Иброгимов Муҳаммадрасул Абдимумин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар социал иқтидорининг психологик предикторлари” мавзусидаги 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология” (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/P432.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/2025.27.12.P.01.18.
Расмий оппонентлар: Ш.Х.Абдуллаева психология фанлари доктори, профессор; С.Н.Жўраева психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ Давлат Педагогика Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади социал иқтидорли талабалар шахсининг этакчи психологик омиллари ва ижтимоий-психологик предикторларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар социал иқтидорининг шаклланишида шахснинг ўзини қабул қилиши, мослашувчанлиги, эмпатияси ва ички назорати каби омиллар ўзаро боғлиқлиги асосида уларни комплекс ҳолда социал иқтидорни аниқлаш ва баҳолашда ижтимоий-психологик тизими илмий асосланган;
социал иқтидорни аниқлаш ва баҳолаш учун тўрт йўналишли комплекс эксперт баҳолаш шкаласи илк бор тизимли равишда татбиқ этилиб, талабаларда социал иқтидорни белгиловчи муомала ва шахслараро муносабат (самимийлик, ҳамдардлик, илтифотлилик, хушмуомалалик ва киришимлилик), хулқ-атвор (сабр-тоқатлилик ва бир сўзлилик, барқарорлик ва масъулият), фаолият (тиришқоқлик, изчиллик ва ташаббускорлик) ва ҳис-туйғу (сезгирлик ва хушчақчақлик) билан боғлиқ хусусияти мавжудлиги далилланган;
тадқиқот натижаларига кўра, талабаларнинг социал иқтидорини аниқловчи еттидан ортиқ асосий факторлар аниқланиб, улар асосида ижтимоий-психологик предикторларни интеграллаштирган модел ишлаб чиқилиб, бу модел талабаларнинг шахсий, эмоционал, коммуникатив, ижтимоий ва лидерлик қобилиятларини эмпирик асосда ўлчаш имкони тизимлаштирилган;
талабаларнинг социал иқтидорини шакллантирувчи фазилатлар — муомала, хулқ-атвор, фаолият ва эмоционал кечинмалар — турли ижтимоий гуруҳлар томонидан фарқли баҳолаш асосила ижтимоий позицияга хос психологик предикторлар мужассамлашган бўлиб, социал иқтидорни бир хил мезон билан баҳоланадиган қатъий хусусият эмас, балки ижтимоий контекстга қараб динамик тарзда намоён бўладиган, ижтимоий персептив шаклланувчан психологик тизим сифатида қараш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабалар социал иқтидорининг психологик предикторлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабалар социал иқтидорининг шаклланишида шахснинг ўзини қабул қилиши, мослашувчанлиги, эмпатияси ва ички назорати каби омиллар ўзаро боғлиқлиги асосида уларни комплекс ҳолда социал иқтидорни аниқлаш ва баҳолашда ижтимоий-психологик тизими илмий асосланган оид таклифлар Ўзбекистон Миллий Педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги 454-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 20 августдаги 454-а-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг амалий жиҳатдан талабалар социал иқтидорини ижтимоий-психологик жиҳатдан шаклланганлик даражасини таҳлил қилиш билан боғлиқ касбий кўникмаларни шакллантиришга эришилган;
социал иқтидорни аниқлаш ва баҳолаш учун тўрт йўналишли комплекс эксперт баҳолаш шкаласи илк бор тизимли равишда татбиқ этилиб, талабаларда социал иқтидорни белгиловчи муомала ва шахслараро муносабат (самимийлик, ҳамдардлик, илтифотлилик, хушмуомалалик ва киришимлилик), хулқ-атвор (сабр-тоқатлилик ва бир сўзлилик, барқарорлик ва масъулият), фаолият (тиришқоқлик, изчиллик ва ташаббускорлик) ва ҳис-туйғу (сезгирлик ва хушчақчақлик) билан боғлиқ хусусияти мавжудлиги далилланган оид илмий натижалар Ўзбекистон миллий педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги ПМ-454-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 20 августдаги ги ПМ-454а-сон маълумотномаси). Натижада курс тингловчиларининг социал иқтидорининг баҳолаш мезонларини амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
тадқиқот натижаларига кўра, талабаларнинг социал иқтидорини аниқловчи еттидан ортиқ асосий факторлар аниқланиб, улар асосида ижтимоий-психологик предикторларни интеграллаштирган модел ишлаб чиқилиб, бу модел талабаларнинг шахсий, эмоционал, коммуникатив, ижтимоий ва лидерлик қобилиятларини эмпирик асосда ўлчаш имкони тизимлаштирилганлиги юзасидан тавсиялар Ўзбекистон миллий педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги 454-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 20 августдаги 454а-сон маълумотномаси). Натижада марказ тингловчиларининг социал иқтидорли талабаларни ижтимоий-психологик жиҳатдан диагностика қилиш имкониятларини бойитишга эришилган;
талабаларнинг социал иқтидорини шакллантирувчи фазилатлар — муомала, хулқ-атвор, фаолият ва эмоционал кечинмалар — турли ижтимоий гуруҳлар томонидан фарқли баҳолаш асосила ижтимоий позицияга хос психологик предикторлар мужассамлашган бўлиб, социал иқтидорни бир хил мезон билан баҳоланадиган қатъий хусусият эмас, балки ижтимоий контекстга қараб динамик тарзда намоён бўладиган, ижтимоий персептив шаклланувчан психологик тизим сифатида қараш исботланганлигига доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 23 августдаги 454-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогик университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 20 августдаги 454а-сон маълумотномаси). Натижада марказ тингловчиларининг социал иқтидорли талабаларнинг ижтимоий-психологик жиҳатдан таҳлиллаш кўникмалари такомиллаштирилган.