Исмоилов Иброхимжон Келдибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мойли куч трансформаторларининг техник ҳолатини экспресс диагностика қилиш усулларини такомиллаштириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4229.
Илмий раҳбар: Юсупов Дилмурод Турдалиевич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.05/2025.28.11.Т.02.01.
Расмий оппонентлар:Хамидов Шухрат Вахидович - техника фанлари доктори, профессор.Тураев Акрамжон Икромжонович - техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эксплуатациядаги мойли куч трансформаторларининг техник ҳолатини иссиқлик ва виброакустик параметрлари орқали экспресс диагностикалаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мойли куч трансформатори магнит ўзаги (Y_1), чулғами (Y_2) ва совутиш тизими (Y_3) нинг носозлик қийматларини аниқлаш имконини берувчи математик модел салт ишлаш ҳолатидаги актив қувват исрофи (ΔP_"хх" ), магнит ўзак, чулғам, мой ва ўраб турувчи муҳитининг ички қисмини иссиқлик қаршиликлари (R_1,R_2 〖,R〗_3,R_4), юклама коеффициентининг дискрет қиймати(К ̅_"н.доим" ), мой ҳарорати (T_3), ташқи муҳит ҳарорати (T_5) ва бак ҳарорати (T_4) ни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
мойли куч трансформаторининг асосий ва қўшимча элементларида ҳосил бўлган хос частотани аниқлаш имконини берувчи математик модел мойнинг инерсия акустикаси (M_f), мой акустик тизимининг динамикаси (C_f), товуш тўлқинларининг босим ва деформациялар ўртасидаги боғланиши (K_f), тўлқинларнинг юзалардан аксланиши (R^T ) ва ташқи акустик таъсир (F_f ) ларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
мойли куч трансформаторларининг техник ҳолатини иссиқлик экспресс диагностикалаш усули ноаниқ мантиқдан фойдаланиб бакда ҳосил бўлган ҳароратлар орқали ифодаланувчи носозлик қийматлари асосида баҳолаш ва элементларида шаклланаётган носозликлар турини аниқлаш имкониятларини яратиш ҳисобига такомиллаштирилган;
мойли куч трансформаторларнинг техник ҳолатини виброакустик экспресс диагностикалаш усули ноаниқ мантиқдан фойдаланиб бакда ҳосил бўлган виброакустик параметрлар орқали ифодаланувчи носозлик қийматлари асосида баҳолаш ва элементларида шаклланаётган носозликлар турини аниқлаш имкониятларини яратиш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: мойли куч трансформаторларининг техник ҳолатини экспресс диагностикалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мойли куч трансформатори иссиқлик жараёнларидаги ҳарорати ва виброакустик параметрлари асосида техник ҳолатини эхпресс диагностикалаш имконини берувчи имитацион модели Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 5-май 02-28-785-сон маълумотномаси). Натижада мойли куч трансформаторидаги иссиқлик жараёнлари ҳарорати ва виброакустик параметрлари асосида техник ҳолатини эхпресс диагностикалашга эришилган.
мойли куч трансформаторларини техник ҳолатини экспресс диагностикалаш орқали баҳолаш усуллари Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 5-май 02-28-785-сон маълумотномаси). Натижада Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонасида мавжуд мойли куч трансформаторларни техник ҳолатини эспресс диагностикалаш усули ёрдамида текшириш натижасида йилига жами 114 млн (бир юз ўн тўрт миллион) сўмни иқтисодий самарадорликка эришилган.