Бабаджанова Саидахон Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагог шахси эмоционал ҳолатларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/356
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/2025.27.12.P.01.18.
Расмий оппонентлар: Ш.Х.Абдуллаева психология фанлари доктори, профессор; Д.К.Арапбаева психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент;
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогнинг эмоционал ҳолати ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш ва ўз эмоционал ҳолатини самарали тартибга солиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Касбий рефлекция асосида эмоционал интеллектни ривожлантириш ўқитувчиларнинг психоемоционал "ўз-ўзини идрок этиш" динамикасига кўра педагогик фаолият маҳсулдорлигига таъсир этувчи обектив ва субектив омилларга боғлиқ ҳолда шахс хусусиятларини дифференциациялаш билан боғлиқ ҳолда муҳим аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
Эмоционал стресс таъсирида шахс адаптив кўникмаларининг комплекс намоён бўлиши асосида педагогик жамоанинг мослашувчанлик қобилиятини белгиловчи сифатларни хулқ-атворни бошқариш кўникмалари билан тенглаштириш ўқитувчилар эмоционал ҳолатининг ижтимоий-психологик хусусиятлари билан шартланган чарчоқ ҳиссининг пасайишига олиб келиши далилланган;
Ўқитувчиларда эмоционал ўзини ўзи бошқаришнинг ифодаланиш даражасига кўра, ўқитувчининг эмоционал соҳаси профилида бошқарувчи жараёнлар етакчи омил эканлиги аниқланди, чунки хулқ-атвор, моделлаштириш, мослашувчанлик, мустақиллик, режалаштириш ва натижаларни баҳолашда ўзини ўзи бошқариш хусусиятлари эмоционал интеллектнинг заиф намоён бўлишига олиб келади;
Ўқитувчилар эмоционал ҳолатининг ўзига хос жиҳатлари асосида шахслараро муносабатларда эмоционал имо-ишораларни таниб олиш ва фарқлаш билан боғлиқ белгиларни интенсив идрок этишидан келиб чиқиб, шахсий хавотирланиш даражаси юқори эканлиги аниқланди, бу эса фаолият натижаларининг пасайиши билан боғлиқ.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагог шахси эмоционал ҳолатларининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
педагогнинг касбий фаолияти жараёнида эмоционал ҳолатнинг беқарорлиги эмоционал куйиниш феноменининг шаклланиши ва ривожланишига ҳамда фаолият маҳсулдорлигининг пасайишига сабаб бўлиши аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-432-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-432а-сонли маълумотномаси). Натижада педагог эмоционал ҳолатига таъсир қилувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш имконияти яратилган;
педагогнинг касбий фаолияти жараёнида эмоционал ҳолатнинг беқарорлиги эмоционал куйиниш феноменининг шаклланиши ва ривожланишига ҳамда фаолият маҳсулдорлигининг пасайишига сабаб бўлиши аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-432-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-432а-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларнинг иш жараёнида юзага келадиган эмоционал ҳолатларга муносабатни аниқлаш имконияти яратилган;
педагогнинг эмоционал ҳолатини ўзини-ўзи бошқариши тизими кўп даражали таълим бўлиб, бу ерда ҳар бир даража педагогик маҳсулдорлигини белгиловчи ўзини-ўзи бошқариш методлари ва усуллари мажмуасига мос келиши аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-432-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-432а-сонли маълумотномаси). Натижада эмоционал ҳолатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари детерминантларини эмпирик тадқиқ этиш имконияти яратилган;
педагогнинг эмоционал ҳолати барқарорлиги ва фаолият маҳсулдорлигини оширувчи дарсда эмоционал ҳолатнинг маълум даражаларига мос келувчи ўзини-ўзи тартибга солиш методлари ва усуллари мажмуи яратилганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-432-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-432а-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларни ўз эмоционал ҳолатини самарали тартибга солиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.