Серкаева Адиба Махмудовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рапс мойи асосида бойитилган омихта ўсимлик мойлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т2464.
Илмий раҳбар: Абдураҳимов Аҳрор Анварович , техника фанлари доктори , профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01. 
Расмий оппонентлар: Додаев  Қўчқор  Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Адашев Бехзод Шералиевич , техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Гулистон  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий рапс мойи асосида ўрни қопланмайдиган ёғ кислоталари билан бойитилган, таркиби баланслаштирилган омихта мойлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий рапс мойида политўйинмаган ёғ кислоталаридан линоленнинг импорт аналогларга нисбатан 2-4% юқори сақлами аниқланиб, пахта:рапс, пахта:кунгабоқар:рапс ва кунгабоқар:рапс омихта мойларининг мос равишдаги 50:50, 40:20:40 ва 60:40 мақбул нисбатлари асосланган;
пахта мойи билан аралаштирилган омихталарнинг оксидланишга барқарорлиги алоҳида сақланган кунгабоқар ва рапс мойларига нисбатан 1,7-2,0 мартага юқорилиги исботланган;
ёғ кислота таркиби маълум бўлган алоҳида мойлардан тайёрланган омихталарда ёд сонини ҳисоблаш ва таҳлилий титрлаш ўртасидаги хатоликлар 0,4% дан ошмаслиги исботланиб, омихталарнинг ёғ кислота таркибини прогнозлаш, шунингдек идентификациялашда фойдаланиш мумкинлиги асосланган;
нур синдириш кўрсатгичи бир-бирига яқин бўлган пахта:рапс мойларидан тайёрланган омихталар таркибидаги ёғ кислоталарининг умумий спектридаги фарқи аниқланиб, рапс мойининг омихтадаги миқдори 50-90% гача бўлганда, нур синдириш кўрсатгичининг ёғ кислоталари тўйинмаганлигига мос равишда ошиб бориш қонуниятига бўйсунмаслиги исботланган; 
маҳаллий рапс мойи асосида икки ва уч компонентли, ўрни қопланмайдиган ёғ кислоталари билан бойитилган, таркиби баланслаштирилган омихта мойлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рапс мойи асосида ўрни қопланмайдиган ёғ кислоталари билан бойитилган, таркиби баланслаштирилган омихта мойлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рапс мойи асосида бойитилган омихта ўсимлик мойлари олиш технологияси «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг “2025-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2025 йил 5 декабрдаги ЁМ/3-433-сон маълумотномаси). Натижада, тўйинган:тўйинмаган ёғ кислоталари нисбати 1:9 ва ꭃ6:ꭃ3 ёғ кислоталарининг 5:1 бўлган, баланслаштирилган омихта мой ишлаб чиқариш имконини берган;
таркиби рапс мойининг политўйинмаган омега-3 ёғ кислоталари билан бойитилган кунгабоқар:рапс омихта мойлари олиш технологияси «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг “2025-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2025 йил 5 декабрдаги ЁМ/3-433-сон маълумотномаси). Натижада, линолен ёғ кислотаси билан бойитилган омихта мой ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish