Ахмеджанова Заррина Искандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Эволюцион гибрид қидирув асосида транспорт логистикаси ахборот тизими маълумотларнинг ўзаро таъсир моделлари ва алгоритмлари, 05.01.03 – “Информатиканинг назарий асослари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5624.
Илмий раҳбар: Сулюкова Лариса Фаритовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.09/2025.27.12.Т.02.01.М.
Расмий оппонентлар: Ташев Азат  Арипович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўз-ўзини мослаштириш механизмларига эга эволюцион гибрид ёндашув асосида транспорт йўналишларини белгилаш масалаларини ҳал этиш модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
транспорт тармоғи параметрларининг динамик ўзгаришларини моделлаштириш асосида вақтинчалик қатлам консепсияси ишлаб чиқилди;
вақт мураккаблигини сақлаган ҳолда ечимлар сифатини 8-12% га яхшилашни таъминлайдиган вақт қатламларини ҳисобга олувчи модификацияланган чумолилар колонияси алгоритми ишлаб чиқилди;
ЛИФО тамойилини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги логистикасининг ўзига хос хусусиятларига мослаштирилган мураккаб чекловларга эга транспорт воситаларини маршрутлаш масаласининг математик модели ишлаб чиқилди;
дифференциал эволюция, генетик алгоритм ҳамда параметрларни ўз-ўзидан мослаштириш механизмига эга локал қидирув асосида гибрид эволюцион алгоритм ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Чекловли маршрутлаш масалаларининг ишлаб чиқилган математик моделлари ва эволюцион гибрид қидирув алгоритмлари асосида:
юк ташишни бошқаришнинг ахборот тизими "Самарканд Логистиcс" МЧЖнинг амалий фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 1-декабрдаги 02-02/8133-сон маълумотномаси). Натижада бу эса ташиш ҳажмини сақлаб қолган ҳолда логистика харажатларини 8-12% га камайтириш, йўналишларни шакллантиришни 5-7% га тезлаштириш ва транспорт воситалари сонини 10-15% га қисқартириш имконини берди;
юк кўтариш қобилиятининг мураккаб чекловлари, вақт оралиқларини ва ЛИФО тамойили бўйича операциялар кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда йўналишларни оптималлаштириш дастурий мажмуаси "Cоcа-Cола Ичимлиги Узбекистан ЛТД" МЧЖга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 1-январдаги 02-02/8133-сонли маълумотномаси). Бу мажмуа 25 тагача транспорт воситасидан фойдаланилганда 200 тагача буюртмани автоматик қайта ишлаш, логистика харажатларини камайтириш, ЭРП тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва 1,4% ўзгарувчанлик коеффициенти билан ечимлар барқарорлигини таъминлаш имконини берди;
параметрларнинг ўз-ўзини мослаштириш ва қидирув стратегияларини автоматик танлаш механизмларига эга адаптив гибрид эволюцион алгоритм асосида яратилган дастурий мажмуа "Мароканд Кҳумо Сервиcес" МЧЖ амалий фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 1-январдаги 02-02/8133-сонли маълумотномаси). Бу мажмуа йўналишларни шакллантириш ва буюртмаларни тақсимлашни 5-7% га тезлаштириш ҳамда бўлинмалар ўртасидаги самарали мувофиқлаштирувни таъминлаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish