Абдурахимов Достонбек Рахимжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Узоқ муддат эксплуатация шароитидаги мойли куч трансформаторларининг энергия исрофларини баҳолаш усули”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5366. 
Илмий раҳбар: Юсупов Дилмурод Турдалиевич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.05/2025.28.11.Т.02.01. 
Расмий оппонентлар: Болтаев Отабек Ташмухамматович – техника фанлари доктори (DSc), доцент. Иззатиллаев Жўрабек Олимжонович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узоқ муддат эксплуатация шароитидаги қуввати
25 кВАдан 2500 кВАгача бўлган мойли куч трансформаторларининг энергия исрофларини баҳолаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мойли куч трансформаторларининг салт ишлаш режимидаги энергия исрофларини аниқлаш имконини берувчи математик модел магнит ўзак, чулғам ва изоляциянинг деградация коеффициентларини қўшимча кирувчи параметрлар сифатида қабул қилиш ҳисобига такомиллаштирилган;
мойли куч трансформаторларининг умумий энергия исрофини ҳисоблаш имконини берувчи алгоритм ва дастур узоқ муддатли эксплуатация (25 йилдан кўп) ва мукаммал таъмирлаш жараёнларини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
25 кВА, 40 кВА ва 63 кВА қувватли мойли куч трансформаторларининг салт ишлаш ва қисқа туташув энергия исрофлари кўрсаткичларининг қийматлари ҳар бир синфлари бўйича регрессион усул асосида аниқланган;
ноаниқ мантиқ усули ва π, Л, γ – мансублик функсиялари асосида қуввати 25 кВАдан 2500 кВАгача бўлган узоқ муддат эксплуатация шароитидаги мойли куч трансформаторларининг энергия исрофлари кўрсаткичларининг қийматларини ҳар бир синфлари бўйича салт ишлаш ва қисқа туташув режимларида алоҳида ва умумий тарзда аниқлаш имконини берувчи имитацион модел ишлаб чиқилган;
қуввати 25 кВАдан 2500 кВАгача бўлган мойли куч трансформаторларининг энергия исрофларини 5 та лингвистик синф кўрсаткичлари бўйича баҳолаш имконини берувчи усул узоқ муддатли эксплуатация жараёнларини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Эксплуатация шароитидаги 
(ТМ турдаги) мойли куч трансформаторларининг энергия исрофларини баҳолаш усули боъйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
ТМ туридаги мойли куч трансформаторларининг энергия исрофини ҳисоблаш алгоритми ва дастури “Техенергореммаш” корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 20-октябрдаги 04-13-5790-сон маълумотномаси). Натижада қуввати 25 кВАдан 2500 кВАгача бўлган мойли куч трансформаторларининг умумий энергия исрофларини эксплуатация муддатини инобатга олиб аниқлаш имкони яратилган.
ТМ туридаги мойли кусҳ трансформаторларининг энергия исрофларини баҳолаш усули “Техенергореммаш” корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 20-октябрдаги 04-13-5790-сон маълумотномаси). Натижада қуввати 25 кВА дан 2500 кВА гача бўлган мойли кусҳ трансформаторларининг энергия исрофларини камайтириш ҳисобига йилига 20,5 млн иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish