Тўраева Дилдора Анваровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги шахсий ёзишмаларда ҳудудий хосланган бирликлар лингвистик экспертизаси методологияси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.4.DSc/Fil687.
Илмий маслаҳатчи: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Норбаева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидаги шахсий ёзишмаларда ҳудудий хосланган тил бирликларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш ва ҳудудий белгига кўра лингвистик профиллаш экспертизасининг методологик асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги шахсий ёзишмаларнинг қўлёзма, электрон, аудио-видео, поликодли – шаклий турлари ҳамда э-маил ёзишмалар, шарҳлар  мазмуний текширилиб, лингвистик профиллашнинг суд-лингвистик экспертиза тизимидаги мақоми, моҳияти, мақсади ва ҳудудий хосликка оид вазифалари, шахсий ёзишмаларни медиа, лингвопрагматик, лингвостилистик параметрларда таҳлил қилишнинг илмий-назарий асослари очиб берилган; 
ўзбек адабий тили меъёрлари, хусусан, лексик, фонетик, грамматик-синтактик тамойилларидан фарқланувчи ҳудудий белгили ва белгисиз тил бирликларини таснифлаш орқали лингвистик профилни аниқлаш методикаси, шунингдек, ҳудудий хосланган тил бирликлари таҳлили асосида шахсий ёзишма муаллифининг лингвистик профилини аниқлаш бўйича суд-лингвистик экспертизанинг ўзбекча модели далилланган;
ҳудудий белгили тил воситалари таҳлили асосида муаллиф профилини аниқлашга оид умумий, хусусий, махсус методларни саралаш, улардан самарали фойдаланиш: ёзишманинг лингвистик экспертизага мувофиқлиги, адабий ва ноадабий бирликларни фарқлаш, коммуникатив стратегик фарқлилик ва фунсионаллик тамойилларини ишлаб чиқиш, таҳлилнинг методик: тайёргарлик, диагностик, якуний баҳолаш босқичлари шакллантирилиши исботланган;
ўзбек тилидаги шахсий ёзишмалар лингвистик экспертизасида муаллифнинг ҳудудий белгисини аниқлаш бўйича лингвистик профилни тузиш методологик харитаси юрислингвистика билан интеграцион ёндашувда шакллантирилиши, тайёргарлик, умумий ва хусусий таҳлил, хулоса, якуний хулоса тартибидаги экспертиза жараёнининг ташкил этилиши, номиналистик ва диалектик ёндашувлар асосида ҳудудий белгили бирликларни аниқлаш мезонлари далилланган;
ўзбек тилидаги диалектал-аудио материаллар базаси асосида ҳудудий белгили лексик, грамматик ва фонетик бирликларнинг электрон лугʻатлари, муаллифликни ва лингвистик профилни аниқлаш бўйича диалектал корпуслар, субкорпусларни шакллантириш, улардан суд-лингвистик экспертиза бўйича маълумотлар базаси сифатида фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўзбек тилидаги шахсий ёзишмаларда ҳудудий хосланган бирликлар лингвистик экспертизаси методологияси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:   
  ўзбек тилидаги шахсий ёзишмаларнинг қўлёзма, электрон, аудио-видео, поликодли – шаклий ҳамда обрўсизлантириш, таҳдид, таҳқир, камситиш, туҳмат, ҳақорат – мазмуний таснифи бойитилиб, лингвистик профиллашнинг суд-лингвистик экспертиза тизимидаги мақоми, моҳияти ва ёш, касб, гендер, таълимий даража, ҳудудий хосликка оид вазифаларининг илмий-назарий асосларига оид илмий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги ИЛ-402104209 рақамли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университетининг 2025-йил 3-майдаги 01/4-1844-сонли маълумотномаси). Натижада лингвистик профиллашнинг суд-лингвистик экспертиза тизимидаги мақоми, моҳияти ва ёш, касб, гендер, таълимий даража, ҳудудий хосликка оид вазифаларининг илмий-назарий асосларига доир назарий маълумотларга кўра грант лойиҳаси такомолиллаштирилган;
