Сайидирахимова Насиба Сайидмахамадовнанинг 
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида синтактик синоним, антоним ва омонимлар ҳосил бўлишининг лингвокогнитив асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Fil1044.
Илмий маслаҳатчи: Лутфуллаева Дурдона Эсановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Акмал Гуламжанович, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилида синтактик синоним, антоним ва омонимлар ҳосил бўлишининг когнитив хусусиятларини аниқлаш, уларнинг ташқи олам ҳақидаги инсон билим ва тасаввурлари билан боғланишини илмий асослаш; мазкур бирликларнинг структур-семантик, когнитив-дискурсив  имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синтактик синоним, антоним ва омонимларнинг шаклланиши кўп босқичли когнитив жараён эканлиги асосланган, мазкур синтактик бирликлар ҳосил бўлиши жараёнида тил эгаларининг ташқи олам ҳақидаги билим ва тасаввурлари муҳим ўрин тутиши илмий далилланган; 
ўзбек тилидаги синтактик синоним, антоним ва омонимларнинг ҳосил бўлиши ва тилда воқеланиш қонуниятлари илк бор лингвокогнитив ёндашув асосида комплекс тадқиқ этилиб, улар антропоцентрик парадигма доирасида инсон тафаккуридаги оламнинг лисоний манзараси ва когнитив-синтактик моделлаштириш механизмлари билан узвий боғлиқликда тизимли равишда назарий асосланган;
нутқда фаол қўлланувчи  синоним, антоним ва омоним гаплар ажратилиб, уларнинг тил эгалари лисоний онгидан ўрин олган когнитив-синтактик моделлари  ишлаб чиқилган ҳамда тилда воқеланиш механизмлари очиб берилган;
ушбу ҳодисаларнинг тил эгалари онгида ўрнашган консептуал моделлари аниқланган, уларнимг тилда воқеланишида кўприк вазифасини бажарувчи когнитив-синтактик моделлари ишлаб чиқилиб, нутқда уларга мос тарзда инсон томонидан тил бирликлари танлови амал оширилиши илмий жиҳатдан  асосланган;
ўзбек тилидаги синтактик синоним, антоним ва омонимларнинг нутқда қўлланганда намоён бўладиган когнитив-дискурсив хусусиятлари аниқланган, уларнинг матннинг семантик-синтактик жиҳатдан шаклланишидаги роли очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида синтактик синоним, антоним ва омонимлар ҳосил бўлишининг лингвокогнитив хусусиятлари таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
синтактик синоним, антоним ва омонимларнинг шаклланиши кўп босқичли когнитив жараён эканлиги асосланган, мазкур синтактик бирликлар ҳосил бўлиши жараёнида тил эгаларининг ташқи олам ҳақидаги билим ва тасаввурлари муҳим ўрин тутиши илмий далилланганлиги бўйича эълон қилинган мақолалар хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” (2019-2022) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 19-июндаги №04/1-1227-сон маълумотномаси). Натижада номлаш жараёнларида синтактик синонимия, антонимия ва омонимия ҳодисаларининг аҳамиятга эгалиги асосланган; 
ўзбек тилидаги синтактик синоним, антоним ва омонимларнинг ҳосил бўлиши ва тилда воқеланиш қонуниятлари илк бор антропоцентрик парадигма доирасида инсон тафаккуридаги оламнинг лисоний манзараси ва когнитив моделлаштириш механизмлари билан узвий боғлиқлиги ҳақидаги хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика тадқиқот институтида бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алифбо ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика тадқиқот институтининг 2023-йил 20-ноябрдаги №577-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоқ тилидаги янги алифбо асосида дарслик ва ўқув қўлланмаларни қайта ишлашда синтактик омонимларга оид назарий билимлар мукаммаллашган;
нутқда фаол қўлланувчи  синтактик синоним, антоним ва омонимлар ажратилиб, уларнинг тил эгалари лисоний онгидан ўрин олган когнитив моделлари  ишлаб чиқилган ҳамда тилда воқеланиш механизмлари очиб берилганлиги акс этган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020-2023) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 6-январдаги 04/1-37-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда ишлаб чиқилган синтактик синоним, антоним ва омонимларнинг когнитив моделларига оид илмий хулосалар ўзбек тилининг таълимий корпусини шакллантиришда синтактик бирликларни лингвокогнитив асосда тизимлаштириш ва уларни таълим жараёнида самарали қўллаш имконини берган;
ушбу ҳодисаларнинг тил эгалари онгида ўрнашган консептуал моделлари аниқланган, уларнинг тилда воқеланишида кўприк вазифасини бажарувчи когнитив-синтактик моделлари ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика тадқиқот институтида бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алифбо ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика тадқиқот институтининг 2023-йил 20-ноябрдаги №577-сон маълумотномаси). Натижада она тили ва адабиётини ўқитишда матн яратиш ва нутқий компетенсияни ривожлантиришга қаратилган методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган;
ўзбек тилидаги синтактик синоним, антоним ва омонимларнинг нутқда қўлланганда намоён бўладиган когнитив-дискурсив хусусиятлари аниқланган ҳамда уларнинг матннинг семантик-синтактик жиҳатдан шаклланишидаги роли очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси ДМнинг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси ДМнинг “Ўзбекистон тарихи” телеканали 2026-йил 2-мартдаги №01-33/139-сон маълумотномаси). Натижада “Вақт машинаси” кўрсатувининг ссенарий – матни семантик-синтактик жиҳатдан такомиллашиб, тарихий воқеликни изчил, мантиқан яхлит ва таъсирчан тарзда ёритиш имконияти кенгайган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish