игамбердиева Дилфуза Алимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Наманган вилояти шимолий-шарқий қисми суғориладиган бўз тупроқларига ирригацион эрозия таъсирини баҳолаш”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/В1290.
Илмий раҳбар: Хакбердиев Обид Эшниязович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, профессор; Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилояти шимолий-шарқий қисми сугʻориладиган бўз тупроқларига ирригация эрозиянинг таʻсирини тавсифлаш ва замонавий технологиялар асосида баҳолаш орқали тупроқ ювилишини олдини олишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган оч тусли ва типик бўз тупроқларнинг морфогенетик хусусиятлари, умумфизик ва агрокимёвий хоссалари, гумус ва озиқа моддалар заҳираси, C:Н, C:П га нисбатларини эрозия жараёнлари таъсирида ўзгариши аниқланган;
ҳудуднинг иқлим ва тупроқ юза (0-15 см) қатлами, ер эммисиавийлик қиймати, юқори ёруғлик (фотосинтез) маълумотлари асосида вегетация индекслари (НДВИ) ҳамда намлик индекслари (ЛСТ) ишлаб чиқилган;
эрозияланиш даражасига кўра иқлим маълумотлари ва вегетация индекслари (НДВИ), (ЛСТ) асосида уларнинг корелляцион фарқлари асосланган;
тупроқ йўқотилишини баҳолашнинг эмпирик РУСЛЕ модели ва геофазовий таҳлил усулларини қўллаш асосида ҳудуддаги эрозия жараёнларининг интенсивлиги ва йиллик кўлами аниқланган;
Чортоқ ва Косонсой туманлари (ЛС) нишаблик қийматини таққослама жадвали тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилояти шимолий-шарқий қисми бўз тупроқлари ирригация эрозияси туфайли ювилиш даражалари ва унга қарши кураш чоралари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Чортоқ туманининг релефи натижасида тупроқлар эрозияга учраганлиги ва уларни олдини олишга доир тавсиялар” сугʻориладиган ер майдонлари учун амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 29 майдаги 05/05-04-272-сонли маʻлумотномаси). Натижада, ирригация эрозияга учраган тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилашда қўлланма сифатида ҳизмат қилган;
сугʻориш техникасига амал қилиш орқали тупроқ ювилишини олди олишга қаратилган тадбирлар Чортоқ тумани Навоий массивида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025-йил 29-майдаги 05/05-04-272-сонли маълумотномаси). Натижада, сугʻориладиган бўз тупроқларни унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва тупроқларни ирригацион эрозиясидан муҳофазалашга қаратилган агротехник тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
Чортоқ туманининг 37 минг/гектар ер майдонининг М:1:50000 масштабли эрозия харитаси Чортоқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётда фойдаланиш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2025 йил 29 майдаги 05/05-04-272-сонли маʻлумотномаси). Натижада, тоғ олди ҳудудларда тарқалган бўз тупроқлар шароитида ирригация эрозиясини башоратлашда, уни олдини олиш ва суғориладиган дехқончиликда экинларни тўғри жойлаштириш орқали тупроқнинг унумдор қатламини ювилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.