ўзбек адабий тили меъёрлари, хусусан, лексик, фонетик, грамматик-синтактик тамойилларидан фарқланувчи ҳудудий белгили ва белгисиз тил бирликларини таснифлаш орқали лингвистик профилни аниқлаш методикаси, шунингдек, ҳудудий хосланган тил бирликлари таҳлили асосида шахсий ёзишма муаллифининг лингвистик профилини аниқлаш бўйича суд-лингвистик экспертизанинг ўзбекча тузишга оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда бажарилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги лойиҳа бажарилишида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университетининг 2025-йил 16-октябрдаги № 04/1-4961-сонли маълумотномаси). Натижада социолингвистик, диалектологик маълумотлар рақамли базасини шакллантириш ҳамда кўптиллилик ва маданий хилма-хилликни таъминлашда диссертация илмий манба сифатида хизмат қилган;
баҳсли ва аноним ёзишмаларда профиллаш амалиётини тадқиқ этиш ва электрон дастурлар воситасида турли мазмундаги ёзишмаларни лингвистик экспертиза қилиш мезонлари, методикаси, методологиясини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, лингвистик экспертиза учун ҳудудий хосланган лексик, морфологик ва синтактик бирликларнинг таълимий ресурс сифатида аудио ва босма шаклдаги дастурий таъминотини шакллантириш ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университетининг 2025-йил 5-майдаги 01/4-1877-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчиларида диалектал корпус яратиш, уларни амалда қўллашнинг тизимли методлари, рақамли таҳлил усулларини татбиқ этиш борасида илмий-амалий кўникмалар ҳосил қилинган; 
  ҳудудий белгили тил воситалари таҳлили асосида муаллиф профилини аниқлашга оид умумий, хусусий, махсус методларни саралаш, улардан самарали фойдаланиш: ёзишманинг лингвистик экспертизага мувофиқлиги, адабий ва ноадабий бирликларни фарқлаш, коммуникатив стратегик фарқлилик ва фунсионаллик тамойилларини ишлаб чиқиш, таҳлилнинг методик: тайёргарлик, диагностик, якуний баҳолаш босқичлари шакллантирилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза марказининг СЛПЕ бўлими томонидан тайёрланган “Ўзаро сўзлашув ва ижтимоий тармоқлардаги мулоқот жараёнларида ишлатиладиган ҳақорат ва камситувчи сўзлар ҳамда уларнинг оқибатлари” номли амалий қўлланмасининг илмий тадқиқот қисмида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази 2025-йил 02-июндаги 29-23-2/2928-сонли маълумотномаси). Натижада ижтимоий тармоқларда ва кундалик мулоқотда инсон шаъни, обрўйи, манфаатлари кабилар лингвистик таҳлилларга кўра ҳимояланиши мезонлари лойиҳани бойитишга хизмат қилган;
          ўзбек тилидаги шахсий ёзишмалар лингвистик экспертизасида муаллифнинг ҳудудий белгисини аниқлаш бўйича лингвистик профилни тузиш методологик харитаси юрислингвистика билан интеграцион ёндашувда шакллантирилиши, тайёргарлик, умумий ва хусусий таҳлил, хулоса, якуний хулоса тартибидаги экспертиза жараёнининг ташкил этилиши, номиналистик ва диалектик ёндашувлар асосида ҳудудий белгили бирликларни аниқлаш мезонларига оид хулосалардан 2025-йил 12-сентябр куни “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Агар...”  кўрсатувида дастурлар ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2025-йил 12-сентябрдаги 01-20/671-сон маълумотномаси). Натижада таҳририят аъзолари ҳамда кўрсатув масъуллари ёрдамида ижтимоий тармоқларда турли мазмундаги баҳсли ёзишмаларнинг юзага келишида лингвистик профиллашга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish