Жўраева Гулшодахон Иброхимжон қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
“Бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантириш технологиялари (педагогика назарияси ва тарихи фани мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9820
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Абдусамиев Дилмурод Абдуғани ўғли.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD 01/2025.27.12.Ped.05.01 .
Расмий оппонентлар: Ҳалимова Машрабой Ваҳидовна, психология фанлари доктори, профессор; Алижонова Махбуба Рустамжоновна, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Ўзбек тили, педагогика ва жисмоний маданият кафедраси мудири педагогика фанлари доктори (DSc) доцент. Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни “Педагогика назарияси ва тарихи” фанини ўқитиш асосида шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари талабаларда касбий-психологик позицияни барқарорлаштирувчи персептив қобилиятни рефлексив жараёнда мини қўш таълим устуворлигида ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари талабаларни касбий амалиётга интенсив тайёрловчи полиструктурал жараённи мунтазамлилик ва интенсив-креативлик барқарорлигида моделлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг технологик модели педагогик жараённинг диагностик, амалий, рефлектив функсияларини таълим олувчилар учун мустақил топшириқлар билан дидактик оптималлашувини таъминловчи шахсий ривожланиш дастурини дифференциал муҳитда қўллаш ёрдамида очиб берилган;
талабаларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг W5 технологиялари юмшоқ (софт скиллс) ва қаттиқ (ҳард скиллс) кўникмаларни эгаллаш интервалини қисқартирувчи академик-органайзерларни акмеологик-мотивация элементлари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари талабаларда касбий-психологик позицияни барқарорлаштирувчи персептив қобилиятни рефлексив жараёнда мини қўш таълим устуворлигида ривожлантириш асосида олинган материаллардан “Педагогика тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини 2022 йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган №233-0313 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг консептуал асослари, педагогик шарт-шароитлари ва методик имкониятларини амалиётда қўллашга оид билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга хизмат қилган.
бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари талабаларни касбий амалиётга интенсив тайёрловчи полиструктурал жараённи мунтазамлилик ва интенсив-креативлик барқарорлигида моделлаштириш асосида аниқлаштирилга оид тавсиялардан “Педагогика тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини 2022 йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган №233-0313 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар касбий эрудициясини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари талабаларни касбий амалиётга интенсив тайёрлаш имкониятлари назарий асосланган.
бўлажак ўқитувчиларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг технологик модели педагогик жараённинг диагностик, амалий, рефлектив функсияларини талабалар учун мустақил топшириқлар билан дидактик оптималлашувини таъминловчи шахсий ривожланиш дастурини дифференциал муҳитда қўллаш асосида такомиллаштирилга оид тавсиялардан “Педагогика тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини 2022 йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган №233-0313 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, касбий эрудицияни шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитлари аниқлаштирилган.
талабаларда касбий эрудицияни шакллантиришнинг W5 технологиялари юмшоқ ва қаттиқ кўникмаларни эгаллаш интервалини қисқартирувчи академик-органайзерларни акмеологик-мотивация элементлари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилга доир тавсиялардан 2022-2023-йилларда бажарилган И-203-4 рақамли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросини ривожлантириш шўбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъаналари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 4-февралдаги №02-14-06-867 сон маълумотномаси). Натижада, касбий эрудицияни шакллантиришнинг янгича педагогик технологиялари талабаларнинг имкониятларидан келиб чиқиб қайта мослаштиришга оид назарий асослари ишлаб чиқилган.