Набиева Севара Султановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Норавшан мантиққа асосланган тиббий ташхислаш модели ва алгоритмлари (болаларда сурункали тонзилит касаллиги мисолида), 05.01.03 – “Информатиканинг назарий асослари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5285.
Илмий раҳбар: Примова Холида Анарбаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.09/2025.27.12.Т.02.01.М.
Расмий оппонентлар: Рустамов Насим Тулегенович, техника фанлари доктори, профессор; Искандарова Сайёра, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Нукус Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади норавшан мантиққа асосланган тиббий ташхислаш моделини яратиш ва болалардаги сурункали тонзиллит касаллигини аниқлашда модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
биоинформацион таҳлил усулларидан фойдаланиб болаларда сурункали тонзиллитни ташхислаш ва даволашнинг математик модели такомиллаштирилган; 
Т-норма ва Т-конорма асосида тиббий ташхислаш ва қарорларини қабул қилиш алгоритими ишлаб чиқилган.;
Пифагор норавшан тўпламлар ва вазнли геометрик амалларни бирлаштириш асосида кўп мезонли гуруҳ қарорларини қабул қилиш ёндошуви таклиф этилган; 
З-сон Сугенони қўллаш орқали болаларда сурункали тонзиллит касаллиги даражасини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Яратилган тадқиқот усуллари ва алгоритмлари боʼйича олинган натижалар асосида: 
норавшан мантиқ асосида тиббий ташхислаш ва қарорларини қабул қилишнинг мавжуд ҳамда таклиф этилган ёндашув, модел, усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуани “Эгамов медиcал сервиcе” МЧЖда муваффақиятли жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Согʻлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 3-декабрдаги 02-28/29472-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган норавшан мантиққа асосланган тиббий ташхислаш модели ва алгоритмлари болаларда сурункали тонзиллит касаллиги даражасини аниқлашда 4-7 %га ошган;
норавшан мантиққа асосланган Сугено усулидаги қоидалар базаси ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуани “Самарқанд шаҳар 13-сон оилавий поликлиника” да жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 3-декабрдаги 02-28/29472-сонли маълумотномаси). Жорий қилинган дастур 3 турдаги асоратларини ўз вақтида огоҳлантиради ҳамда касалликнинг асоратларини олдини олиш самарадорлигини 5-10 %га оширган. Натижада, юзага келиши мумкин бўлган касалликнинг асоратларини олдини олиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish