Тўйчиев Отабек Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нelicobacter pylori ассоциирланган қизилўнгач саратонини ташхислаш ўзига хосликлари ва даволаш натижалари» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4593.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Аброржон Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мирвосит Мирвосиқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Миллий онкология илмий маркази (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: H.Pylori ассоциирланган қизилўнгач саратони билан беморларни жаррохликдан кейинги даврда даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CagA гени мусбат бўлган Helicobacter pylori штаммлари қизилўнгач саратони беморларида жарроҳликдан кейин юқори вирулентлик ва антибиотикларга юқори чидамлилик сабабли гастротрансплантат микробиоценозини бузувчи ва беморларни хаёт сифатини пасайтирувчи асосий омил эканлиги исботланган;
Helicobacter pylori билан боғлиқ қизилўнгач саратони беморларида жарроҳликдан кейин эрадикацион давони қўллаш инфекцияни элиминация қилиш ва яллиғланиш жараёнларини камайтириш ҳисобига ҳаёт сифатига салбий таъсир қилувчи тўш ортидаги оғриқ, анорексия ва гастростазни камайтириши исботланган;
Helicobacter pylori антибиотикларга резистент штаммларини эрта идентификация қилиш ва қизилўнгач саратони беморларини даволаш тактикасини мақсадли танлаш ҳисобига самарасиз антибиотикларни қўллашнинг олди олиниши асосланган;
ишлаб чиқилган Helicobacter pylori ассоцирланган қизилўнгач саратонини ташхислаш ва даволаш алгоритмини қўллаш жаррохликдан кейинги даврда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 – йил 15 – февралдаги 12/26-сон қарорига кўра:
биринчи илмий янгилик: қизилўнгач саратони бўлган беморларда жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда юқори вирулентлик ва антибиотикларга юқори чидамлилик сабабли гастротрансплантат микробиоценозини бузувчи ва беморларнинг хаёт сифатини туширувчи асосий омил бу CagA гени мусбат бўлган Helicobacter pylori штаммлари экани аниқланди ва айни штаммларни эрта аниқлаш ва уларга қарши персоналлаштирилган даво чоралари 2024 йил 25 мартдаги №16i буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкологи ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали ва 2024 йил 14 мартдаги №40 буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро филиали клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: H.pylori билан ассоцирланган қизилўнгач саратонини эрта ташхислаш алгоритмини жорий этиш касаллик босқичини аниқроқ белгилаш, даволаш тактикасини тўғри танлаш ва асоссиз жарроҳлик аралашувларининг олдини олиш имконини берди, бу эса беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач саратонида ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш алгоритмини қўллаш, инфекциянинг айни патоген штаммларига қарши кураш натижасида даволаш тактикасини тўғри танлаш ва асоссиз жарроҳлик амалиётларини олдини олиш ҳисобига бюджет маблағларини 14,7% гача тежаш имкони яратилди. Хулоса: CagA гени мусбат бўлган Helicobacter pylori штаммлари қизилўнгач саратони бўлган беморларда жарроҳликдан кейинги даврда беморларни хаёт сифатини туширувчи асосий омил эканлиги исботланиб, айни вирулент штаммларни селектив даволаш чораларини кўриш зарурати асосланди. Ташхислаш ва даволаш алгоритмидан фойдаланиш даво самарадорлигини оширади, айниқса жарроҳлик аралашувларидан кейин ҳаёт сифатини яхшилайди ҳамда ғазна маблағларини 14,7% гача тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: Helicobacter pylori билан боғлиқ қизилўнгач саратони бўлган беморларда жарроҳликдан кейинги даврда эрадикацион терапияни қўллаш инфекцияни элиминация қилиш ва яллиғланиш жараёнларини камайтириш ҳисобига ҳаёт сифатига салбий таъсир қилувчи тўш ортидаги оғриқ, анорексия ва гастростазни 40%га камайтириши исботланганлиги 2024 йил 25 мартдаги №16i буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкологи ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали ва 2024 йил 14 мартдаги №40 буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро филиали клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: H.pylori билан ассоцирланган қизилўнгач саратони бўлган беморларда жаррохликдан кейинги даврда эрадикацион терапияни қўллаш ҳаёт сифатини пасайтирадиган симптомлар частотасини 40% га камайтирди, шунингдек оғир жарроҳлик аралашувларидан кейин реабилитация ва меҳнат фаолиятини эрта тикланиш кўрсаткичларини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: эрадикацион даво фақат H.pylori билан ассоцирланган қизилўнгач саратони мавжуд беморларга селектив тарзда тайинлаш контаминацияланмаган беморларда антибиотиклар ва гастропротекторларни асоссиз қўллашнинг олдини олди. Шунингдек, ҳаёт сифати яхшиланиши ҳисобига беморларнинг ижтимоий фаоллиги эртароқ тикланиб, маҳаллий ҳокимият ғазна маблағларини тежаш имконияти яратилди. Хулоса: кларитромицин қўлланган эрадикацион терапиянинг жаррохликдан кейинги реабилитация даврида беморлар ҳаёт сифатини оширишдаги самарадорлиги исботланди. Ушбу усул симптомлар частотасини 40% га камайтириш, эрта реабилитацияни яхшилаш ҳамда давлат харажатларини 12,5% га қисқартириш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: Helicobacter pylori инфекциясининг антибиотикларга резистент штаммларини эрта идентификация қилиш ва даволаш тактикасини мақсадли танлаш ҳисобига 19,5% ҳолларда самарасиз антибиотикларни қўллашнинг олди олиниши 2024 йил 25 мартдаги №16i буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкологи ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали ва 2024 йил 14 мартдаги №40 буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро филиали клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: даволашдан олдин штаммлар резистентлигини аниқлаш 19,5% беморда самарасиз антибиотикларни қўллашнинг олдини олди. Шу тариқа, ҳар бешинчи беморда кларитромицинга резистент штамм мавжуд экани аниқланди. Иқтисодий самарадорлиги: H.pylori штаммларининг сезгирлигини аниқлаш усули ҳар бешинчи беморда нооқилона антибиотикотерапиядан қочиш имконини берди ва 19,5% ҳолатда такрорий эрадикацион терапия ўтказиш заруратини бартараф этди. Бу дори воситаларига сарфланадиган харажатларни камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилади. Хулоса: H.pylori штаммларининг антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш эрадикацион даво натижаларини 19,5% беморда яхшилаб, резистент штаммларга мос даволашни тайинлаш, ҳаёт сифатини ошириш ва жаррохликдан кейинги реабилитация муддатларини қисқартириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган алгоритмни Helicobacter pylori инфекциясини ташхислаш ва элиминациясига эришиш орқали ташхис самарадорлигини 77,2%дан 96,5%гача ва даволаш натижаларини 83,2%дан 97,7%гача ошириши ва буни натижасида жаррохликдан кейинги реабилитация даврини қисқартириши исботланганлиги 2024 йил 25 мартдаги №16i буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкологи ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали ва 2024 йил 14 мартдаги №40 буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро филиали клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган алгоритм қўлланилиши натижасида ташхисот аниқлиги 77,2% дан 96,5% гача, даволаш усулини тўғри танлаш эса 83,2% дан 97,7% гача ошди. H.pylori инфекцияси билан контаминацияни ўз вақтида аниқлаш жаррохликдан кейинги реабилитация дастурини муносиб режалаштириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ташхисот, нутритив ҳолатни баҳолаш ва даволаш алгоритмини қўллаш ҳар бир асоссиз даволанган ҳолат бўйича давлат ғазнаси ҳисобидан ўртача 5,23 миллион сўм тежаш имконини яратди. Хулоса: ушбу алгоритм ташхисот хатолари частотасини 22,8% дан 3,5% гача камайтириш, H.pylori билан ассоцирланган қизилўнгач саратони бўлган беморларда даволаш натижаларини яхшилаш, асоссиз жарроҳлик аралашувлари ва химиотерапияларни қисқартириш самарадорлигини исботлади. Натижада беморлар ҳаёт сифати яхшиланиб, ҳар бир асоссиз даволанган бемор ҳисобига 5,23 миллион сўм маблағи тежалди.