Абдурахмонова Гуласал Равшановнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили  дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш  методикаси (4-синфлар мисолида)” 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.1.PhD/Ped3081
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Лутфетдинова Раъно Хуснетдиновна,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори (DSc); Муталов Саидакбар Хамидулло ўғли педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини  ўстиришнинг долзарб муаммолари таҳлили ҳамда боғланишли нутқ малакаларини ривожлантиришдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий таълим  муҳити шароитида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари, фикрлаш, тушуниш, таҳлил ва хулоса босқичларида онгли мушоҳада моделларидан нутқий, лингвистик, прагматик компетенсияларни  функционал алоқадорлигини концентрли  тизимлаштириш асосида аниқлаштирилган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг амалий компоненти мантиқий, инновацион ва танқидий фикрлашни ўргатишга доир инновацион  механизмларини  халқаро ўқитиш тизими билан миллий ўқитиш тизимининг ўзаро уйғунлигининг кооператив даражавийлигини бевосита белгилаш асосида такомиллаштирилган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг методик таъминоти  рефлексив коммуникация муҳитида дифференциал образли тушунишдан мантиқий фикрлашга мотивацияловчи диалогларни қулай    коммуникация жараёнида ўзаро таҳлилини трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
    ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари она тили дарсларида  ижодий ва аналитик фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги диалогли фаолият жараёнида ўзидаги кучли акмеологик жиҳатларини намоён қилиш динамикасини белгилаш орқали аниқлаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш методикаси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
 замонавий таълим  муҳити шароитида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг педагогик хусусиятлари, фикрлаш, тушуниш, таҳлил ва хулоса босқичларида онгли мушоҳада моделларидан нутқий, лингвистик, прагматик компетенсияларни  функционал алоқадорлигини концентрли  тизимлаштириш асосида аниқлаштиришган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 16-декабрдаги 01/11-1-855-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг фикрни мантиқий, изчил ва асосли баён этиш кўникмалари ривожланиб, уларнинг коммуникатив фаоллиги ҳамда мустақил мушоҳада юритиш қобилияти сезиларли даражада ошди;  
она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг амалий компоненти мантиқий, инновацион ва танқидий фикрлашни ўргатишга доир инновацион  механизмларини  халқаро ўқитиш тизими билан миллий ўқитиш тизимининг ўзаро уйғунигининг кооператив даражавийлигини бевосита белгилаш асосида (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим  марказининг 2025-йил 16-декабрдаги 01/11-1-855-сон маълумотномаси), натижада, таълим  жараёнида ўқувчиларни боғланишли нутқини ривожлантириш  методикасини  такомиллаштиришга  эришилган. Натижада ўқувчиларнинг фикрни изчил, мантиқий ва асосли баён этиш кўникмалари ривожланиб, боғланишли нутқни шакллантириш методикаси янада такомиллаштирилди;
ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари она тили дарсларида ижодий ва аналитик фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги диалогли фаолият жараёнида ўзидаги кучли акмеологик жиҳатларини намоён қилиш динамикасини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир таклифлар (Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган маънавий-маърифий руҳдаги кўрсатув ва эшиттиришларда ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришга доир семинар-тренинг, учрашувлар ва ўқув тадбирларини режалаштириш ҳамда ўтказишда диссертация натижаларидан, таклиф-тавсиялар, хулосалар ва илмий янгиликларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим  ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Рақамли дунё” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда (2023-2025 йиллар) фойдаланилган). Натижада таълимий кўрсатувларнинг мазмуни бойитилиб, ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаши, коммуникатив фаоллиги ҳамда боғланишли нутқини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик имкониятлар кенгайди;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришнинг методик таъминоти  рефлексив коммуникация муҳитида дифференциал образли тушунишдан мантиқий фикрлашга мотивацияловчи диалогларни қулай    коммуникация жараёнида ўзаро таҳлилини трансформациялаш асосида (Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим , Фан ва Инновациялар Вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024-йиллар давомида бажарилган РЕП-25112021/113-рақамли “УзУДТ: Ўзбек тилида адабиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги илмий лойиҳа доираси)да белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. Натижада ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш жараёни мантиқий фикрлаш, таҳлил ва ўзаро мулоқот кўникмаларини шакллантириш орқали янада такомиллашди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish