Дўсмурадова Юлдуз Тўйчи қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз бадиий матнларида интертекстуаллик” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3750.
Илмий раҳбар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори,профессор, Джусупов Нурсултон Махамбетович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек ва инглиз бадиий матнларида интертекстуалликнинг қўлланиш хусусиятлари, намоён бўлиш механизмлари ҳамда миллий-маданий ўзига хослигини чоғиштирма аспектда илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз бадиий матнларида интертекстуалликни юзага келтирувчи лисоний воситалар (аллюзия, иқтибос, антономазия, реминиссенсия, эпиграф ва сарлавҳа)нинг семантик функсионал хусусиятлари очиб берилган;
фрейм таҳлил усули орқали бадиий матндаги интертекстуалликнинг адабий, мифологик, диний, маданий билим структураларини фаоллаштирувчи восита эканлиги исботланган;
Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” ва Марио Пюзонинг “Тҳе Годфатҳер” романлари материалларида интертекстуал бирликларнинг асар сюжети ва қаҳрамонлар руҳиятини очиб беришдаги индивидуал-услубий аҳамияти ҳамда ҳар икки ёзувчининг прецедент матнлардан фойдаланиш маҳорати далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги интертекстуалликнинг лингвомаданий хусусиятлари чоғиштирилиб инглиз бадиий матнларида библия ва антик мифологик мотивларнинг, ўзбек бадиий матнларида эса диний-дидактик (Қуръон, Ҳадис) ва тарихий-бадиий манбаларга асосланган интертекстуал ҳаволаларнинг устуворлиги (доминантлиги) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ўзбек ва инглиз бадиий матнларида интертекстуаллик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз бадиий матнларида интертекстуалликни юзага келтирувчи лисоний воситалар (аллюзия, иқтибос, антономазия, реминиссенсия, эпиграф ва сарлавҳа)нинг семантик функсионал хусусиятлари, интертекстуаллик тушунчаси ва унинг назарий асослари, илмий термин сифатида қўлланилиши, замонавий тилшуносликда интертекстуалликни ўрганиш муаммолари, унинг турлари ва воситалари, интертекстуаллик термини таснифи, бадиий матнларда интертекстуалликнинг қўлланиш хусусиятлари, ўзбек ва инглиз бадиий матнларида интертекстуал бирликларнинг намоён бўлишига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-июндаги №01/4-2275-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек ва инглиз бадиий матнларида интертекстуалликни юзага келтирувчи лисоний воситалар (аллюзия, иқтибос, антономазия, реминиссенсия, эпиграф ва сарлавҳа)нинг семантик функсионал хусусиятларига оид материаллар билан бойитилган;
фрейм таҳлил усули орқали бадиий матндаги интертекстуалликнинг адабий, мифологик, диний, маданий билим структураларини фаоллаштирувчи восита эканлиги, интертекстуал алоқадорликда аллюзияларнинг ўрни ва функсионал вазифаларини топиш, бадиий матнларда қўлланилган антономазиянинг интертекстуал оҳанг ва мазмунни бойитишдаги ролини очиб бериш, реминиссенсия ҳодисаси орқали матнлараро бадиий боғлиқликни шакллантириш, асар сарлавҳалари ва эпиграфларининг интертекстуал талқини тадқиқига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-июндаги №01/4-2274-сон маълумотномаси). Натижада, корпус платформаси бадиий матнда интертекстуал алоқаларни яратишнинг лингвистик воситалар, диний, ижтимоий-маданий, адабий аллюзияларни икки тил доирасида қиёслашга доир янги назарий қарашлар билан бойитишга хизмат қилган;
Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” ва Марио Пюзонинг “Тҳе Годфатҳер” романлари материалларида интертекстуал бирликларнинг асар сюжети ва қаҳрамонлар руҳиятини очиб беришдаги индивидуал-услубий аҳамияти далилланиб, ҳар икки ёзувчининг прецедент матнлардан фойдаланиш маҳорати, бадиий асарларда интертекстуал бирликларнинг муаллифга хос талқинини очиб бериш, иқтибоснинг моҳиятини, уларнинг бадиий матнда қай ҳолатларда келишини кўрсатиб бериш, иқтибоснинг бошқа интертекстуал бирликлардан фарқини топиб таҳлил қилиш, чоғиштирилаётган бадиий асарларда интертекстуаллик қўлланилишининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини кўриб чиқиш тадқиқига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 – “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексиони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-июндаги №01/4-2273-сон маълумотномаси). Натижада Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” ва Марио Пюзонинг “Тҳе Годфатҳер” романлари материалларида интертекстуал бирликларнинг асар сюжети ва қаҳрамонлар руҳиятини очиб беришдаги индивидуал-услубий аҳамиятига доир материаллар билан бойитилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги интертекстуалликнинг лингвомаданий хусусиятлари чоғиштирилиб инглиз бадиий матнларида библия ва антик мифологик мотивларнинг, ўзбек бадиий матнларида эса диний-дидактик (Қуръон, Ҳадис) ва тарихий-бадиий манбаларга асосланган интертекстуал ҳаволаларнинг устуворлиги (доминантлиги) асосланганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-июндаги №01/4-2274-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ўзбек бадиий матнларида диний-дидактик (Қуръон, Ҳадис) ва тарихий-бадиий манбаларга асосланган интертекстуал ҳаволаларнинг устуворлигига оид материаллар билан бойитилган.