Умарова Мархамат Хайруллаевнанинг педагогика фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11289
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Маъсуда Абдубаннаевна, педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Наманган давлат университети профессор, педагогика фанлари доктори (DSc) Эргашев Бобуржон Баҳодирович, Андижон давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетини педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш, ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик тизими ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорлик фаолиятини дарс ҳамда дарсдан ташқари машғулотларда ижтимоий фойдали фаолиятни ташкил этиш, рефлексив таҳлил ва ахлоқий танлов вазиятларини яратиш орқали инсонпарварлик, ўзаро ёрдам ва ижтимоий масъулиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик омиллар интеграция қилинган;
ўқувчи шахсини тарбиялашда алтруистик фазилатлар ва бағрикенглик ўртасидаги ўзаро алоқадорлик бир–бирини тўлдирувчи, аммо мазмунан фарқланувчи тарбиявий ҳодисалар сифатида дифференциал ёндашув асосида алоҳида ва интегратив ривожлантириш механизми сифатида оптималлаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик моделнинг жараёнли компоненти дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда қадриятларга йўналтирилган фаолиятни, ижтимоий вазиятли топшириқлар ҳамда рефлексив муҳокамаларни ўзаро узвийликда ташкил этишга йўналтирилган педагогик тизим сифатида аниқлаштирилиб, унинг ўқувчиларда алтруистик хулқ–атворни шакллантиришга таъсир этувчи босқичлари ва механизмлари структуравий–функсионал жиҳатдан консептуаллаштирилди;
ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантириш механизми ҳамкорликка асосланган топшириқлар, ижтимоий аҳамиятга эга вазиятларни моделлаштириш ва рефлексив фаолиятни интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб, уларнинг ўқувчиларда ўзаро ёрдамга йўналтирилган фаол хулқ–атвор, жамоавий масъулият ва ижтимоий фаолликни шакллантириш самарадорлиги экспериментда қўллаш орқали илмий жиҳатдан верификация қилинди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари бЎйиша олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик тизими ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорлик фаолиятини дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ижтимоий фойдали фаолиятни ташкил этиш, рефлексив таҳлил ва ахлоқий танлов вазиятларини яратиш орқали инсонпарварлик, ўзаро ёрдам ва ижтимоий масъулиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик омиллар билан интеграциялашга оид таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанини ўқитиш консептисиясини такомиллаштиришда фойдаланилган ( Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-август 316 сонли буйруғи № 923900) Натижада, дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда инсонпарварлик, ўзаро ёрдам ва ижтимоий масъулиятни шакллантиришга таъсир кўрсатувчи педагогик омиллари аниқлаштирилган;
ўқувчи шахсини тарбиялашда алтруистик фазилатлар ва бағрикенглик ўртасидаги ўзаро алоқадорлик бир-бирини тўлдирувчи, аммо мазмунан фарқланувчи тарбиявий ҳодисалар сифатида дифференциал ёндашув асосида алоҳида ва интегратив ривожлантириш механизми сифатида оптималлаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил март ва июл ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 6-сентябрдаги 05-09-1364-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи шахсини тарбиялашда алтруистик фазилатлар ва бағрикенглик ўртасидаги ўзаро алоқадорлик детерминатларини илмий жиҳатдан асосланган;
аксиологик ёндашув асосида ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантириш педагогик моделининг жараёнли компоненти дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда қадриятларга йўналтирилган фаолият, ижтимоий вазиятли топшириқлар ҳамда рефлексив муҳокамаларни изчил ташкил этиш орқали ўқувчиларда бошқаларга ёрдам беришга ички эҳтиёж, ҳамкорликка тайёрлик ва ижтимоий масъулиятнинг барқарор намоён бўлишига эришиш (Республика Таълим марказининг 2026-йил 19-мартдаги 01/11-11-175-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда алтруистик фазилатлар ва бағрикенглик миллий жиҳатдан асосланган;
ўқувчиларда алтруистик фазилатларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларининг такомиллашганлиги ҳамкорликка асосланган топшириқлар, ижтимоий аҳамиятга эга вазиятларни моделлаштириш ҳамда рефлексив фаолиятни тизимли ташкил этиш асосида ўқувчиларда ўзаро ёрдам кўрсатишга фаол интилиш, жамоавий масъулиятни англаш ва алтруистик хулқ-атворнинг амалий намоён бўлиши орқали далиллашга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Ёшлар илми-маънавий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини та'минлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан берилган 2024-йил 18-октябрдаги 04/11-9104-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ўзаро ёрдам кўрсатишга фаол интилиш, жамоавий масъулиятни англаш ва алтруистик хулқ-атворнинг амалий намоён бўлишига эришилган.