Қорабоев Ҳусниддин Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқиш дарсларида уй вазифаларини ташкил этишнинг илмий-методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2256
Илмий раҳбар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01(бир марталик кенгаш).  
Расмий оппонентлар: Сафарова Рохатой Ғайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳазратқулов Муталлиб Рашидович,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқиш дарсларида уй вазифаларини ташкил этиш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқиш дарсларида уй вазифаларини ташкил қилишнинг педагогик имкониятлари ўқиш китоблари, она тили ва ўқиш саводхонлиги фани бўйича дастур ва дарсликларнинг уй вазифаси билан боғлиқ таълим мазмунини таҳлил қилиш натижасида ўқувчида матн устида ишлашдан кўзланадиган сифат кўрсаткичларига эришиш, онгли китобхон даражасига етказиш, мустақил ўқув-билув (когнитив) фаолиятини шакллантириш, матнда акс этган ахборотнинг ўзлаштирилишига ички эҳтиёж уйғотиш, танқидий ва креатив фикрлаш кўникмасини ошириш, ўқувчида элементар матний ва  адабий тушунчаларни шакллантириш, ижодий фаолиятга ундаш нуқтайи назаридан аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқиш дарсларида уй вазифаларини ташкил қилишга оид тамойиллар дарсда матнни ўқиш; матн мазмунини тушуниш амаллари доирасида бажариладиган иш турлари: матн мазмунидан четга чиққан ҳолда бажариладиган иш турлари билан мутаносиблиги; ўқувчи уйда бажарадиган ишлари учун сарф қилиши зарур бўлган вақтни оптимал даражада ажратиш; уйга вазифа бериш ва уй вазифасини сўрашда ўқувчининг билим савияси ва имкониятларини ҳисобга олиш мазмунида ўқиш техникасини эгаллаш ва ахборот олиш борасидаги таълимнинг стратегик ва тактик мақсадлари асосида далилланган;
бошланғич синфда уй вазифаларини ташкил этишга доир дидактик ва методик ёндашувлар уй вазифалари фақат билимларни мустаҳкамловчи восита сифатида эмас, балки ўқувчининг ёш хусусиятларига мос мустақил ўрганиш компетенсиясини шакллантирувчи педагогик механизм сифатида асосланиб, уй вазифаларини ҳажм, мазмун ва бажариш усули бўйича оптималлаштириш, уй вазифасини белгилаш, вазифани тушунтириш, ўқувчиларнинг уй вазифасини бажариш фаолияти ҳамда ўқувчилардан уй вазифасини сўраш кетма-кетлигида, берилган вазифа ва уни сўрашдаги мазмуний мутаносиблик асосида такомиллаштирилган;
ўқиш дарсларининг уй вазифаларини сўраш босқичини уй вазифаларининг тури ва мазмунидан келиб чиқиб ташкил этиш методикаси ўқиш тезлигини ошириш, ифодали ўқиш маданиятини шакллантириш, матн мазмунини чуқур англаш, матннинг тил ва услубий хусусиятларини аниқлаш, бадиий образларни таҳлил қилиш, шахсий мулоҳазалар асосида матн тузиш ҳамда мустақил ўқиш стратегияларини ривожлантиришга йўналтирилган креатив-дифференциал ўқув топшириқлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқиш дарсларида уй вазифаларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида: 
бошланғич синф ўқиш дарсларида уй вазифаларини ташкил қилишнинг педагогик имкониятлари ўқувчида матн устида ишлашдан кўзланадиган сифат кўрсаткичларига эришиш, онгли китобхон даражасига етказиш, мустақил ўқув-билув (когнитив) фаолиятини шакллантириш, матнда акс этган ахборотнинг ўзлаштирилишига ички эҳтиёж уйғотиш, танқидий ва креатив фикрлаш кўникмасини ошириш, ўқувчида элементар матний ва  адабий тушунчаларни шакллантириш, ижодий фаолиятга ундаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан чиқарилган хулоса ва таклифлардан мактаб амалиётида ўқиш, она тили ва ўқиш саводхонлиги, ўқиш саводхонлиги дарсларидан уйга вазифаларни ташкил этиш жараёнида фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 13-ноябрдаги 01/11-6-778-сон маълумотномаси). Натижада уй вазифаларини ташкил этиш бўйича бошланғич синф ўқиш дастурлари ва дарсликлари мазмуни такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқиш дарсларида уй вазифаларини ташкил қилишга оид тамойиллар дарсда матнни ўқиш, матн мазмунини тушуниш амаллари доирасида бажариладиган иш турлари: матн мазмунидан четга чиққан ҳолда бажариладиган иш турлари билан мутаносиблиги, ўқувчи уйда бажарадиган ишлари учун сарф қилиши зарур бўлган вақтни оптимал даражада ажратиш, уйга вазифа бериш ва уй вазифасини сўрашда ўқувчининг билим савияси ва имкониятларини ҳисобга олиш мазмунида ўқиш техникасини эгаллаш ва ахборот олиш борасидаги таълимнинг стратегик ва тактик мақсадларга оид илмий-назарий хулосалардан А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида 2022-йилда бажарилган “Узлюксиз касбий ривожлантириш-2022” амалий лойиҳасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг 2025-йил 8-февралдаги 01/09-207-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синфлар ўқиш таълими жараёни илмий-методик ва дидактик жиҳатдан такомиллаштирилган;
уй вазифаларини ташкил этишнинг дидактик ва методик жиҳатлари уй вазифасини белгилаш, вазифани тушунтириш, ўқувчиларнинг уй вазифасини бажариш фаолияти ҳамда ўқувчилардан уй вазифасини сўраш кетма-кетлигида, берилган вазифа ва уни сўрашдаги мазмуний мутаносибликка оид методик тавсиялардан мактаб амалиётида ўқиш, она тили ва ўқиш саводхонлиги, ўқиш саводхонлиги дарсларида фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 13-ноябрдаги 01/11-6-778-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим ўқиш дарсларининг методик таъминоти бойитилган;
    ўқиш дарсларининг уй вазифаларини сўраш босқичини уй вазифаларининг тури ва мазмунидан келиб чиқиб ташкил этиш мазмуни ўқиш тезлигини ошириш, ифодали ўқиш, матн мазмунини чуқурроқ тушуниш, матннинг тил хусусиятларини аниқлаш, образларни таҳлил қилиш, ўз мулоҳазалари асосида матн тузиш, мустақил ўқиш каби ўқув топшириқлари асосида такомиллаштиришга оид илмий-методик қарашлардан “Матн устида ишлаш методикаси” номли дарслик яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг №230429-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада замонавий ўқиш дарсликларида уй вазифаларини ташкил этиш ва лойиҳалашга доир механизм такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish