Зухуров Сухроб Элмуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта ва кекса ёшдаги беморларда қорин деворининг қайталанган чурралари учун лапароскопик операциялар натижаларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib6091.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
кекса ва қари ёшли беморларда қорин олд деворининг қайталанувчи чурраларида лапароскопик операциялар натижаларини такрорий қайталаниш хавфини стратификациялашга асосланган индивидуаллаштирилган тактика алгоритмини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 қорин олд деворининг чурралари билан кекса ва қари ёшли беморларда қайталаниш хавфини сезиларли даражада оширувчи яққол ифодаланган анатомик-морфологик омиллар: апоневрознинг ингичкалашуви, қорин тўғри мушакларининг диастази, қорин олд деворининг птози, шунингдек, чурра нуқсонининг йирик ўлчамлари ва оғир битишмали жараёнлиги аниқланиб, уларни мустақил морфологик маркёрлар сифатида кўриб чиқилиши мумкинлиги исботланган;
кекса ва қари ёшли беморларда герниопластикаларнинг муваффақиятсизликлари асосан анатомик-функционал профилни ва клиник фонни ҳисобга олмаслик билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланиб, такрорий рецидив бирламчи жарроҳлик пайтида техник хатолар, яққол ифодаланган тўқимавий етишмовчилик ва соматик юклама, хусусан Charlson индекси ≥5 бўлиши билан боғлиқлиги ҳамда ушбу параметрлар башоратли аҳамиятга эга ва такрорий аралашувни режалаштиришда ҳисобга олиниши лозимлиги исботланган;
илк бор клиник-анатомик, морфометрик ва соматик кўрсаткичларни ўз ичига олган такрорий қайталаниш хавфини стратификациялаш учун балли модел ишлаб чиқилган бўлиб, бу нохуш натижалар эҳтимолини башоратлаш (AUC=0,842) ва беморни паст, ўрта ёки юқори хавф тоифасига киритиш имконини бериши асосланган; 
башоратлаш моделини чуррани лапароскопик даволаш усулини танлаш алгоритмига интеграциялаш, такрорий рецидивлар частотасининг пасайиши, операциядан кейинги асоратларнинг ва функционал тикланиш муддатларининг қисқаришига имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 17 декабрдаги 31/44 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: қорин олд деворининг чурралари билан кекса ва қари ёшли беморларда қайталаниш хавфини сезиларли даражада оширувчи яққол ифодаланган анатомик-морфологик омиллар: апоневрознинг ингичкалашуви, қорин тўғри мушакларининг диастази, қорин олд деворининг птози, шунингдек, чурра нуқсонининг йирик ўлчамлари ва оғир битишмали жараёнлиги аниқланиб, уларни мустақил морфологик маркёрлар сифатида кўриб чиқилиши мумкинлиги исботланган;  Илмий янгиликнинг аҳамияти: апоневрознинг ингичкалашуви, қорин тўғри мушакларининг диастази, қорин олд деворининг птози, шунингдек, чурра нуқсонининг йирик ўлчамлари ва оғир битишмали жараён чурра қайталанишининг мустақил морфологик маркёрлари сифатида кўриб чиқиш. ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (10.11.2025 й.; № 241-сон) ҳамда Навоий шаҳар кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.12.2025 й.; №109-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: апоневрознинг ингичкалашуви, қорин тўғри мушакларининг диастази, қорин олд деворининг птози, шунингдек, чурра нуқсонининг йирик ўлчамлари ва оғир битишмали жараён чурра қайталанишининг мустақил морфологик маркёрлари сифатида фойдаланиш касаллик асоратларини камайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: апоневрознинг ингичкалашуви, қорин тўғри мушакларининг диастази, қорин олд деворининг птози, шунингдек, чурра нуқсонининг йирик ўлчамлари ва оғир битишмали жараён чурра қайталанишининг мустақил морфологик маркёрлари сифатида инобатга олиниши, ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 840000 сўмга камайтирган (Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази  прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 105000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: қорин олд деворининг қайталанувчи чурралари билан кекса ва қари ёшли беморларда қайта рецидивланиш хавфини сезиларли даражада оширувчи яққол ифодаланган анатомик-морфологик хусусиятларга эга эканлиги аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратлар ва ўлимни  камайтириш имконини беради; 
иккинчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшли беморларда герниопластикаларнинг муваффақиятсизликлари асосан анатомик-функционал профилни ва клиник фонни ҳисобга олмаслик билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланиб, такрорий рецидив бирламчи жарроҳлик пайтида техник хатолар, яққол ифодаланган тўқимавий етишмовчилик ва соматик юклама, хусусан Charlson индекси ≥5 бўлиши билан боғлиқлиги ҳамда ушбу параметрлар башоратли аҳамиятга эга ва такрорий аралашувни режалаштиришда ҳисобга олиниши лозимлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли беморларда олдинги герниопластикаларнинг муваффақиятсизликлари асосан анатомик-функционал профилни ва клиник фонни ҳисобга олмаслик билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар : олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (10.11.2025 й.; № 241-сон) ҳамда Навоий шаҳар кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.12.2025 й.; №109-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда олдинги герниопластикаларнинг муваффақиятсизликлари асосан анатомик-функционал профилни ва клиник фонни ҳисобга олмаслик билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланганлигидан фойдаланиш, ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда олдинги герниопластикаларнинг муваффақиятсизликлари асосан анатомик-функционал профилни ва клиник фонни ҳисобга олмаслик билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланганлигидан фойдаланиш: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 840000 сўмга камайтирган (Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази  прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 105000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: кекса ва қари ёшли беморларда олдинги герниопластикаларнинг муваффақиятсизликлари асосан анатомик-функционал профилни ва клиник фонни ҳисобга олмаслик билан сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланганлигидан фойдаланиш, даволаниш самарасини оширишга, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор клиник-анатомик, морфометрик ва соматик кўрсаткичларни ўз ичига олган такрорий қайталаниш хавфини стратификациялаш учун балли модел ишлаб чиқилган бўлиб, бу нохуш натижалар эҳтимолини башоратлаш (AUC=0,842) ва беморни паст, ўрта ёки юқори хавф тоифасига киритиш имконини бериши асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: клиник-анатомик, морфометрик ва соматик кўрсаткичларни ўз ичига олган такрорий рецидивланиш хавфини стратификациялаш учун балли модел ишлаб чиқилганлиги беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий  қилиниши: : олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (10.11.2025 й.; № 241-сон) ҳамда Навоий шаҳар кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.12.2025 й.; №109-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: клиник-анатомик, морфометрик ва соматик кўрсаткичларни ўз ичига олган такрорий рецидивланиш хавфини стратификациялаш учун балли модел ишлаб чиқилганл бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имкон бериб, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-анатомик, морфометрик ва соматик кўрсаткичларни ўз ичига олган такрорий рецидивланиш хавфини стратификациялаш учун балли модел ишлаб чиқилган, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 840000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: клиник-анатомик, морфометрик ва соматик кўрсаткичларни ўз ичига олган такрорий рецидивланиш хавфини стратификациялаш учун балли модел ишлаб чиқилган бўлиб, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 840000  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 325000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: башоратлаш моделини чуррани лапароскопик даволаш усулини танлаш алгоритмига интеграциялаш, такрорий рецидивлар частотасининг пасайиши, операциядан кейинги асоратларнинг ва функционал тикланиш муддатларининг қисқаришига имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: прогностик моделнинг чуррани лапароскопик даволаш усулини танлаш алгоритмига интеграциялаш беморнинг анатомик ва функционал ҳолатига мослаштирилган шахсийлаштирилган жарроҳлик аралашув тактикасини тақдим этилган бўлиб, шифо жараёнини тезлаштириб асоратлар ва ўлимни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: : олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (10.11.2025 й.; № 241-сон) ҳамда Навоий шаҳар кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (10.12.2025 й.; №109-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: прогностик моделнинг чуррани лапароскопик даволаш усулини танлаш алгоритмига интеграциялаш беморнинг анатомик ва функционал ҳолатига мослаштирилган шахсийлаштирилган жарроҳлик аралашув тактикасини тақдим этилиши, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар сонини кескин камайиши имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: прогностик моделнинг чуррани лапароскопик даволаш усулини танлаш алгоритмига интеграциялаш беморнинг анатомик ва функционал ҳолатига мослаштирилган шахсийлаштирилган жарроҳлик аралашув тактикасини тақдим этилиши, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар сонини кескин камайиши имконини бериши ҳисобига беморнинг шифохонада даволаниш муддатини ўртача 3 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  840000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: прогностик моделнинг чуррани лапароскопик даволаш усулини танлаш алгоритмига интеграциялаш беморнинг анатомик ва функционал ҳолатига мослаштирилган шахсийлаштирилган жарроҳлик аралашув тактикасини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 840000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 315000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish