Азимов Санжар Самадовичнинг  педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (педагогика фанлари): “Рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш назарияси ва методикаси ” 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Ped1051 
Илмий маслаҳатчи: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович  педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, 
PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04 
Расмий оппонентлар: Ёдгоров Нодир Джалолович, педагогика фанлари доктори(DSc), профессор; Камолов Ифтихор Бахтиёрович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;
Етакчи  ташкилот:Чирчиқ Давлат Педагогика Университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмаси компонентлари “мотивацион-қадриятли”, “когнитив-операцион”, “рақамли-ижодий” ва “рефлексив-прогностик” рақамли санъат синтези парадигмасига асосланган андрагогик ва аксиологик ёндашувлар ҳамда сунъий интеллект технологиясининг интеграцияси имкониятларини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мазмуни ўқув жараёнидаги “рақамли ижодий лаборатория” муҳитида академик маҳорат ва визуал-рақамли технологияларни қўллашда уларнинг “яширин имкониятлари”ни юзага чиқарувчи стратегик ресурсларни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси "Эвристик лойиҳалаш" ва "Интеллектуал мониторинг" парадигмаларини  талабаларнинг ижодий-лойиҳавий фаолияти (режалаштириш, креативлик, масъулият) муаммоли вазиятларни коучинг-технологиялари воситасида трансформация қилиш ҳамда кейс-стади методи орқали бадиий ечимларни алгоритмлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг структур-функсионал модели мутахассислик фанлари бўйича "инновацион-креатив маҳсулот" яратишга йўналтирилган мақсадли-стратегик, методологик-интегратив ва натижавий-прогностик блокларнинг ўзаро детерминантлигига кўра талаба креативлигини баҳоловчи синергетик самарадорликни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини баҳолашнинг кўп қиррали (мултифакторли) диагностик тизими талабанинг шахсий-касбий траекториясини мониторинг қилиш имконини берувчи рақамли индикаторлар, мотивацион-қамровли, когнитив-аналитик, интегратив-динамик ва креатив-прогностик мезонларнинг (адаптив-бошланғич, функсионал-ўрта, профессионал-ривожланган ва акмеологик-юқори) синергетик занжирини трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. олий таълим муассасаларида рақамли таълим муҳитида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйиша олинган натижалар асосида: 
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмаси компонентлари “мотивацион-қадриятли”, “когнитив-операцион”, “рақамли-ижодий” ва “рефлексив-прогностик” рақамли санъат синтези парадигмасига асосланган андрагогик ва аксиологик ёндашувлар ҳамда сунъий интеллект технологиясининг интеграцияси имкониятларини белгилаш орқали аниқлашга оид тавсиялари “Академик рангтасвир” ва “Чизматасвир”  номли ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи, Гувоҳнома рақами 491496 ва 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, Гувоҳнома рақами 398177). Натижада, мазкур ёндашувлар асосида “Академик рангтасвир” ва “Чизматасвир” фанларини ўқитиш жараёнига рақамли санъат элементлари, сунъий интеллект технологиялари ва инновацион педагогик методларни интеграция қилиш орқали таълим самарадорлиги сезиларли даражада оширилган;
талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мазмуни ўқув жараёнидаги “рақамли ижодий лаборатория” муҳитида академик маҳорат ва визуал-рақамли технологияларни қўллашда уларнинг “яширин имкониятлари”ни юзага чиқарувчи стратегик ресурсларни белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Рангшунослик ва композиция асослари” ўқув қўлланмаси тайёрланган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғи, Гувоҳнома рақами 491497). Натижада, талабаларнинг академик маҳорати ва визуал-рақамли технологиялардан фойдаланиш компетенсиялари, ижодий салоҳияти, мустақил фикрлаш қобилияти ҳамда бадиий таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик механизмлар самарали жорий этилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси "Эвристик лойиҳалаш" ва "Интеллектуал мониторинг" парадигмаларини  талабаларнинг ижодий-лойиҳавий фаолияти (режалаштириш, креативлик, масъулият) муаммоли вазиятларни коучинг-технологиялари воситасида трансформация қилиш ҳамда кейс-стади методи орқали бадиий ечимларни алгоритмлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Муҳандислик компютер графикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 438230 рақамли  нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил ва таҳлилий фикрлашини кучайтириш, рақамли графика воситаларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш имкони муайян даражада ошган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг структур-функсионал модели мутахассислик фанлари бўйича "инновацион-креатив маҳсулот" яратишга йўналтирилган мақсадли-стратегик, методологик-интегратив ва натижавий-прогностик блокларнинг ўзаро детерминантлигига кўра талаба креативлигини баҳоловчи синергетик самарадорликни таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Рангшунослик ва композиция асослари”номли дарслик яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи, 485-021 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлик даражаси, креатив фикрлаш қобилияти ва рақобатбардошлиги сезиларли даражада оширилиб, уларни замонавий таълим муҳитида самарали фаолият юритишга тайёрлаш таъминланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини баҳолашнинг кўп қиррали (мултифакторли) диагностик тизими талабанинг шахсий-касбий траекториясини мониторинг қилиш имконини берувчи рақамли индикаторлар, мотивацион-қамровли, когнитив-аналитик, интегратив-динамик ва креатив-прогностик мезонларнинг (адаптив-бошланғич, функсионал-ўрта, профессионал-ривожланган ва акмеологик-юқори) синергетик занжирини трансформациялаш асосида такомиллаштирилга оид илмий тавсия ва таклифлар асосида “60110500-Тасвирий санъят ва муҳандислик графикаси бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказинг 2026-йил 26-мартдаги 02/01-01-194-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил фаолиятини рағбатлантириш, индивидуал ривожланиш йўналишини аниқлаш ҳамда замонавий рақамли ва интерактив технологиялардан самарали фойдаланишга имкон берувчи  методика мазмунини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish