Юнусова Зарнигор Максадовнанинг 
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дифференциаллашмаган бириктирувчи тукима дисплазияси фонида хомиладорликни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш» мавзусидаги 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4818.
Илмий рахбарлар: Худоярова Дильдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шавази Наргиз Нуралиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади бириктирувчи тўқиманинг дифференциаллашмаган дисплазияси бўлган аёлларда ҳомиладорликни олиб бориш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси мавжуд ҳомиладорларда касалликнинг ўзига хос клиник белгилар учраши хамда акушерлик асоратлари назорат гуруҳига нисбатан сезиларли юқорилиги (истмико-цервикал етишмовчилик-21,5%, ҳомила тушиш хавфи-32,3%, қоғоноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши-16,1%, муддатидан олдинги туғруқ- 26,9%, туғруқ фаолиятининг сустлиги-19,4% ва туғруқдан кейинги қон кетишлар-32,3% (P<0,05) аникланган;
илк бор бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси  бўлган хомиладорларда макроэлементлар танқислигида катаболик маркерларнинг (оксипролин, гиалуронидаза) кўпайиши натижасида ўз-ўзидан ҳомила тушиши частотасининг ортиши (р=-0,55+0,70) хамда ҳомила вазнининг камайиши (р=-0,74) орасида корелляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
илк бор дифференциаллашмаган бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган ҳомиладор аёлларда гемостаз тизимидаги сезиларли бузилишлар  компенсатор гиперфибриногенемия фонида гипокоагуляция ҳолатини ривожланиши ва III триместрга келиб гиперкоагуляцияга ўтиши аниқланган; 
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазия негизидаги хомиладорликда  асоратлар сонини камайтириш мақсадида магний, Са ва C витаминини қўллаш орқали клиник ва метаболик самарадорликка эришилганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд юрак ритми бузилган беморларда юрак-қон томир тизими ва эндотелий функциясининг ҳолати бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2026 йил 05 март 04\14-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси мавжуд ҳомиладорларда касалликнинг ўзига хос клиник белгилар учраши хамда акушерлик асоратлари назорат гуруҳига нисбатан сезиларли юқорилиги (истмико-цервикал етишмовчилик-21,5%, ҳомила тушиш хавфи-32,3%, қоғоноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши-16,1%, муддатидан олдинги туғруқ- 26,9%, туғруқ фаолиятининг сустлиги-19,4% ва туғруқдан кейинги қон кетишлар-32,3% (P<0,05) аникланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тўқиманинг дифференциаллашмаган дисплазияси фонида ҳомиладорликнинг клиник ва метаболик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шахар 1сон туғрик мажмуасига 2026 йил 10 январдаги 7-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали 2026 йил 10 январдаги 20-у -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2026 йил 05 март 04\14-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси фонидаги хомиладорлик учраш частотаси ва кечишининг ўзига хос клиник хусусиятлар аниқланди ва эрта ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилди. Бу чора – тадбирлар аёлларда хомиладорлик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта ташхислаш натижасида асоратлар ва шифокорга мурожаатлар сони камайтирилганлиги хисобида давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор бириктирувчи тўқима дифференциаллашмагани дисплазияси  бўлган хомиладорларда макроэлементлар танқислигида катаболик маркерларнинг (оксипролин, гиалуронидаза) кўпайиши натижасида ўз-ўзидан ҳомила тушиши частотасининг ортиши (р=-0,55+0,70) хамда ҳомила вазнининг камайиши (р=-0,74) орасида корелляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тўқиманинг дифференциаллашмаган дисплазияси фонида ҳомиладорликнинг клиник ва метаболик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шахар 1сон туғрик мажмуасига 2026 йил 10 январдаги 7-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали 2026 йил 10 январдаги 20-у -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2026 йил 05 март 04\14-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хомиладор аёлларда касалликни эрта ташхислашни такомиллаштириш, профилактик чора-тадбирларни оптималлаштириш орқали уларнинг ҳаёт сифати яхшиланган, хомиладорлик асоратлари учраш частотаси камайтирилган ва тиббий ёрдам сифатини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча тадқиқотлар учун харажатларни хамда бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан ифодаланади ва гинекология ва акушерлик бўлимида ҳар бир беморнинг бир кунлик даволанишига давлат томонидан сарфланган маблағ 180600 сўм тежалган.
учинчи илмий янгилик: илк бор дифференциаллашмаган бириктирувчи тўқима дисплазияси бўлган ҳомиладор аёлларда гемостаз тизимидаги сезиларли бузилишлар  компенсатор гиперфибриногенемия фонида гипокоагуляция ҳолатини ривожланиши ва III триместрга келиб, гиперкоагуляцияга ўтиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 5 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тўқиманинг дифференциаллашмаган дисплазияси фонида ҳомиладорликнинг клиник ва метаболик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шахар 1сон туғрик мажмуасига 2026 йил 10 январдаги 7-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали 2026 йил 10 январдаги 20-у -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2026 йил 05 март 04\14-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясининг негизида хомиладорлик бўлган аёлларда гемостаз тизимидаги сезиларли бузилишлар башоратлаш,  клиник-лаборатор кўрсаткичлар орасида боғлиқликни белгилаш натижасида хомиладорлик ривожланиши ва кечиши бошқариш ва асоратларини олдини олишга, хамда бола тушиши ва ривожланмай қолишини пасайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган текшириш усулни амалиётга жорий этилиши хомиладорлик кечишини олдиндан башорат этиш имконини беради ва унинг оқибати натижасида келиб чикиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради  ва шулар хисобига давлат томонидан сарфланган маблағлар иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазия негизидаги хомиладорликда  асоратлар сонини камайтириш мақсадида магний, Са ва C витаминини қўллаш орқали клиник ва метаболик самарадорликка эришилганлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий кенгашининг 2025 йил 05 ноябрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Бириктирувчи тўқиманинг дифференциаллашмаган дисплазияси фонида ҳомиладорликнинг клиник ва метаболик хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шахар 1сон туғрик мажмуасига 2026 йил 10 январдаги 7-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали 2026 йил 10 январдаги 20-у -сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 март 04\14-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ташхис ва даволаш-профилактика алгоритмларидан фойдаланиш ҳомиладорликни бошқариш самарадорлигини ошириш, асоратлар частотасини камайтириш ва дифференциаллашмаган бириктирувчи тўқима дисплазияси (ДБТД) белгилари бўлган аёлларда перинатал натижаларни яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: нотўғри тайинланган терапиялар сонини ва қўшимча диагностик муолажаларга бўлган эҳтиёжларни камайтиришга асосланган хамда касалликнинг прогнозини яхшилашга, ҳаёт сифатини оширишга ва акушерлик асоратларининг олдини олишга ёрдам беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish