Умаров Хотамжон Атхамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида 
эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Бетон қотишини секинлаштирувчи ҳйпер полймих кимёвий қўшимчасининг оғир бетон хоссаларига таъсирини тадқиқ этиш” 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”, (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6282
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шакиров Туйғунжон Турғунович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.Т.02.М
Расмий оппонентлар: Баходиров Азизбек Абдулазизович – техника фанлари доктори, профессор Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти в.б ректор.
“Қурилиш ва атроф муҳит муҳандислиги” кафедраси профессор в.б. PhD., доцент. Мажидов С.Р.
Этакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳаллий ишлаб чиқарилган, поликорбоксилат эфирлари, содиум глуконат асосидаги Ҳйпер полимих кимёвий қўшимчасидан фойдаланиб таёрланган бетонларнинг физик-механик, физик-кимёвий ва техник-иқцодий параметрлари ташкил қилади.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ҳйпер Полимих суперпластификаторининг бетон аралашмасининг пластиклик хоссаларини сақлаб қолган ҳолда қатлам чоклари ҳосил бўлишининг олдини олишдаги самарадорлиги экспериментал жиҳатдан аниқланган.
Изотермал калориметрия асосида цемент гидратация кинетикасини баҳолаш орқали кимёвий қўшимча самарадорлигини аниқлашнинг тезкор ва самарали усули аниқланган.
Кимёвий қўшимчалар ёрдамида бетоннинг эксплуатацион ишончлилиги ва хизмат муддати оширилиши орқали унинг умумий иқтисодий самарадорлиги ортиши тажрибавий натижалар билан аниқланган.
 Кўп омилли тажриба усуллари асосида Б15 дан Б45 гача  мустаҳкамлик классларига эга бетонлар учун оптимал таркибий нисбатлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий кимёвий қўшимча асосидаги йирик ва майда тўлдирувчидан фойдаланиб олинган оғир бетон бўйича олинган илмий натижалар асосида: Юқори мустаҳкамлика эга Б45 бетон синфига мос келадиган келтирилган методикалардан фойдаланиб  “ПОЙТАХТ БЕТОН ООО АДАМАНТ-САВДО ПЛЮС”  МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 30-январдаги 37-06/1054-сон  маълумотномаси). Натижада бетон қотиш даврини узайтириб қурулиш майдонидаги адиабатиc ҳарорат ва бетон ҳароратини градиентлигини инобатга олинган ҳолда ёриқлар ва мустаҳкамликдаги муоммолар бартараф этилган  “УНИО ГРОУП”МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 30-январдаги 37-06/1054-сон  маълумотномаси). Натижада ПОРТЛАНДЦЕМЕНТ СЕМ И 42,5 Н ООО "ТОШКЕНТ CОНЧ CЕМЕНТ" тўлдирувчи сифатида 5-20мм фракциядаги шебен, 0-5мм фракцияда қум, Мкр=0,7 дан 1мм гача ИИ-тоифадаги табий кум  ва суперпласификатор БААС фирмасининг БААС МİХ-ПЛАСТ 100  ва БААС Ҳйпер полимих (1 кг суюқликда 1,40-1,10гр/см3 зичликдаги қўшимчали консентрат) 0,5% дан 1% гача кимёвий қўшимча танлаб олиниб бетон қоришмасини ишлаб чиқиб татбиқ қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish