Сафаров Комилжон Камоловичнинг
докторлик (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паркинсон касаллигида эрта намоён бўлувчи клиник, прогностик ва биокимёвий белгилари ва даволаш усуллари” 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Tib1390.
Илмий раҳбар: Хайдарова Дилдора Қодировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Журабекова Азиза Тохировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулова Нигора Абдуқадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон давлат тиббиёт академияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паркинсон касаллигининг продромал босқичларида клиник, прогностик ва биокимёвий белгиларини эрта аниқлаш, комбинацион терапияни қўллаш орқали беморларни олиб боришни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Паркинсон касаллигининг продромал босқичида когнитив бузилиш, уйқу бузилиши, ҳид сезиш пасайиши ва SCOPA-AUT тестлари орқали вегетатив дисфункциянинг аҳамиятли зарарланиши, касалликнинг клиник босқичга ўтишини олдиндан белгилайдиган прогностик белги сифатида асосланган;
редокс баланс кўрсаткичларининг (МДА, SOD, GPx, глутатион GSH/GSSG) клиник симптомлар оғирлиги, когнитив ҳолат, вегетатив дисфункция ва ҳаёт сифати билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги, ҳамда ушбу маркёрлар касалликни прогнозлашда юқори аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
Hoehn–Yahr шкаласи бўйича касаллик босқичи ошган сари оксидловчи стресс ошиши ва антиоксидант ҳимоя тизими сусайиши орқали редокс дисбаланснинг прогрессияда етакчилиги исботланган;
глутатион даражаси ва MoCA шкаласи кўрсаткичлари ўртасида юқори кучли корреляцион боғлиқлик борлиги қайд этилиб, когнитив фаолиятни тиклашда комбинацион терапиянинг таркибий ва ҳал қилувчи аҳамияти борлигини исботланган;
клиник, нейропсихологик ва биокимёвий кўрсаткичларни умумлаштирган интеграл прогностик индекс ишлаб чиқилган ва у асосда беморларни хавф даражаларига табақалаштириш, ҳамда индивидуаллаштирилган терапияни режалаштириш тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Паркинсон касаллигининг эрта белгиларини клиник-неврологик, нейровизуал ва биокимёвий текширувлар ва уларни эрта ташхисот жиҳатларини баҳолаш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
биринчи илмий янгилик. Паркинсон касаллигининг продромал босқичида когнитив бузилиш, уйқу бузилиши, ҳид сезиш пасайиши ва SCOPA-AUT тестлари орқали вегетатив дисфункциянинг аҳамиятли зарарланиши, касалликнинг клиник босқичга ўтишини олдиндан прогноз қилиш мақсадида “Паркинсон касаллигининг эрта белгиларини клиник ва биокимёвий баҳолаш усуллар” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чикилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 26 июн № 25-м/182-сон маълумотномаси) билан тасдикланган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.08.2025йил №145-И-сон); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ( 25.07.2025 йил №156Ич-сон); Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.07.2025 йил №285-У-сон) фаолиятларига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги 30/52-сон хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: бу янгилик когнитив пасайишнинг эрта профилактикаси ва самарали интервенциясига хизмат қиладиган биомаркёр ва терапевтик йўналишларни ишлаб чиқишга замин яратади. Аҳолида ақлий қобилиятни сақлаш, иш фаоллигини узайтириш, ижтимоий адаптацияни яхшилаш ҳамда қаришни секинлаштириш каби мураккаб вазифаларга ечим топишда ушбу натижалар қўлланилиши мумкин. Бу эса аҳоли соғлом қаришини таъминлашда ва деменцияни олдини олишда муҳим ижтимоий устунлик ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги: глутатион даражаси ва когнитив фаолият ўртасидаги корреляцияга асосланган антиоксидант терапия асосида амалга оширилган комбинацион ёндашув когнитив пасайишни эрта тўхтатиш орқали бир кунлик даволаниш бюджет ҳисобидан 350000 сўмни ташкил қилиб, ушбу маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: ПК билан бир кунлик даволаниш стационар ҳаражатлари ҳар бир нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 350000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик. редокс баланс кўрсаткичларининг (МДА, SOD, GPx, глутатион GSH/GSSG) клиник симптомлар оғирлиги, когнитив ҳолат, вегетатив дисфункция ва ҳаёт сифати билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги, ҳамда ушбу маркёрлар касалликни прогнозлашда юқори аҳамиятга эга эканлиги аниқлаш мақсадида “Паркинсон касаллигида биокимёвий ва нейропротектив коррекция усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган ишлаб чикилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 26 июн № 25-м/183-сон маълумотномаси) билан тасдикланган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.08.2025йил №145-И-сон); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (25.07.2025 йил №156Ич-сон); Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.07.2025 йил №285-У-сон) фаолиятларига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги 30/52-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: вегетатив тизим фаолиятидаги бузилишлар ва оксидловчи стресс даражаси ўртасидаги мустаҳкам патогенетик боғланишнинг илмий асосланиши вегетатив симптомларни эрта аниқлаш, дифференциал ташхисни такомиллаштириш ва вегетатив бузилишларга қаратилган антиоксидант профилактика йўналишларини ишлаб чиқишга замин яратиб, ногиронлик даражасини камайтириш ва узоқ муддатли ижтимоий кўмакка эҳтиёжни пасайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: нотўғри ташхислар ва уларга боғлиқ ортиқча тиббий харажатларнинг камайиши, самарали даволаш натижасида меҳнат қобилияти тикланган беморлар сонининг ортиши орқали ҳар бир беморда бюджет маблағлари ҳисобидан 400000 сўм иқтисод қилишга эришилган, ҳамда тиббиёт муассасаларида ресурсларни оптимал тақсимлаш орқали тизим самарадорлигининг ошиши таъминланди. Хулоса: вегетатив бузилиш ва оксидловчи стресс билан боғлиқ терапевтик ёндашувларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди ва 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 40000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик. Hoehn–Yahr шкаласи бўйича касаллик босқичи ошган сари оксидловчи стресс ошиши ва антиоксидант ҳимоя тизими сусайиши орқали редокс дисбаланснинг прогрессияда етакчилиги баҳолаш мақсадида “Паркинсон касаллигининг эрта белгиларини клиник ва биокимёвий баҳолаш усуллар” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чикилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 26 июн № 25-м/182-сон маълумотномаси) билан тасдикланган.Мазкур таклиф Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ(05.08.2025йил №145-И-сон); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ( 25.07.2025 йил №156Ич-сон); Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.07.2025 йил №285-У-сон) фаолиятларига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги 30/52-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: Малондиальдегид (МДА) даражасиниг кўтарилиб, Супероксиддисмутаза (SOD), Глутатионпероксидаза (GPx) ва Глутатион (тикланган GSH / оксидланган GSSG шаклда нисбати) даражасининг пасайиши ушбу биомаркерни нейродегенератив жараёнларнинг илк ва тахминий белгиси сифатида илмий жиҳатдан асослаш имконини берди. Бу натижа асосида деменция ва когнитив пасайишни эрта аниқлаш, назорат қилиш ва мақсадли профилактик чораларни амалга ошириш имкониятлари кенгайди. Бу эса аҳолида ақлий етишмовчилик ва деменция ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий адаптацияни сақлаш ва фаол ҳаёт тарзини узайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: МДА, SOD, GPx ва Глутатион даражасини таҳлил қилиш ва унинг асосида эрта диагностика ҳамда антиоксидант йўналишдаги терапевтик чораларни амалга ошириш, деменция ривожланишининг олдини олишга ва қимматбаҳо психоневрологик препаратларга, доимий патронаж ва парваришга эҳтиёжни камайтириб, ҳар бир бемор учун бир кунлик харажатлар ҳисобидан 350000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Олинган илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиниши биомаркерлар даражасини назорат қилиш ва етишмовчиликни бартараф этиш орқали деменцияни камайтириш, ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик. Глутатион даражаси ва MoCA шкаласи кўрсаткичлари ўртасида юқори кучли корреляцион боғлиқлик борлиги қайд этилиб, когнитив фаолиятни тиклашда комбинацион терапиянинг таркибий ва ҳал қилувчи аҳамияти борлигини аниқлаган ҳолда “Паркинсон касаллигида биокимёвий ва нейропротектив коррекция усуллари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган ишлаб чикилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 26 июн № 25-м/183-сон маълумотномаси) билан тасдикланган.Мазкур таклиф Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ(05.08.2025йил №145-И/Ч); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ( 25.07.2025 йил №156И/Ч); Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.07.2025 йил №285-У-сон) фаолиятларига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги 30/52-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: антиоксидант ҳимоя тизими нафақат биокимёвий, балки ижтимоий-функционал ҳолатга ҳам таъсир қилувчи муҳим клиник омил эканини исботланиши орқали беморларнинг жамиятдаги фаоллиги, мустақиллиги ва ижтимоий адаптация даражасини баҳолаш ҳамда назорат қилиш имконияти пайдо бўлди. Бу эса аҳолининг иш қобилиятини узайтириш, ногиронликнинг олдини олиш ва соғлом фаол қаришга кўмаклашишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационар мурожаати 2 мартага камаяди, ҳуружлар сони йилига 40% камайиши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 270400 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган лаборатор мезонлар сабали ҳаёт сифати ошиши ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 270400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик. клиник, нейропсихологик ва биокимёвий кўрсаткичларни умумлаштирган интеграл прогностик индекс ишлаб чиқилган ва у асосда беморларни хавф даражаларига табақалаштириш, ҳамда индивидуаллаштирилган терапияни ишлаб чиқиш мақсадида “Паркинсон касаллигининг эрта белгиларини клиник ва биокимёвий баҳолаш усуллар” деб номланган услубий тавсияномаси ишлаб чикилган (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 26 июн № 25-м/182-сон билан маълумотномаси) билан тасдикланган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.08.2025йил №145-И-сон); Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (25.07.2025 йил №156Ич-сон); Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (24.07.2025 йил №285-У-сон) фаолиятларига тадбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги 30/52-сон хулосаси олинган.). Ижтимоий самарадорлиги: комплекс алгоритм касалликнинг клиник ва субклиник босқичларини фарқлаш, индивидуал даво йўналишларини белгилаш ва прогнозни баҳолашда кенг қўллаш имкониятини яратиб, когнитив, мотор ва вегетатив бузилишлар динамикасини тизимли назорат қилиш, ҳар бир бемор учун шахсийлаштирилган даво шаклларини танлаш имкони вужудга келади. Бу аҳолининг ҳаёт сифати ва фаоллиги, шу жумладан, меҳнат қобилиятини сақлаш ва ижтимоий адаптациясини таъминлашга бевосита таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: классик клиник шкалалар ва биомаркерлар интеграцияси асосида яратилган алгоритм тиббий ташхис қўйиш ва даво стратегиясини аниқлашда замонавий, юқори аниқликка эга ва арзон усул ҳисобланади. Унинг жорий этилиши орқали нотўғри ташхис ва ноўрин даволаш ҳолатларининг олди олинади, терапевтик ресурслар оқилона тақсимланади. Шунингдек, касалликнинг оғир босқичига ўтиши олдини олиниб, реабилитация ва ногиронлик харажатлари камаяди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу алгоритмни қўллаш ҳар бир бемор учун суткасига тахминан 520000 сўм иқтисодий самара беради. Хулоса:паркинсон касаллигини диагностиклаш ва мониторинг қилишда классик шкалалар, биомаркерлар ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини бирлаштирувчи интеграл алгоритм ишлаб чиқилди. Бу ёндашув ҳар бир бемор учун шахсийлаштирилган тиббий ёндошувни таъминлаб, кунига 520000 сўмгача бюджет харажатларини тежаш имконини яратди.