Абдуллаев Яшин Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори навли пахтани самарали тозалашда вертикал агрегатнинг ишчи қисмларини такомиллаштириш” 05.02.03 - “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехнила тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5924.
Илмий раҳбар: Усманов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.T.21.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Фарход Хайруллоевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юқори навли пахтани самарали тозалашда вертикал агрегатнинг ишчи қисмларини такомиллаштириш ва уларнинг рационал қийматларини аниқлаш асосида агрегатнинг тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тозалаш самарадорлигини ошириш имконини берувчи, вертикал агрегатнинг майда ифлосликлардан тозалаш секция конструкцияси янги қозиқчали-планкали барабан ва тўрли юзани ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
қозиқчали-планкали барабаннинг таъсир доирасида пахтани қисилишига таъсир қиладиган кучларни ҳисобга олган холда такомиллаштирилган қозиқчали-планкали барабан параметрларининг қийматлари аниқланган;
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигига такомиллаштирилган қозиқчали-планкали барабаннинг узайтирилган қозиқчалар таъсиринг боғланишлари ишлаб чиқилган;
қозиқчали-планкали барабан ва тўрли юзанинг асосий кўрсаткичлари ҳамда такомиллаштирилган тозалагичнинг сифат кўрсаткичларининг регрессион модели кичик квадратлар усули ёрдамида қурилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Пахта хом ашёсини вертикал тозалаш усулига эга бўлган такомиллаштирилган қозиқчали планкали барабан ва тўрли юзани вертикал агрегатга ўрнатиш асосида:
такомиллаштирилган паҳта тозалаш ускунаси Бухоро вилояти “Бухоро Агрокластер” МЧЖ га қарашли “Когон пахта тозалаш”  корхонаси ва “Зархал текс” МЧЖ корхонасининг, пахта тозалаш бўлимида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 12-ноябрьдаги № 02/06-2681-сонли маълумотномаси). Натижада вертикал усулда ишловчи такомиллашган пахта тозадагич ишлаб чиқариш шароитида Бухоро-10, I нав, 1 ва 2-синф пахтани тозалаш кўрсаткичи 7,3%  ва 6,5% га ошишига, тозланган пахтада чигитнинг шикастланиш миқдори 0,2% ва 0,25% га камайишига ва ифлосликлардаги толали чиқиндиларнинг ошиш миқдори мос равишда 0,02% ва  0,03 % камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish