Тўхтаева Меҳригул Ашуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Митрaл тeшик стeнoзи бўлгaн ҳoмилaдoр aёллaрдa ҳoмилaдoрлик вa туғруқни oлиб бoришнинг зaмoнaвий жиҳатлaри” 14.00.01 — Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.РhD/Tib3700.
Илмий раҳбар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гаффарова Феруза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: митрал тешик стенози бўлган ҳомиладор аёлларда миокард функциясининг мослашиш қобилиятини башорат қилиш орқали ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни  оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматик генезли  митрал стеноз мавжуд ҳомиладорда I триместридан бошлаб ревматик омиллар ва С-реактив оқсил биомаркёрининг статистик ишончли ошиши ва марказий гемодинамика (ҳажм фракциясининг камайиши, умумий периферик томир қаршилигининг ошиши) ва плацентар перфузиянинг пасайиши миокарднинг мослашувчанлик қобилияти бузилишларини эрта маркёрлари эканлиги исботланган;  
кардиогемодинамикадаги ўзгаришлар (охирги диастолик ҳажм ва фракцион ҳажмнинг камайиши, охирги систолик ҳажмнинг ошиши), бачадон ва киндик артерияларида систолик-диастолик нисбат, резистентлик индекси, шунингдек, С-реактив оқсил миқдорининг ортиши билан бирга юрак зарб индексининг пасайиши хомиладорлик ва туғруқ даврида қон айланишининг бузилиши каби асоратларнинг ривожланиши учун муҳим предикторлар эканлиги илмий асосланган;
митрал стеноз мавжуд ҳомиладорларда яллиғланиш олди IL-1β, IL-8 нинг статистик ишончли ошиши ва яллиғланишга қарши IL-4, IL-10 нинг пасайиши аниқланиб, ревматик омиллар ва кардиогемодинамик кўрсаткичлар (охирги диастолик хажм ва ҳажм фракцияси) орасидаги корреляциялар мавжудлиги исботланган; 
миокард мослашувчанлик функцияси бузилишини эрта ташхислашнинг биокимёвий ва иммунологик, инструментал тадқиқотлар маълумотларининг  мажмуавий босқичли мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Митрaл тeшик стeнoзи бўлгaн ҳoмилaдoрлардa ҳoмилaдoрлик вa туғруқни oлиб бoришнинг зaмoнaвий жиҳатлaрини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 07.10.2025 йил 26-сондаги хулосасига кўра):
биринчи илмий янгилик: ревматик генезли  митрал стеноз мавжуд ҳомиладорда I триместридан бошлаб ревматик омиллар ва С-реактив оқсил биомаркёрининг статистик ишончли ошиши ва марказий гемодинамика (ҳажм фракциясининг камайиши, умумий периферик томир қаршилигининг ошиши) ва плацентар перфузиянинг пасайиши миокарднинг мослашувчанлик қобилияти бузилишларини эрта маркёрлари эканлигини аниқлаш Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасининг 01.08.2025 йилдаги 102-сон ва Бухоро шаҳар туғруқ мажмуасининг 01.08.2025 йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорлик пайтидаги юрак патологияларида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилганига қарамай, уларнинг ҳомиладорлик жараёнига таъсири ва туғруқни олиб бориш тактикаси, қон айланиши бузилишининг субклиник шакллари ривожланишини башоратлаш, даволаш имкониятини кўрсатади, бу эса акушерлик тактикасини тўғри танлаш учун жуда муҳимдир. Иқтисодий самарадорлиги: эрта босқичда бошланган профилактик даволаш бундай касалхонага ётқизишлар сонини 30-45% га камайтириш имконини беради. Хулоса. Ҳомиладорлик пайтидаги юрак патологиялари, айниқса митрал тешик стенозини аниқлаш  акушерлик ва гинекология соҳасида салбий асорат ва оқибатларни олдини олишга имконият яратади. 
иккинчи илмий янгилик Кардиогемодинамикадаги ўзгаришлар (охирги диастолик ҳажм ва фракцион ҳажмнинг камайиши, охирги систолик ҳажмнинг ошиши), бачадон ва киндик артерияларида систолик-диастолик нисбат, резистентлик индекси, шунингдек, С-реактив оқсил миқдорининг ортиши билан бирга юрак зарб индексининг пасайиши хомиладорлик ва туғруқ даврида қон айланишининг бузилиши каби асоратларнинг ривожланиши учун муҳим предикторлар эканлигини аниқлаш Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасининг 01.08.2025 йилдаги 102-сон ва Бухоро шаҳар туғруқ мажмуасининг 01.08.2025 йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: митрал стеноз  булган хомиладорлаода таклиф этилган текшириш усуллари юрак миокард мослашувчанлик функциясини  баҳоловчи ишончли ва тезкор маълумот берувчи клиник-лаборатор маркёрлар бўлиб, уларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай ва асоратларни эрта аниқлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: шундаки эхокардиография ва биокимёвий таҳлиллар мажмуасининг нархи ҳомиладорликнинг асоратли кечиши ва юрак функцияси декомпенсациясини даволашга қараганда анча паст, бу эса ушбу усулни қўллашнинг юқори иқтисодий мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Стационар даво кунлари қисқариши натижасида ҳар бир бемор ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 651500 сўм, бюджет маблағларидан 242050 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Митрал стенози бўлган ҳомиладор аёлларда эрта лаборатория мониторингини жорий этиш оғир перинатал ва акушерлик асоратларининг олдини олиш, касалхонада бўлиш муддатини қисқартириш, шунингдек, она ва чақалоқни даволаш харажатларини камайтириш имконини беради. Митрал стеноз булган беморларда асоратларни эрта аниқлаш асосида ҳар бир бемор ҳисобига 893550 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик — митрал стеноз мавжуд ҳомиладорларда яллиғланиш олди IL-1β, IL-8 нинг статистик ишончли ошиши ва яллиғланишга қарши IL-4, IL-10 нинг пасайиши аниқланиб, ревматик омиллар ва кардиогемодинамик кўрсаткичлар (охирги диастолик хажм ва ҳажм фракцияси) орасида тўғри мусбат корреляция борлиги ва бу кўрсаткичлар ишончли маркёр  сифатида Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасининг 01.08.2025 йилдаги 102-сон ва Бухоро шаҳар туғруқ мажмуасининг 01.08.2025 йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги митрал стенози бўлган ҳомиладорларда юрак фаолиятини баҳоловчи ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган иммунологик маркёрларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай бўлиб, асоратларни эрта аниқлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги  бу  миокард функциясини  иммунологик тестлар ёрдамида текшириш ва юрак фаолиятини тиклаш ушбу беморларда юрак етишмовчилинини даволашга қаратилган сарф харажатларни қисқартириш натижасида ҳар бир бемор учун бир йил давомида бюджет ҳисобидан 74595 сумга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Ҳомиладорлик пайтидаги юрак патологиялари, айниқса митрал тешик стенозини аниқлаш  акушерлик ва гинекология соҳасида салбий асорат ва оқибатларни олдини олишга имконият яратади. 
тўртинчи илмий янгилик —юрак миокард мослашувчанлик функцияси бузилишини эрта ташхислашнинг босқичли мезонлари асосида, биокимёвий ва иммунологик, инструментал тадқиқотлар маълумотларини бирлаштирилиб, патогенетик жиҳатдан асосланган давони ўз вақтида ўтказиш ҳомиладорлик ва туғруқ асоратлари частотасини камайтириш имконини берган ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмасининг 01.08.2025 йилдаги 102-сон ва Бухоро шаҳар туғруқ мажмуасининг 01.08.2025 йилдаги 68-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги митрал стеноз булган ҳомиладорларда асоратларни ривожланишини эрта аниқлаш, адекват акушерлик тактикасини қўллаш орқали туғруқни қониқарли кечишига эришилган Иқтисодий самарадорлиги: III триместрда кардиологик ёки акушерлик йўналишидаги шифохонада бир марта ётқизишнинг ўртача нархи дори-дармон ва мониторинг таъминотини ҳисобга олган ҳолда 950000 сўмдан дан 2000000 сўмгача. Эрта босқичда бошланган профилактик даволаш бундай касалхонага ётқизишлар сонини 30-45% га камайтириш имконини беради. Хулоса. Махсус биокимёвий ва иммунологик маркерларни аниқлаш, она ва ҳомила гемодинамикасини допплерометрик баҳолаш, эхокардиографияни ўз ичига олган текширув алгоритми асоратларининг юқори хавфини ўз вақтида аниқлаш ва оптимал акушерлик тактикасини белгилаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish