Жапақов Азамат Икромбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лазер нурланиши таъсирида ҳосил бўлган икки элементли плазма кўп зарядли ионларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги 01.04.11–“Лазер физикаси” (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.4.PhD/FM990 
Илмий раҳбар: Давлетов Икрам Юсубович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12. FM.06.03 Рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:  Эшкобилов Напас Бекназарович, физика-математика фанлари доктори, профессор? Бегимқулов Шерзод  Абдирасулович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Диссертация ишининг мақсади: икки элементли намуналар сиртида ҳосил қилинган лазер плазмасида кўп зарядли ионларнинг ҳосил бўлиш механизмлари ҳамда плазманинг фазода кенгайиш босқичларида нишон таркиби ва лазер нурланиши параметрларига боғлиқ ҳолда кўп зарядли ионларнинг ҳосил бўлиши, рекомбинация ва уларнинг тезланиши каби физик жараёнларни тадқиқ қилиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор лазерли ионлашган масс-спектрометрия усули асосида енгил газ атомлари (Ҳ, Н) киритилган кўп элементли Ти[Ҳ,Н] ва Зр[Ҳ,Н] нишонларидан ҳосил қилинган плазмада Ти ва Зр ионларининг максимал заряд карралиги (Змах) ҳамда энергияси (Эмах) бир элементли нишонларда ҳосил қилинган плазмага нисбатан камайиши аниқланди, бу ҳолат плазмада энергия ва заряд тақсимотининг енгил газ атомлари ҳисобига ўзгариши билан изоҳланди;
икки элементли полиетилен (Ч2)н нишондан ҳосил бўлган плазмада лазер қувват зичлиги ортиши билан бир элементли плазмага нисбатан C кўп зарядли ионларининг Змах ва Эмах камайиши аниқланган;
илк бор икки элементли (Эу2О3) плазма КЗИ ларининг масса спектрлари электростатик анализаторнинг(ЭА) потенсиал қийматига кучли боғлиқлиги, яъни У=3-20В бўлганда О1+, О2+ ионлари, У=15-50В қийматида рекомбинацияга учрамасдан плазма ионларини яшаш вақти ошганлиги туфайли Эу1+, Эу2+, Эу3+ ионлари мавжуд эканлиги аниқланган;
лазер нурланиши қувват зичлигини (108÷1011 W/cм²) ва такрорланиш частотаси (1÷12 Ҳз) диапазонида ўзгартирилганда ҳосил бўладиган плазма таркибидаги ионларининг заряд спектрларини таҳлил қилиш орқали лазер частотаси ўзгариши билан ҳосил бўлган ионлар сони, уларнинг заряд тақсимоти ўртасидаги функсионал боғланиши шунингдек импулслар частотаси ва юқори зарядли ионлар улушининг сезиларли ортиши натижасида КЗИ лар генерацияси максимал қийматга эришиши аниқлангани;
икки элементли ЛиФ плазмасининг асосий параметрлари электронлар зичлиги ва уларнинг температураларини аниқлаш орқали бошқа плазма параметрларини баҳолаш, кўп зарядли ионлар генерацияси самарадорлигини ошириш ҳамда лазер асосидаги плазма манбаларини такомиллаштириш имконияти яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лазер нурланиши таъсирида ҳосил бўлган икки элементли плазма кўп зарядли ионларнинг ионлашуви, рекомбинация ва тезланиши каби физик жараёнларни самарадорлигини комплекс тадқиқ қилиш асосида:
Икки элементли лазер плазмасида кўп зарядли ионларни ҳосил бўлишини нишон таркибига ва лазер нурланиши параметрларига боғлиқ равишда олинган натижалардан ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялар институтида А.А. Шерниёзов раҳбарлигида 2023-2024-йилларда олиб борилган “Кўндаланг диод дамлашли, узлюксиз ва якка импулсли даврий режимларда генерацияловчи Нд:ЯГ фаол элементлари асосида кўп каскадли қувватли лазер системаларида термооптик жараёнларни тадқиқ қилиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг 2025-йил 12-майдаги 2/1255-1150-сонли маълумотномаси). Натижада турли конфигурациядаги резонаторларда лазер нурланишининг чиқиш параметрларини, яъни импулс режимида икки элементли намуналар сиртида плазма ҳосил қилиш шунингдек диод дамлашли, узлюксиз ва якка импулсли даврий режимларда генерацияловчи Нд:ЯГ фаол элементлари асосида кўп каскадли қувватли лазер системаларини плазма кўп зарядли ионларини тадқиқ қилиш жараёнларида қўллаш имкониятини берган.
Икки элементли плазма кўп зарядли ионларини масса ва энергетик спектрлари таҳлили бўйича олинган тажриба натижалари Шаржа Америка университети қошидаги Cоммон Ресеарч Фаcилитй ФРГ АС1801  тадқиқот лойиҳасида жорий этилган (Америcан Университй оф Шаржаҳ 2025-йил 21-октябрдаги маълумотномаси). Натижада углеродли нишонларда графит, фуллеренлар ва углерод нанотубалари шаклланишида ҳосил бўлган плазмалардан юқори тартибли гармоникалар ҳосил бўлишини таҳлил қилиш ҳамда юқори импулс такрорланиш частотасига эга лазерлардан фойдаланиш турли металл нишонлар юзасида абляция натижасида ҳосил бўлган, кўп зарядли ионлар ва нанозаррачаларни ўз ичига олган плазмаларда юқори тартибли гармоникалар оқимини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish