Рўзимуродова Зарифа Ғафуровнанинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Тоҳир маликнинг “Шайтанат” асари инглизча таржимасига хос хусусиятлар”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2778
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Касимова Раъно Рахматуллоевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01 
Расмий оппонентлар: Халилова Шаҳло Жалиловна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент., Қаршибоева Улжан Давировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” асари инглизча таржимасида миллий-маданий хусусиятлар ва муаллиф услубининг таржимада қайта яратилиши билан боғлиқ жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий таржиманинг тарихий-назарий тараққиёт босқичларини умумлаштириш асосида таржима жараёнида аслият матни хусусиятларини сақлашда субституция, транспозиция ва экспликация каби трансформация шаклларининг ўрни  далилланган;
таржима жараёнида “муаллиф феномени”ни сақлаш мақсадида Тоҳир Малик услубини намоён этадиган сўз ва жумлалар, синтактик бирликлар, жумладан, эпиграф, ҳикматли сўзлар, дин ва фалсафага оид лексемаларни инглиз тилига ўгиришнинг умумий қонуниятлари ҳамда “ўзбек адибининг ўзбек таржимонлари” услубига хос  индивидуал хусусиятлар қиёсий таҳлиллар орқали очиб берилган; 
“Шайтанат” асаридаги лисоний ва синтактик бирликларнинг инглиз тилида берилиши, фразеологик бирликларни ўгиришнинг коннотатив-прагматик имкониятлари, уларни семантик муқобиллари орқали китобхонга етказилиш механизмлари ва бунда таржимонлар жамоасининг имкониятлари конкрет таҳлил ва мисоллар, фактлар орқали илмий ёритилган; 
“Шайтанат” асарининг ўзбек таржимонлари амалга оширган инглизча таржимасида маданиятлараро айирмаларнинг идрок этилиши, миллий олам манзарасини ифодалайдиган лисоний элементлар(лақаблар, диний тушунчалар, урф-одатлар, иримлар ва ҳ.к.)нинг контекстуал даражада берилгани, мазмуний-ифодавий жиҳатдан мураккаб бадиий матнни қайта яратишда таржимонларнинг муаллиф билан "тенг мақом"га яқинлашганликлари, юксак маҳоратга эга эканликлари  аниқ таҳлиллар, мисоллар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоҳир Малик “Шайтанат” асари инглизча таржимасига хос хусусиятларнинг ифодаланиши билан боғлиқ жиҳатларни очиб бериш, уларни манба тилдан таржима тилига ўгириш масалаларини таҳлил қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон таржимашунослигининг илмий-тарихий асослари, таржимашунослик мактабларининг тараққиётига сабаб боълган ижтимоий-маданий омиллар, таржимашуносликнинг мустақил фан сифатида ривожланиши, таржима трансформациялари ва уларнинг спесификаси, бадиий таржиманинг мазмуни, хусусияти ва асосий жиҳатлари, бадиий таржима турлари, жумладан, бевосита бадиий таржиманинг шартларига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2021- йилларда бажарилган “ОТ-ФИ-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш” номли давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. Натижада таржима жараёнида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш йўллари аниқланган;
Тоҳир Малик бадиий ижодига оид танқидий қарашлар ва  ёзувчи услубининг таржимада ифодаланиши, “Шайтанат” асаридаги стилистик воситаларнинг инглиз тилига ўгирилиш масалаларига оид хулосалардан Қарши давлат университетида 2021–2023- йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро инновацион лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 10-октябр  № 03/3226-сон маълумотномаси). Натижада асар композициясида лақабларнинг аҳамияти ҳамда уларнинг таржимада ифодаланиш йўлларини ёритиш имконияти юзага келган;
композиция, конфиликт, бадиий психоанализ масалалари, ёзувчининг характер яратиш маҳорати, асар композициясида лақабларнинг аҳамияти, уларнинг таржимада ифодаланиш йўллари Тоҳир Маликнинг “Шайтанат”асари аслияти ва таржималари қиёсига доир хулосалардан Бухоро вилоят телерадиоканалининг “Ассалом Бухоро”,” Адабий муҳит” теледастурларида, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпанияси 2025-йил 25- апрелдаги №01-09-84-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish