Маматкулова Сабринисо Шавкатовнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I.Умумий маълумотлар.
“Интернетда рус ва ўзбек насри типологияси: ўзига хослик ва тенденсиялар”. 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2955.
Илмий раҳбар: Бобохонов Мавлон Рахматиллаевич, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Худжаева Раънохон Муталибжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий рус ва ўзбек онлайн насрининг типологик моделини ишлаб чиқиш, уни анъанавий босма наср билан солиштириб, ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлаш ҳамда ривожланиш тенденсиялари ва механизмларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қиёсий адабиётшунослик доирасида илк бор рақамли муҳитда аудиториянинг бадиий матнга таъсир этиш механизмлари аниқланиб, рус ва ўзбек интернет-насрининг қиёсий типологияси ишлаб чиқилган;
замонавий рус ва ўзбек онлайн насрининг тузилиши, табиати ва поетик хусусиятлари тизимли қиёсий таҳлил қилиниб, рақамли коммуникация шароитида адабий анъаналарнинг трансформацияси ҳамда маданий контекстларнинг ўзаро таъсири назарий жиҳатдан очиб берилган;
интернет насрининг эволюцияси комплекс ўрганилиб, рус ва ўзбек интернет маконида постмодернистик тенденсияларнинг кучайиши илмий жиҳатдан исботланган;
рақамли технологиялар ривожи шароитида онлайн наср эпик тур доирасида мустақил адабий тизим сифатида шакллангани, унинг ўзига хос поетикаси, тузилиши ва коммуникатив модели мавжудлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернетдаги рус ва ўзбек насри типологиясини ўрганиш ҳамда уларнинг ўзаро таъсир хусусиятлари ва тенденсияларини таҳлил қилиш асосида қуйидаги илмий натижалар қўлланилди:
онлайн муҳитда адабий матнга аудитория таъсирининг ўзига хос шакллари аниқланиб, қиёсий адабиётшунослик доирасида илк марта рус ва ўзбек интернет насрининг чоғиштирма типологияси ишлаб чиқилди ва илмий жиҳатдан асосланган илмий хулосалардан 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихи тадқиқоти” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 11-ноябрдаги 3455/1-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги тадқиқотларда онлайн бадиий матнларнинг хусусиятлари ва тенденсияларини илмий асослаш даражасини оширишга хизмат қилган;
интернетдаги рус ва ўзбек замонавий насрининг структуравий ва поетик хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, онлайн маконда адабий анъаналар янгиланиши ва маданий контекстларнинг ўзаро таъсири назарий жиҳатдан очиб берилган илмий хулосалардан Европанинг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2016-2018-йилларда ўтказилган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СПЕРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП “Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация ва интернационализация қилиш” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 25-ноябрдаги 1148/02-сонли маълумотномаси). Натижада интернет муҳитида бадиий матнларнинг ўқувчиларга таъсир қилиш шакллари ва замонавий насрнинг ривожланишига оид ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилган;
интернет насри эволюцияси тизимли таҳлил этилиб, рус ва ўзбек тилларидаги интернет сегментларида жанрлар тараққиётида постмодерн тенденсиялар фаол намоён бўлаётганлиги аниқланган ҳамда замонавий адабий жараён билан боғлиқ ҳолда илмий далилланган назарий хулосалардан “Адабиёт ва ҳаёт” дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 16-декабрдаги 01-07/406-сонли маълумотномаси. Натижада дастур сифати ортган ва эстетик билимларнинг чуқурроқ тушунилишига хизмат қилган.
рақамли технологиялар жадал ривожи натижасида онлайн наср эпик тур доирасида ўзига хос тузилмага эга бўлган мустақил адабий тизим сифатида шакллангани исботланган натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Садоқат” тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 17-июндаги 01-03/271-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу илмий асосланган хулосалар ёш ижодкорларнинг адабий маҳоратини оширишга ҳамда ахборот технологиялари ёрдамида ўқувчилар аудиторияси билан ўзаро ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.