Бокиев Баходир Рахималиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Изовалент элементлар киришмалари билан легирланган кремнийда нуқсонлар ҳосил бўлиш жараёнлари”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/FM692.
Илмий раҳбар: Утамурадова Шарифа Бекмурадовна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий Университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий тадқиқот институти. фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/2025.27.12.FM/Т.01.06.
Расмий оппонентлар: Даулетмурадов Борибай Коптлеувович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Воҳоб Рустамович, физика-математика фанлари доктори, дотс; 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат теҳника университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 
изовалент элементлари киришмалари билан легирланган кремнийда нуқсонлар ҳосил бўлиш жараёнларини тадқиқ қилиш, уларнинг электрофизик хусусиятларини оптималлаштириш ҳамда яримўтказгичли структураларнинг ташқи таъсирларга чидамлилигини ошириш усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор 1000÷1100оC ҳароратда термик ишлов берилган кремний намуналари нинг монокристаллик даражасини камайиши ва кристалл панжарада юқори потенсиалли соҳалар шаклланиши аниқланган. 
илк  бор Сн ва Ге билан легирланган Си намуналар таркибида қалай ва германий атомлари мавжуд 9,1 ва 8 нм ўлчамли нанонуқсонлари шаклланиши аниқланган;
илк бор н-Си<Сн> асосида тайёрланган Шоттки тўсиғли структураларда ҳарорат 300 К дан 77 К гача пасайганда донор фаол марказлар консентратсияси 1.8×10¹⁵ см⁻³ дан 5.3×10¹⁴ см⁻³ гача тахминан 3,4 марта камайиши, ҳажмий заряд қатламининг кенглиги 0.8–2.1 µм дан 1.6–3.8 µм гача 1,86 марта ортиши ва ички потенсиал 0.75 В дан 1.05 В гача ўсиши, сиғимнинг ≈46 % га камайиши аниқланган;
н-Си<Ге> намуналарида аксинча 77 К да донор фаоллиги ошиши кузатилиб, 300К дан 77 К гача пасайганда донор консентратсияси 1.3×10¹⁴ см⁻³ дан 5.3×10¹⁴ см⁻³ гача тахминан 4,1 марта ошиши, ҳажмий заряд қатламининг кенглиги 2.17-7.50 µм дан 3.14–8.51 µм гача 1,21 марта кенгайиши аниқланган;    
илк бор ДЛТС спектроскопия ёрдамида н-Си<Сн> намуналарида Эc−0.34 эВ, 
н-Си<Ге> намуналарида эса Эc−0.36 эВ энергияли чуқур сатҳлар аниқланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Монокристаллик кремнийда нуқсон ҳосил бўлиш хусусиятларини ўрганиш, яъни изовалент элементларининг киришмалари билан легирланган кремнийда чуқур нуқсон марказларининг ҳосил бўлиш жараёнларини тадқиқ этиш, турли назоратсиз технологик киришмаларнинг изовалент элементларининг киришмалари билан кремнийда чуқур марказларнинг ҳосил бўлиш жараёнларига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Диссертатсия ишида олинган изовалент элементларининг киришмалари ҳосил қилган чуқур энергетик сатҳлар ва улар ҳосил қиладиган нуқсонли комплекслар каби илмий натижалар ФОТОН АЖ да ишлаб чиқаришда жорий этилган (“ФОТОН” АЖ уюшмасининг 2025-йил 12-декабрдаги 449-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш юқори қувватли диод асосидаги назорат намуналарининг ҳарорат ва радиатсияга бардошлилигини ҳамда ишлаш муддатини 10 % гача ошириш имконини берган. 
Диссертатсия бажаришда олинган илмий натижалардан материаллар физикаси ва технологияси соҳасидаги илмий ҳамкорлик доирасида Беларус Республикаси Фанлар миллий академиясининг Материалшунослик бўйича илмий-амалий маркази давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти ўртасидаги 2021-йил 1-сентябрда имзоланган Меморандум ижроси доирасида қўлланилган. Натижада Беларус Республикаси давлат илмий тадқиқотлар дастурининг 2021–2025-йилларга мўлжалланган 1.3.1-топшириғини (давлат рўйхат рақами 20210549) бажариш имконини берган. Ге ва Сн изовалент киришмалари билан легирланган кремнийда нуқсонлар ҳосил бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, чуқур энергетик сатҳлар ҳамда сирт нотекисликларининг шаклланишига оид натижалар Материалшунослик бўйича илмий-амалий марказига (Беларус Республикаси) жорий этилган. Натижада кремний асбоб тузилмаларининг электр-физик хоссаларига таъсирини аниқлаш ҳамда Шоттки тузилмаларини лойиҳалаш сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish