Баи Донгмеининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хитой ва Ўзбекистонлик талабаларда онгли хулқ ва ҳаёт маъноси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик: ўз-ўзига ғамхўрлик ва просоcиал хулқнинг воситачилик роли” мавзусидаги 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология”.  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/458.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/2025.27.12.P.01.18.
Расмий оппонентлар: Нарзикулова Ф.Б. психология фанлари доктори, профессор; Богдалова Г.А. психология фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади механизмларнинг ўхшашликлари ва фарқларини ўрганиш ўз-ўзига ғамхўрлик ва ижтимоий хулқ-атвор орқали Хитой ва Ўзбекистон талабалари ўртасида ҳаётнинг мазмунлилигига онгнинг таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг онглилик даражасини жараёнга бевосита ва билвосита ижобий таъсирига кўра ўзига ғамхўрлик ва просоциал хулқ-атвор хусусиятларининг ҳаёт маънодорлигини англашга таъсири туфайли шахснинг маънавий-психологик барқарорлиги ҳамда ҳаётдан мақсад топиш механизмлари иерархик боғланишлар асосида далилланган; 
талабаларда онглилик, ўзига ғамхўрлик ва просоциал хулқ-атворнинг ҳаёт маънодорлиги билан ўзаро ижобий боғлиқлигига кўра шахснинг ҳаёт мазмунини англаш жараёнида этник толерантликка боғлиқ ўзаро таъсир механизми далилланган; 
ўзига ғамхўрлик онглилик ва ҳаёт маънодорлиги ўртасидаги билвосита воситачилик (медиацион) ролини бажаришига кўра ўзини қабул қилиш ва ўзини танқид қилишни бошқариш механизмлари шахснинг ўзига эмоционал муносабати таъсирида векторли ифодаланиши далилланган; 
просоциал хулқ-атворнинг онглилик ва ҳаёт маънодорлиги ўртасидаги маданиятлараро тафовутларга кўра шахснинг ёрдам бериш, ижтимоий алоқаларни кенгайтириш ва алтруистик хатти-ҳаракатлар орқали ҳаёт мазмунини англаш даражасини оширувчи ижтимоий-психологик механизм сифатида намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талабаларнинг онглилик даражаси, ўзига ғамхўрлик ва просоциал хулқ-атвор хусусиятларининг ҳаёт маънодорлигини англашга таъсири туфайли шахснинг маънавий-психологик барқарорлиги ва ҳаётдан мақсад топиш механизмлари аниқланиб, онглилик бу жараёнда бевосита ҳам, билвосита ҳам ижобий таъсир кўрсатиши далилланди. 
Талабаларда онглилик, ўзига ғамхўрлик ва просоциал хулқ-атворнинг ҳаёт маънодорлиги билан ўзаро ижобий боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан аниқланиб, ушбу психологик кўрсаткичларнинг шахснинг ҳаёт мазмунини англаш жараёнида ўзаро таъсир механизми далилланди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-430-сон маълумотномаси). Натижада, онглилик шахснинг маънавий барқарорлиги ва ҳаётдан мақсад топиш жараёнининг марказий психологик омили эканлиги исботланди. 
Ўзига ғамхўрлик онглилик ва ҳаёт маънодорлиги ўртасидаги билвосита воситачилик (медиацион) ролини бажариши аниқланиб, бу жараёнда ўзини қабул қилиш ва ўзини танқид қилишни бошқариш механизмлари асосий психологик омил сифатида далилланди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-430-сон маълумотномаси). Натижада, онглилик нафақат бевосита, балки ўзини қадрлашни мустаҳкамлаш орқали билвосита тарзда ҳам ҳаёт маънодорлигини ошириши исботланди. 
Просоциал хулқ-атворнинг онглилик ва ҳаёт маънодорлиги ўртасидаги воситачилик вазифаси мавжудлиги аниқланиб, шахснинг ёрдам бериш, ижтимоий алоқаларни кенгайтириш ва алтруистик хатти-ҳаракатлар орқали ҳаёт мазмунини англаш даражасини оширувчи ижтимоий-психологик механизм далилланди. Натижада, просоциал фаолият шахснинг ижтимоий интеграцияси ва маънавий ўсишининг муҳим омили эканлиги исботланди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-430-сон маълумотномаси). 
Хитой ва Ўзбекистон талабалари ўртасида онглилик, ўзига ғамхўрлик ва ҳаёт маънодорлиги даражаларида сезиларли фарқлар аниқланмаган, бироқ просоциал хулқ-атворда маданиятлараро тафовутлар мавжудлиги белгиланди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология о ъқув марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-430-сон маълумотномаси). Натижада, онглилик ва ўзига ғамхўрликнинг универсаллиги, просоциал хулқнинг эса миллий қадриятлар, ижтимоий меъёрлар ва диний омиллар билан боғлиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди. Ўзига ғамхўрлик ва просоциал хулқ-атворнинг занжирсимон воситачилик механизми аниқланиб, онглиликнинг ҳаёт маънодорлигига таъсири ўзига ғамхўрлик ва просоциал хулқ-атвор орқали билвосита амалга ошиши далилланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish