Палуанов Икласбай Дарибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндемик минтақада Ҳанзен(лепра) касаллигининг олдини олиш, барвақт аниқлаш,даволаш ва барқарор элминациясига эришишнинг ташкилий муаммоларига замонавий ёндашув» 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиғини сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.3.PhD/Tib3932.
Илмий раҳбар: Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пакирдинов Адхамжон Бегишевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида Хансен касаллигига қарши кураш хизматининг ҳолати ва лепрага қарши ташкилий ёндашувлари самарадорлигини баҳолаш асосида касалликни барвақт аниқлаш, даволаш ҳамда унинг барқарор элиминациясига эришиш тизимини такомиллаштирилган  комплекс ташкилий-функционал моделини ишлаб чиқиш ва уни илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
эпидемиологик назорат ва табақалаштирилган скринингни уч босқичли тизимини (юқори – >500, ўртача – 100-500, паст – <100 ҳар 100 минг аҳолига) ташкил қилишда ҳудудларни эндемик хавф даражалари бўйича стратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
Хансен касалига чалинган беморлар билан яқин оилавий ва турмуш шароитларида алоқада бўлган кишилар учун дифференциал текширув усули  Хансен касаллигини дастлабки босқичларда аниқлаш имконини бериб, касалликнинг ногиронликка олиб келадиган оғир турларининг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада пасайтириши асосланган;
Хансен касаллигининг этник ва ижтимоий-демографик жиҳатдан белгиланувчи хусусиятлари аниқланиб, мақсадли гуруҳларнинг этник ва ижтимоий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган профилактика дастурларини ишлаб чиқиш зарурати илмий асосланган;
эрта аниқлаш тизими, диспансер кузатуви мунтазамлигини оширишга йўналтирилган электрон мониторинг ҳамда беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини қамраб олган комплекс ташкилий-функционал дастурнинг эпидемик хавфларни прогноз қилиш ва моховга қарши тадбирларни оптималлаштиришдаги самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикасида Хансен касаллиги (лепра) билан касалланган беморларда клиник, эпидемиологик текширувлар орқали касалликнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, прогнозлаш ва диагностик усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: эпидемиологик назорат ва табақалаштирилган скринингни уч босқичли тизимини (юқори – >500, ўртача – 100-500, паст – <100 ҳар 100 минг аҳолига) ташкил қилишда ҳудудларни эндемик хавф даражалари бўйича стратификация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 5-октябрьда 02-10/14 сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Лепра касаллигига қарши курашнинг 2022-2030-йилларга мўлжалланган миллий стратегик режасини амалга ошириш чора тадбирлари” номли услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва Косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалининг 2023 йил 25 сентябрдаги 30н/5-сонли буйруғи (Нукус ш.) ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти  филиалининг 2023 йил 28 октябрдаги 84-сонли буйруғи (Тошкент ш.) билан амалиётга жорий этилган. (ССВи илмий- техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги  №21/41-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар лепранинг ҳудудий тарқалишини, эрта аниқлаш ва оқибатларини башорат қилиш имконини берган, натижада касалликнинг янги ҳолатлари 23,4%га камайган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳудудий хавф омиллари диагностик мезонларига киритилиши лепрани эрта аниқлашга ёрдам бериб, диагностикасини такомиллаштиришга олиб келади, натижада асоратлар сони 18,7%га камаяди, шифохонада даволаниш кунларини қисқаришига олиб келади ва ҳар бир беморнинг 30 кунлик шифохонага ётқизилиши учун ўртача 750000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 67 бемор учун 50250000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: лепрани эрта диагностика қилиш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: Хансен касалига чалинган беморлар билан яқин оилавий ва турмуш шароитларида алоқада бўлган кишилар учун дифференциал текширув усули  Хансен касаллигини дастлабки босқичларда аниқлаш имконини бериб, касалликнинг ногиронликка олиб келадиган оғир турларининг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада пасайтириши асосланганлиги  Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 5-октябрьда 02-10/14 сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Лепра касаллигига қарши курашнинг 2022-2030-йилларга мўлжалланган миллий стратегик режасини амалга ошириш чора тадбирлари” номли услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалининг 2023 йил 25 сентябрдаги 30н/5-сонли буйруғи (Нукус ш.) ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти  филиалининг 2023 йил 28 октябрдаги 84-сонли буйруғи (Тошкент ш.) билан амалиётга жорий этилган. (ССВ илмий- техник кенгашининг 2025-йил 07-июльдаги  №21/41-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар лепрага генетик мойилликни эрта ташхислаш ва оқибатларини башорат қилиш сифатини 34,8%га яхшилайди, етник популятсияларда мақсадли скрининг ўтказиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: генетик хавф омиллари диагностик прогнозлаш мезонларига киритилиши лепрани эрта аниқлашга ёрдам бериб, мақсадли скринингни ташкил этишга олиб келади, натижада асоратлар сони 28,9%га камаяди, генетик скрининг харажатларини қисқаришига олиб келади ва ҳар бир скрининг учун ўртача 450000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 89 киши учун 40050000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: генетик скрининг бир нафар ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: Хансен касаллигининг этник ва ижтимоий-демографик жиҳатдан белгиланувчи хусусиятлари аниқланиб, мақсадли гуруҳларнинг этник ва ижтимоий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган профилактика дастурларини ишлаб чиқиш зарурати илмий асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган  дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 5-октябрьда 02-10/14 сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Лепра касаллигига қарши курашнинг 2022-2030-йилларга мўлжалланган миллий стратегик режасини амалга ошириш чора тадбирлари” номли услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалининг 2023 йил 25 сентябрдаги 30н/5-сонли буйруғи (Нукус ш.) ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти  филиалининг 2023 йил 28 октябрдаги 84-сонли буйруғи (Тошкент ш.) билан амалиётга жорий этилган. (ССВ илмий- техник кенгашининг 2025-йил 07-июльдаги  №21/41-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар лепрага қарши профилактик тадбирларни оптималлаштириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва эпидемик ҳолатни назорат қилиш сифатини 41,2%га яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф гуруҳлари бўйича дифференциал ёндашув профилактика харажатларини 31,8%га камайтиришга олиб келади, эпидемиологик назорат самарадорлигини сақлаб қолган ҳолда ҳар бир ҳудуд учун ўртача 1200000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 14 ҳудуд учун 16800000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: дифференциал эпидемиологик назорат бир ҳудуд ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 1200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: эрта аниқлаш тизими, диспансер кузатуви мунтазамлигини оширишга йўналтирилган электрон мониторинг ҳамда беморларнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясини қамраб олган комплекс ташкилий-функционал дастурнинг эпидемик хавфларни прогноз қилиш ва моховга қарши тадбирларни оптималлаштиришдаги самарадорлиги исботланган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 5-октябрьда 02-10/14 сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Лепра касаллигига қарши курашнинг 2022-2030-йилларга мўлжалланган миллий стратегик режасини амалга ошириш чора тадбирлари” номли услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва Косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалининг 2023 йил 25 сентябрдаги 30н/5-сонли буйруғи (Нукус ш.) ва Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва Косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти  филиалининг 2023 йил 28 октябрдаги 84-сонли буйруғи (Тошкент ш.) билан амалиётга жорий этилган. (ССВ илмий- техник кенгашининг 2025-йил 07-июльдаги №21/41-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотлар лепрани комплекс бошқариш, беморларнинг ҳаёт сифатини 36,7%га яхшилаш ва касаллик қайталаниш частотасини 2,6%гача камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: интегратив бошқарув тизими диагностика вақтини 0,9±0,5 йилгача қисқартириб, диспансер кузатуви самарадорлигини 92,6%га ошириш орқали касаллик асоратларини камайтиришга олиб келади ва ҳар бир беморнинг узоқ муддатли даволаниши учун ўртача 2500000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган, 124 бемор учун 310000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: лепрани комплекс бошқариш бир нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 2500000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish