Қулабдуллаева  Мохира Шухрат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли таркибли тўқимачилик интерер буюмлари учун хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1 PhD/Т5398.
Илмий раҳбар: Гуламов Азамат Эшанкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Кадирова Дилфуза Нейматовна, техника фанлари доктори, профессор;  Шарипов Журабек Шомил ўғли, техника фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интерер буюмлари учун табиий ипак ва кимёвий таркибли эшилган ипларни тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипакчилик кластер тизимида “тут ипак қурти–тайёр маҳсулот” занжирида сифатли пилла етиштириш ва хом ипак олиш учун ҳудудларда раёнлаштирилган 5 та дурагай пиллаларини математик статистик таҳлили асосида юқори самара берувчи пилла дурагайлари тавсия этилган ва асосланган; 
чувиш жараёнида пилланинг суюқлик муҳитида вертикал йўналишда механик ва гидродинамик омилларни ҳисобга олиб, математик моделлаштириш орқали тебраниш амплитудаси, частотаси ва уларнинг ип ажралиш жараёнига таъсири аниқланиб, чувиш жараёнининг рационал технологик режимларини танлаш имконияти яратилган; 
пиллага чувиш жараёнида мураккаб траекторияли ҳаракатини юзага келтирувчи таъсир этувчи ташқи кучларни инобатга олиб, мураккаб ҳаракатни моделлаштириш орқали ип ажралиш жараёни параметрларининг рационал қийматлари аниқланиб, технологик режимлар ишлаб чиқилган;
табиий ипак ва кимёвий ипларнинг механик кучлар таъсирида деформацион хусусиятларини ўзгариши экспериментал ва назарий жиҳатдан тадқиқ этиш натижаларига асосланиб, аралаш эшилган ипларнинг рационал таркиби ва тузилиши аниқланган, ҳамда  интерер маҳсулотлари учун аралаш эшилган ипларнинг олиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:Турли таркибли тўқимачилик интерер буюмлари учун хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
турли таркибли тўқимачилик интерер маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хом ипак олишнинг технологик режимлари Сурхондарё вилоятининг “СУРХОНДАРЁ АГРО-ПИЛЛА” МЧЖ хусусий пиллакашлик корхонасида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат » уюшмасининг 2025 йил 23 сентябрдаги 4-211693-сонли маълумотномаси). Натижада юқори сифатли хом ипак олиш имконияти яратилган, пиллаларни солиштирма сарфи 5 % га камайишига ҳамда чувиш дастгоҳининг иш унумдорлиги 12 % ошишига эришилган, узилишлар сони 9% камайган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish