Мирзаев Олим Сафоровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Проектив методикалар шахс психологик қиёфасини тузишнинг диагностик воситаси сифатида” мавзусидаги 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/P3.
Илмий раҳбар: Расулов Абдимумин Ибрагимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/2025.27.12.P.01.18.
Расмий оппонентлар: У.Д.Қодиров психология фанлари доктори, профессор; М.Х.Ахмедова психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади проектив методикаларнинг шахс психологик қиёфасини тузишдаги диагностик имкониятини аниқлаш ҳамда уларни қўллашдаги  ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
проектив методикалар билан шахс сўровномалари ўртасида конвергент валидликнинг эмпирик асосланиши  бу баҳолаш воситаларининг когнитив, эмоционал ва ижтимоий йўналганлик билан боғлиқ ички психологик конструктларни аниқлашдаги имкониятларини тасдиқлашга хизмат қилиб, проектив методикалар шахс сўровномалари билан бир хил психологик тузилмаларни (эмоционал барқарорлик, доминантлик, ижтимоий фаоллик) ўлчаш қобилиятига эга эканлиги аниқланган;
проектив тестлар асосида шахснинг психологик портрети кўпблокли психологик модел орқали шакллантирилиб, уни ташкил этувчи латент эмоционал-ҳиссий (C, О, Қ4), ижтимоий–мотивацион (А, Ф, Э, Г) ва когнитив – ижодкорлик (Б, М, Қ1, Қ2) блоклари аниқланган ҳамда уларнинг “Уй, Дарахт, Одам” ва “Автопортрет” тестларидаги визуал мезонлар билан мос равишда намоён бўлиши эмпирик жиҳатдан исботланган;
визуал-проектив мезонлар асосида шахснинг ички “Мен-консепсияси”ни аниқлаш тартиби ишлаб чиқилиб, у Автопортрет ва Уй.Дарахт.Одам тестларидаги “ўзини идрок этиш”, “эмоционал ҳолат”, “ишонч ва хавфсизлик эҳтиёжи” кўрсаткичларининг Р.Б. Кеттелл шкалалари (Н, Қ3, C, О) билан юқори даражадаги мувофиқлиги ҳамда “Мен-образи”нинг “Уй.Дарахт.Одам” методикасида композицион (марказий жойлашиш, симметрия, контур аниқлиги), Автопортретда эса, ташқи қиёфа, автоидентификация ва экспрессия орқали намоён бўлиши эмпирик жиҳатдан далилланган;
проектив диагностикада эксперт баҳолашнинг психометрик ишончлилик  баҳолаш модели қўллаш орқали проектив методикалар ёрдамида шахснинг психологик портретини шакллантиришнинг назарий ва амалий асосларини яратиб, уларнинг сўровнома усуллари билан уйғунлик даражасини эмпирик жиҳатдан асослаган ва  шахс психологиясини тизимли, интеграцияланган ва визуал-проектив асосда таҳлил қилишнинг янги илмий йўналиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Проектив методикаларнинг шахс психологик қиёфасини тузишдаги диагностик воситаси сифатида тадқиқот иши боʻйиша ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
проектив методикалар билан шахс сўровномалари ўртасида конвергент валидликнинг эмпирик асосланиши  бу баҳолаш воситаларининг когнитив, эмоционал ва ижтимоий йўналганлик билан боғлиқ ички психологик конструктларни аниқлашдаги имкониятларини тасдиқлашга хизмат қилиб, проектив методикалар шахс сўровномалари билан бир хил психологик тузилмаларни (эмоционал барқарорлик, доминантлик, ижтимоий фаоллик) ўлчаш қобилиятига эга эканлиги аниқланганлигига доир натижалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-452 сонли буйруғи билан «Умумий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-452 сон маълумотномаси). Натижада, проектив методикаларни такомиллаштиришнинг индивидуал-психологик хусусиятлари ривожланишига эришилган; 
проектив тестлар асосида шахснинг психологик портрети кўпблокли психологик модел орқали шакллантирилиб, уни ташкил этувчи латент эмоционал–ҳиссий (C, О, Қ4), ижтимоий–мотивацион (А, Ф, Э, Г) ва когнитив – ижодкорлик (Б, М, Қ1, Қ2) блоклари аниқланган ҳамда уларнинг “Уй, Дарахт, Одам” ва “Автопортрет” тестларидаги визуал мезонлар билан мос равишда намоён бўлиши эмпирик жиҳатдан исботланганлигига доир натижалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-452 сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-452 сон маълумотномаси). Натижада, шахсда проектив методикалар орқали диагностик воситасига таъсир этувчи психологик сифатлар такомиллаштирилган;
визуал-проектив мезонлар асосида шахснинг ички “Мен-консепсияси”ни аниқлаш тартиби ишлаб чиқилиб, у Автопортрет ва Уй.Дарахт.Одам тестларидаги “ўзини идрок этиш”, “эмоционал ҳолат”, “ишонч ва хавфсизлик эҳтиёжи” кўрсаткичларининг Р.Б. Кеттелл шкалалари (Н, Қ3, C, О) билан юқори даражадаги мувофиқлиги ҳамда “Мен-образи”нинг “Уй.Дарахт.Одам” методикасида композицион (марказий жойлашиш, симметрия, контур аниқлиги), Автопортретда эса, ташқи қиёфа, автоидентификация ва экспрессия орқали намоён бўлиши эмпирик жиҳатдан далилланганлигига доир таклифлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20- августдаги ПМ-452-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-452 сон маълумотномаси). Натижада, проектив методикаларнинг шахс психологик қиёфасини тузишдаги диагностик воситаси самарадорлигига эришилган;
проектив диагностикада эксперт баҳолашнинг психометрик ишончлилик  баҳолаш модели қўллаш орқали проектив методикалар ёрдамида шахснинг психологик портретини шакллантиришнинг назарий ва амалий асосларини яратиб, уларнинг сўровнома усуллари билан уйғунлик даражасини эмпирик жиҳатдан асослаган ва  шахс психологиясини тизимли, интеграцияланган ва визуал-проектив асосда таҳлил қилишнинг янги илмий йўналиши аниқланганлигига доир таклифлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-452 сонли буйруғи билан «Психологик хизмат» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги 452-сон маълумотномаси). Натижада, марказ лабораторияларининг илмий-методик таъминотининг бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish