Таджибаев Элдар Эшкуловичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Креатив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш механизмлари”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11282
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03
Расмий оппонентлар: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Ходжаев Бегзод Худойбердиевич; Фарғона давлат университети доценти, педагогика фанлари доктори (DSc) Наркабилова Гулноза Пулатовна.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: креатив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари креатив таълимнинг консептуал асослари ва эргонопедагогик хусусиятларига мувофиқ тарзда мазкур жараён тузлимасига хос мотивацион, когнитив ва регулятив компонентларни функсионал боғлиқликда киритиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг мазмунли-жараёнли компоненти креатив таълимнинг дидактоген имкониятларини кележак педагоги имижига хос “универсал” ва “махсус” компетенсиялар бўйича кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларни ривожлантиришнинг технологик механизми ижодий-педагогик тафаккурга хос диалектик ва синергетик жараёнларнинг бирлиги ва шартланганлигини таъминлашга қаратилган креатив ўқув муҳитининг позицион таъсирини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги шартлари касб стандартига мувофиқ равишда жараённи диагностик, форматив ва сумматив баҳолашга доир диагностик воситаларнинг валидлиги ва мақбуллик даражаси корреляциясини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Креатив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини креатив таълимнинг консептуал асослари ва эргонопедагогик хусусиятларига мувофиқ тарзда мазкур жараён тузлимасига хос мотивацион, когнитив ва регулятив компонентларни функсионал боғлиқликда киритиш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика ва бошланғич таълим ёʻналишлари учун “Педагогик маҳорат” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2026-йил 3-февралда берилган 5271-9769-а529-бб4а-эбc8-6723-4199-рақамли маълумотнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга доир ўқув материалларини тизимлаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделининг мазмунли-жараёнли компонентини креатив таълимнинг дидактоген имкониятларини кележак педагоги имижига хос “универсал” ва “махсус” компетенсиялар бўйича кенгайтириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Андижон давлат педагогика институтида бажарилган “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 19-мартдаги 11-05-1584/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини ривожлантиришнинг инновацион моделларини лойиҳалашга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларни ривожлантиришнинг технологик механизмини ижодий-педагогик тафаккурга хос диалектик ва синергетик жараёнларнинг бирлиги ва шартланганлигини таъминлашга қаратилган креатив ўқув муҳитининг позицион таъсирини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика ва бошланғич таълим ёʻналишлари учун “Педагогик маҳорат” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2026-йил 3-февралда берилган 5271-9769-а529-бб4а-эбc8-6723-4199-рақамли маълумотнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларни ривожлантиришнинг техника ва усулларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги шартларини касб стандартига мувофиқ равишда жараённи диагностик, форматив ва сумматив баҳолашга доир диагностик воситаларнинг валидлиги ва мақбуллик даражаси корреляциясини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 19-мартдаги 11-05-1584/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг диагностик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.