Умарова Соҳиба Закировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм адабий муҳитида девончилик: матний тадқиқ ва таҳлил (Султоний, Саъдий, Асад ва Ғозий ижоди асосида)”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.DSc /Fil416
Илмий маслаҳатчи: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор, Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, профессор, Нуриддинов Шаҳобиддин Бабаярович, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: ЎзФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ аср охири – ХХ аср бошида Хоразмда тартиб берилган “Девони Султоний”, “Девони Саъдий”, “Девони Асад”, “Девони Ғозий” манбаларининг матний тадқиқини амалга ошириш ва девонлардаги шеърлар таҳлили орқали Хоразм адабий муҳити девончилигининг ўрганилмаган жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
девоннинг амалий тажрибалар асосида юзага келган матний талаблари адабий-тарихий манбалар ва турли даврлар мобайнида тузилган девонлар мисолида асосланган ҳамда ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари Хоразм девончилик анъанасининг етакчи жиҳатлари очиб берилган;  
Саййид Носир тўра Султоний, Саййид Садуллоҳ тўра Саъдий, Саййид Асад тўра, Саййид Ғозий тўралар илмий биографияси архив материаллари, шахсий эсдаликлар, тарихий, адабий, илмий манбалардаги маълумотлар асосида илк бор тикланган; 
ЎзР ФА ШИ ҳамда Хива “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси, ЎзР ФА Давлат адабиёт музейи фондидаги “Девони Султоний”, “Девони Саъдий”, “Девони Асад”, “Девони Ғозий” манбалари қўлёзма ва тошбосма нусхалари текширилиб, жамоатчиликка маълум бўлмаган манбалар илмий истеъмолга олиб кирилган; 
ЎзР ФА ШИдаги “Девони Султоний”, “Девони Саъдий”, “Девони Асад” ва “Девони Ғозий” манбаларининг қўлёзма ва тошбосма нусхалари саралаш, хиллаш, қиёслаш, таснифлаш каби тамойиллар асосида 7092, 7095, 1121, 6681/ИИ инв. рақамли қўлёзмалар илмий-изоҳли матни нашри учун таянч манбалар ҳамда 909, 10280, 6681, 8951, 1262 инв. рақамли манбалар асос  нусхалар эканлиги аниқланган;   
ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари Хоразм девончилиги намуналари “Саййид Носир тўра Султоний Девон”и ҳамда “Саййид Саъдуллоҳ тўра Саъдий Девон”и китоблари (илмий-изоҳли матн) илк бор нашр этилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм адабий муҳитида Алишер Навоий ғазалларига издошлик асосида яратилган пайравлар таҳлил этилган ўринлар, шунингдек, шаҳзода шоирларнинг Навоийга эргашиш асосида юзага келган анъана ва маҳорат масаласига доир хулосалар, Навоий ва Хоразм шоирлари ижодида турли жанрдаги шеърлар яратиш ҳамда бадиий санъатлардан моҳирона фойдаланиш борада чиқарилган илмий умумлашмалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида) номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети маълумотномаси №04/1-5953 2025-йил 11-декабр). Натижада, Алишер Навоий муаллифлик корпусида шоир шеърларининг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни ва хоразмлик шаҳзода шоирлар ижодига таъсири масаласи таҳлили базасининг яратилишига эришилган;
ХИХ аср охири – ХХ аср бошида Хоразм адабий муҳитида юзага келган девончилик анъаналари ва Султоний, Саъдий, Асад ва Ғозий тахаллуслари билан ижод қилган шаҳзода шоирлар девонлари қўлёзма ва тошбосма нусхалари тавсифи, девонлардаги шеърлар таҳлили бўйича чиқарилган илмий хулосалар “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳанинг назарий-методик базасини шакллантириш манбаларидан бири бўлиб хизмат қилди. Хусусан, Саййид Носир тўра Султоний ҳамда Саъдуллоҳ тўра Саъдий девонлари илмий-изоҳли матни нашрларидан электрон платформа материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети маълумотномаси №04/1-5952 2025-йил 11-декабр). Натижада, “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳа  ўзбек девончилиги тарихига оид материаллар билан бойитилган; 
Шеъриятда муносиб из қолдирган хивалик шаҳзодалар – Султоний, Саъдий, Асад ва Ғозийларнинг ҳаёти ва ижодига оид материаллар, “Саййид Носир тўра Султоний. Девон”,и ҳамда “Саййид Саъдуллоҳ тўра Саъдий. Девон”и илмий-изоҳли матни нашрлари “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси фонди манбаларини тўлдиради ва ўтказилаётган экскурсия жараёнларида фойдаланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси маълумотномаси № 01-02/38 2026-йил 2-феврал). Натижада, “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси фонди хоразмлик шоирлар ҳаёти ва ижодига оид илмий материаллар билан бойишига эришилган;   
Хоразм адабий муҳити, Султоний, Саъдий, Асад, Ғозий девонлари манбалари сақланаётган фондлар, шаҳзода шоирлар девонлари қўлёзма, тошбосмалари тадқиқи, девонлар жанрий таркиби таҳлилига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси маълумотномаси 01-33/469-сон. 23-июн 2025-йил). Натижада, кўрсатув ссенарийси янги соҳиби девон шоирлар ҳаёти ва уларнинг девонлари ҳақидаги илмий-назарий хулосалар асосида жамланган маълумотлар билан бойитилган; 
Хоразм адабий муҳитида Муҳаммад Раҳимхон ИИ – Ферузнинг о'рни, Мунис, Огаҳий девончилик ан'аналарининг шаҳзода шоирлар томонидан давом эттирилиши ва уларнинг девонларидаги ше'рлар таҳлили Хоразм вилояти Паҳлавон Маҳмуд жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Хоразм фарзандлари” номли маънавий-маданий тадбирнинг ташкил этилишида амалий фойдаланилган (Хоразм вилояти Паҳлавон Маҳмуд жамоат фонди маълумотномаси №01/2026-йил 21-январ). Натижада, жамоат фонди томонидан ташкил этилган турли маданий-маърифий тадбирлар илмий-назарий базасини кенгайтиришда манбалардан бири бўлиб хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish